396
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
1. мажбурият муносабатларидаги қўшимча талабларнинг табиати
шундайки, улар бош талаб бор бўлгани учунгина мавжуддир.
Демак, қўшимча талаблар мустақил маънога эга эмас. Неустойка,
гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат,
закалат ва бошқаларга асосланган талабларнинг қўшимчалик ёки
акцессорлик хусусияти уларни асосий талаб асосланган ҳуқуқларни
ҳимоя қилишдан мустақил равишда муҳофаза қилиш
имкониятини
бермайди. шарҳланаётган модда қўшимча талабларнинг айнан
шундай тушунилишини мустаҳкамлайди ва уларнинг даъво
муддатини асосий талаб муддати тугаши билан бекор қилади.
масалан, пул маблағларини қайтариш ёки тўлаш талаби бўйи-
ча даъво муддатининг тугаши ФК 327-моддасига мувофиқ ҳисоб-
ланадиган фоизларни тўлаш талаби бўйича даъво муддатининг
тугашини келтириб чиқаради; асоссиз
орттирилган бойликни
қайтариш талаби бўйича даъво муддатининг тугаши (ФК 1025,
1026-м.) олинмаган даромадларни тўлаш талаби бўйича даъво
муддатининг тугашига олиб келади – ФК 1028-м 1-қ.
Ушбу ҳолатда қўшимча талаб деганда асосий мажбурият билан
белгиланган талаб тушунилади.
2. Чунки қўшимча талаблар асосий мажбурият билан боғланган,
улар бўйича даъво муддатининг тугаши ўз-ўзидан қўшим ча
талабларга ҳам тадбиқ этилади. Агар қўшимча талаб, маса лан,
неустойка ундириш ёки кредиторнинг
ундириб олишни гаров-
даги мулкка қаратиш тўғрисидаги талабини қондириш бўйича
даъво билдирилган бўлса, жавобгар неустойка ёки гаров билан
таъминланган асосий талаб бўйича даъво муддати ўтганлиги тўғ-
рисидаги эътирозни билдириши мумкин. Бу ҳолда неустойка
ундириш ёки ундириб олишни гаровдаги мулкка қаратиш тўғ-
рисидаги даъво, ҳатто асосий талабни таъминлаш чоралари асосий
мажбуриятни бажариш муддати келишидан кечроқ
келишилган
бўлса ҳам, рад қилинади.
қўшимча талаб бўйича даъво муддати ўтишига нисбатан
ёндашув бошқачароқ. Ушбу муддатнинг ўтиши асосий талаб
бўйича даъво муддатининг кечишига таъсир қилмайди. масалан,
кафиллик муддати – 1 йил (агар қонун ёки шартномада бошқа шарт
белгиланмаган бўлса). Агар қарздор мажбуриятни бажаришни рад
этганидан сўнг бир йил давомида кафилга қарздорнинг ўрнига
мажбуриятни
бажариш талаби билдирилмаса, кафилга нисбатан
397
12-боб. Даъво муддати
даъво муддати ўтганлиги сабабли кафиллик бекор қилинади. Бироқ
асосий талаб бўйича қарздорга нисбатан даъво муддати давом этади.
қарз шартномаси, кредит шартномаси ва тижорат кредитида
тўланиши лозим бўлган фоизлар (ЎзР ФК 734, 744, 748-моддалари)
ўзининг юридик табиатига кўра пул маблағлари бериш учун тўловни
(яъни уларнинг нархини) ифода этади. Суд амалиёти ва адабиётларда
учрайдиган, улар пул маблағларини қайтариш тўғрисидаги
талабга нисбатан қўшимча характерга
эга эканлиги ва шунинг
учун уларга нисбатан ЎзР ФК 162-моддасини қўллаш мумкинлиги
тўғрисидаги фикрни ишонарли деб бўлмайди: қонунга мувофиқ
кўрсатилган шарномалар турларида фоизлар тўлаш қарз олувчининг
қўшимча эмас, балки мустақил мажбурияти ҳисобланади. Олди-
сотди шартномаси бўйича харидорнинг товарнинг нархини тўлаш
мажбурияти товарни қабул қилишга нисбатан қўшимча эмас,
балки мустақил мажбурият сифатида таснифланиши ҳам шунга
ўхшайди. Агар шартнома шартлари бўйича фоизлар қарз (кредит)
суммасидан олдин тўланиши лозим бўлса, уларни ундириб олиш
учун даъво муддати қарз (кредит) суммасини қайтариш
талабига
оид даъво муддати тугашидан олдин тугайди. Ва аксинча, агар
шартномада фоизлар қарз (кредит) суммасини қайтариш муддатидан
олдин тўланиши кўзда тутилган бўлса, даъво муддати шартномада
белгиланган фоизлар тўлаш санасидан ҳисобланади.
ЎзР ФК 154-моддаси 4-қисмига мувофиқ регресс мажбуриятларга
нисбатан даъво муддатини ҳисоблашнинг алоҳида тартиби ўрнатил-
ган, унга кўра даъво муддатини ҳисоблаш асосий мажбуриятни
бажариш пайтидан бошланади. Регресс талабларга нисбатан шарҳ-
ланаётган моддада кўзда тутилган асосий талаб билан боғлиқлик
оқибатларининг қўлланиши ЎзР ФК 154-моддаси 4-қисми таъсирини
йўқотган бўлар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: