II-БЎЛИм. мУЛК ҲУҚУҚИ вА БОШҚА
АШЁвИЙ ҲУҚУҚЛАР
13-боб. УмУмИЙ ҚОИДАЛАР
164-модда. мулк ҳуқуқи тушунчаси
мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши
билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш
ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким
томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб
қилиш ҳуқуқидан иборатдир. мулк ҳуқуқи муддатсиздир.
1. ФКнинг шарҳланаётган бўлими мулк ҳуқуқи ва бошқа
ашёвий ҳуқуқларга бағишланган. ФК ушбу бўлимида ашёвий
ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши, амалга оширилиши ва тугатилиши
юзасидан муносабатлар тартибга солинади. мажбурият ҳуқуқлари
билан ашёвий ҳуқуқлар фуқаролик муомаласи иштирокчиларнинг
иқтисодий манфаатларини қондириш учун хизмат қиладилар. шу
маънода ашёвий ҳуқуқлар мулк эгалланишини, мансублигини
тавсифлаб берувчи иқтисодий муносабатларни, яъни мувозанат
муносабатларни, мажбурият ҳуқуқлари эса бир шахсдан иккинчи
шахсга товар ҳаракати, мол-мулк ўтиши жараёнини, яъни динамик
муносабатларни тартибга солиш учун хизмат қиладилар. Ашёвий
ҳуқуқлар моҳиятини ва уларнинг бошқа фуқаролик ҳуқуқлардан
фарқини тўлароқ тушуниш учун ашёвий ҳуқуқларнинг бир қатор
ўзига хос хусусиятларини ажратиш лозим.
Ашёвий ҳуқуқ мутлақ ҳуқуқдир. Ашёвий ҳуқуқларнинг мут-
лақлиги, ушбу ҳуқуқларнинг (мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш,
оператив бошқариш ҳуқуқи, сервитут ва бошқалар) объектларига,
унинг ашёга нисбатан ҳуқуқини бузмасликка мажбур субъектларнинг
чекламанган доираси қарши турганлигидир. Бунга қарама-қарши
мажбурият ҳуқуқлари эгаларига у билан мажбурият муносабатларда
бўлган шахсларнинг чекланган гуруҳи қарши туради.
Ашёвий ҳуқуқларнинг кейинги ажратиб турадиган хусусияти
бўлиб, унинг объекти ҳисобланади. мажбурият ҳуқуқлардан фарқли
ўлароқ ашёвий ҳуқуқларнинг объекти бўлиб хусусий аломати
билан белгиланган ашёлар ҳисобланади. Турга хос аломатлар билан
белгиланадиган ашёлар, номоддий неъматлар ашёвий ҳуқуқларнинг
объекти бўлмайди.
401
13-боб. Умумий қоидалар
мажбурият ҳуқуқлардан фарқланиб ашёвий ҳуқуқлар қонун
билан ўрнатилади. Ушбу ҳолда қонун деб ФК ва ўзга қонунлар
тушунилади. Фуқаролик ҳуқуқ субъектлари шартнома ва бошқа
битимлар асосида ашёвий ҳуқуқларнинг янги турларини вужудга
келтириш ҳуқуқи йўқлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Аксинча,
мажбурият муносабатлари иштирокчилари қонунда назарда тутилган
ҳам, тутилмаган ҳам, лекин унга зид бўлмаган битимларни тузиш
ҳуқуқига эга.
Ашёвий ҳуқуқнинг ўзига хос хусусиятларидан бири бўлиб
эргашма ҳуқуқ ҳисобланади. Эргашма ҳуқуқнинг моҳияти ашёга
нисбатан мулк ҳуқуқи ва ўзга ашёвий ҳуқуқлар бошқа шахсга ўтиши
ушбу ҳуқуқлар тугатилишига асос бўлиб ҳисобланмаслигидир.
ФК 169-моддасининг 2-қисмига биноан мол-мулкка эгалик қилиш
ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши, бу мол-мулкка нисбатан ўзга
ашёвий ҳуқуқларнинг бекор бўлиши учун асос бўлмайди. Агар
ашё олди-сотди шартномасига асосан бошқа субъектга ўтган бўлса,
ашёвий ҳуқуқ унинг ортидан боришда давом этади. Бу борада
фуқаролик ҳуқуқи назарияда, шак-шубҳасиз, мулкка нисбатан мулк
ҳуқуқи бошқа шахсга ўтиши, ушбу мулкка нисбатан ўзга ашёвий
ҳуқуқларнинг тугатилиши учун асос эмаслиги эътироф қилинган.
2. мулк ҳуқуқи ўзга ашёвий ҳуқуқлар тизимида асос солувчи
(бошланғич) ҳисобланади. Бошқа ҳуқуқлар ушбу ҳуқуқдан вужудга
келиш характерига эгадир. мулк ҳуқуқи ашёвий ҳуқуқнинг барча
аломатларига эга бўлиб, муддатсиз ҳисобланади.
мулк ҳуқуқи объектив ва субъектив жиҳатидан кўриб чиқилиши
мумкин. Объектив жиҳатидан мулк ҳуқуқи мулкдор томонидан
ўз мулкига эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш бўйича
ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи меъёрлар тизимини
ташкил этади. Бу нуқтаи назарда мулк ҳуқуқи – фуқаролик
ҳуқуқининг марказий ва асосий институтидир. Ҳар қандай
субъектив ҳуқуқ каби субъектив жиҳатидан мулк ҳуқуқи ҳам,
қонун томонидан бошқаришга ваколат берилган шахснинг маълум
ҳаракатларни амалга ошириш имкониятидир. Ушбу нуқтаи назардан
у ўз эгасига – мулкдорига унга тегишли бўлган мулк хусусияти ва
фойдаланиш имкониятларини белгилаш ва унга нисбатан тўлиқ
хўжалик ҳукмронлигини амалга ошириш имкониятини беради.
Инглиз-америка ҳуқуқ тизимидан фарқли улароқ, ЎзР ҳуқуқий
тизими мансуб бўлган қитъа ҳуқуқ тизимида мулк ҳуқуқи «битта
402
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
ашё – битта мулкдор» оддий мулк ҳуқуқи моделига таянади. Инг лиз –
америка тизимида «тақсимланган мулк» модели ҳукмронлик қилиб,
унга мувофиқ битта мулкка бир неча шахсларнинг ҳуқуқи эътироф
этилади. мазкур моддада қонун чиқарувчи қитъа модели асосида
мулк ҳуқуқининг муҳим хусусиятларини белгилайди. шу боис
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, мулкдор томонидан ўз қонуний
ваколатларининг бир қисмини ва ҳатто аксарият қисмини бошқа
шахсга берилиши мулкдорнинг ашёга нисбатан мулк ҳуқуқини
йўқ бўлишини билдирмайди. Фақат ашё бошқанинг тасарруфига
ўтганида (сотилганда, алмаштирилганда ва ҳ.к.), унга нисбатан
бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтади. шундай қилиб, миллий
мулк ҳуқуқи тизимига мувофиқ битта мулк объектига нисбатан бир
неча мулкдорлар бўлиши мумкин эмас.
3. шарҳланаётган моддада қонун чиқарувчи мулкдорнинг
анъанавий қонуний ҳуқуқлари «триадаси» (мулкга эгалик қилиш,
фойдаланиш ва тасарруф этиш) билан бир қаторда мулк ҳуқуқининг
мазмунини очиб бериш учун «ўз ихтиёрига кўра» ва «ўз манфаат-
ларида» каби мезонларни ишлатади. Бу амалдаги ФКнинг ўзига хос
новелласидир.
мулк ҳуқуқининг мазмунини очиб бериш учун эгалик қилиш,
фойдаланиш ва тасарруф этиш тушунчалари билан янада батаф силроқ
танишиб чиқиш лозим. шу сабабдан таъкидлаш керакки, олдингилари
каби амалдаги ФК ҳам мулкдорнинг ушбу ҳуқуқлари мазмунини
очиб бермайди. мулкдорнинг ҳуқуқлари фақат ўз мулкига нисбатан
маълум тарзда ҳаракатлар содир этишнинг амалдаги имконияти
билан чекланиб қолмаслиги керак, чунки бу ҳуқуқлар унинг ўз
ҳукмронлигини амалга оширишнинг юридик имкониятидир.
4. Эгалик қилиш ҳуқуқи – шахснинг ашёга нисбатан юридик
ҳукмронлиги, унга амалда ва хўжалик жиҳатидан эгалик қили-
шидир. Эгалик қилиш мулк ҳуқуқининг зарурий элементи бўлиб,
фойдаланиш ҳуқуқи билан ажралмасдир, чунки ашёдан мустақил
фойдаланиш учун бир вақтнинг ўзида унга эгалик қилиш ҳам
керак. мулкка эгалик қилишни мулкдор ҳам, мулкдор билан
шартнома асосида ёки ўзга ҳуқуқий асосларда бошқа шахслар ҳам
амалга оширишлари мумкин. масалан, ижара шартномаси бўйича
ижарачининг, гаров шартномаси бўйича гаровга берувчининг мол-
мулкига эгалик қилиш, мерос қилиб қолдириш асосида умрбод
эгалик қилиш ҳуқуқи бўйича мол-мулкка эгалик қилиш, хўжалик
403
13-боб. Умумий қоидалар
юритиш, оператив бошқарув ва бошқ. Бу ҳолда эгалик қилиш мулк
ҳуқуқининг эмас, балки бошқа субъектив фуқаролик ҳуқуқларнинг
таркибий қисми бўлиб ҳисобланади. Бизнинг ҳуқуқий тизимимизда
эгалик қилиш мустақил ашёвий ҳуқуқ ҳисобланмайди.
Ашёга эгалик қилиш қонуний ва ноқонуний бўлиши мумкин.
Эгалик қилиш шартномага асосланган ёки ўзга ҳуқуқий асосларда
(ҳуқуқий титулда) бўлса, у қонуний ҳисобланади. Бундай эгалик
қилиш мулкдорнинг эгалиги билан баравар қонуннинг ҳимоясида
бўлади. Ҳар қайси ҳуқуқий титулга асосланган эгалик қилиш, агар
мулкдор ёки у ашёни эгалик қилишга бераётган шахс томонидан
қонунчиликнинг барча шартлари бажарилганидагина вужудга
келади. мулкдор бўлмаган шахснинг эгалик қилиш ҳуқуқи мулк
ҳуқуқига қараганда ҳосила ва тобе тусга эгадир, чунки у мулкдор
белгилаган доирада амал қилиши мумкин.
қонуний титулга асосланмаган эгалик қилиш ноқонуний ҳисоб-
ланади. Ноқонуний эгалик қилиш кимнингдир субъектив фуқаролик
ҳуқуқлари бузилишини назарда тутади, шунинг учун ҳам қонун
томонидан ҳимоя қилинмайди. Фақат бир ҳолатдагина, мулк
ҳуқуқини вужудга келтирувчи эгалик қилиш муддатига асосланган
титулсиз эгалик қилиш қонун томонидан ҳимоя қилинади (ФК 187-
моддаси шарҳларига қаранг).
5. Фойдаланиш ҳуқуқи – ашёдан фойдаланиш жараёнида унинг
фойдали, хўжалик хусусиятларини юридик жиҳатидан таъминланган
истеъмол қилиш имкониятидир. Фойдаланиш ҳуқуқининг мазмунига
ашё келтирадиган ҳосил ва даромадларни ўзлаштириш ҳуқуқи ҳам
киради. масалан, ФК 92-моддасига мувофиқ, ашёдан келадиган
ҳосил ва даромадлар, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб
белгилаб қўйилган бўлмаса, ашё эгасига тегишлидир.
Фойдаланиш ҳуқуқи эгалик қилиш ҳуқуқига асосланади. шунинг
учун ашёнинг фойдали хусусиятларини нафақат мулкдорлар, балки
мулкдор эгалик қилиш ҳуқуқи билан ушбу ҳуқуқларни тақдим
қилган шахслар ҳам олишлари мумкин. Демак, ким мулкка эгалик
қилса, у ундан фойдаланиш имкониятига эгадир. Чунки, ашёга
эгалик қилмасдан, ундан фойдаланиш мумкин эмас.
Фойдаланиш ҳуқуқи қонун билан кафолатланади ва учинчи
шахсларнинг тажовузидан ҳимоя қилинади. Бу билан бирга,
амалдаги қонунчилик уни амалга ошириш чегараларини белгилаб
қўяди. Фойдаланиш ҳуқуқини амалга оширишда мулкдор ва ўзга
404
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
титул эгалари бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун томонидан
ҳимоя қилинадиган манфаатларини бузмасликлари керак, ахлоқий
тамойилларни ва жамиятнинг маънавий меъёрларини ҳурмат
қилишлари керак. қонунчиликда назарда тутилган талабларга риоя
қилинмаган тақдирда, суд шахсга тегишли бўлган фойдаланиш
ҳуқуқини ҳимоя қилишда рад жавобини бериши мумкин.
6. Тасарруф этиш ҳуқуқи – мулкдорнинг ашёга нисбатан юридик
ва фактик ҳаракатларни амалга ошириш орқали унинг амалдаги
ва юридик тақдирини қонун томонидан кафолатланган белгилаш
имкониятидир. Эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқларидан фарқли
ўлароқ, тасарруф этиш ҳуқуқи фақат мулк эгасига тегишлидир.
Ашёларнинг юридик тақдирини белгилаш уларни сотиш,
алмаштириш ёки бошқалар тасарруфига ўтишнинг бошқа шакллари
орқали амалга оширилади, ашёларнинг амалдаги тақдирини тасарруф
этиш эса мулкни истеъмол қилиш ёки уни йўқ қилиш орқали амалга
оширилади. мулкдор тасарруф этиш ҳуқуқини амалга ошириб, ашёга
нисбатан мулк ҳуқуқини бекор қилиши (сотиб юбориш, ҳадя қилиш,
алмаштириш, хўжалик жамиятлар ёки ширкатларнинг устав фондига
бериш ва ҳ.к.) ёки эгалик қилиш ва фойдаланиш бўйича ҳуқуқлар
(ижарага, сақлашга бериш) амалга оширилишини вақтинча тўхтатиб
туриши мумкин.
қонун ҳужжатлари томонидан тасарруф этиш ҳуқуқини амалга
ошириш бўйича маълум чеклашлар ва тақиқлар ўрнатилиши
мумкин. масалан, мулк хатланганда, қонунчиликда назарда тутилган
банкротлик таомиллари жорий қилинганида, мулкдор тасарруф этиш
ҳуқуқини вақтинчалик амалга ошириши мумкин эмас.
7. мулк ҳуқуқи тушунчасига «ўз ихтиёрига кўра» ва «ўз
манфаатларида» каби категорияларни жорий қилиш, биринчидан,
мулкдорлар ва бошқа титулли эгалик қилувчиларнинг мол-мулкка
бўлган ҳуқуқларини фарқлайди, иккинчидан эса, мулк ҳуқуқининг
фақат қонун билан чекланган бўлиб, унга тегишли мулкка нисбатан
ҳар қайси ҳаракатларни амалга оширишда намоён бўладиган мулк
ҳуқуқининг мутлақ хусусиятини исботлаб беради. Албатта, «ўз
манфаат»ига мулкдор бўлмаган эгалловчилар ҳам эга бўлади, лекин
улар мол-мулкка нисбатан ҳаракатларни мулкдорнинг хоҳиши
асосида амалга оширишлари лозим бўлади.
8. мулк ҳуқуқи мутлақ ҳуқуқдир, чунки бундай ҳуқуқий
муносабатда ҳуқуқдор шахсга (мулкдорга) ҳар бири мулкдорнинг
405
13-боб. Умумий қоидалар
ҳуқуқларини бузишдан ўзларини сақлашлари шарт бўлган бурчли
(мулкдор бўлмаган) шахсларнинг номуайян доираси қарши туради.
мулкдорга тегишли бўлган ашёни эгалик қилиш, фойдаланиш ва
тасарруф этишда унинг манфаатини қондириш, агар мулкдор ўз
ихтиёрига кўра тасарруф этиш ва бошқаларнинг унга ҳар қандай
таъсир кўрсатишидан чегаралаш мумкин бўлгандагина амалга
оширилиши мумкин. шунинг учун ушбу манфаатни қондириш
воситаси сифатида хизмат қилувчи субъектив мулк ҳуқуқи
бошқа шахслардан унга эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф
этишда тўсқинлик қиладиган ҳаракатларни бажаришдан ўзларини
сақлашларини талаб қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
9. шарҳланаётган моддада мулк ҳуқуқининг муддатсизлик
тамойили ўрнатилиши ФК новелласидир. мазкур тамойил мулкдор
ўз мулкидан фойдаланишда, истаган вақтида ўз ихтиёрига кўра
мулк ҳуқуқини амалга оширишда муддатсиз ҳуқуқга эга эканлигини
билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |