Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Даъво кўрилмасдан қолдирилган тақдирда даъво



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   407
158-модда. Даъво кўрилмасдан қолдирилган тақдирда даъво 
муддатининг ўтиши
Агар даъво суд томонидан кўрилмасдан қолдирилган бўлса, даъво 
қўзғатилганга қадар ўта бошлаган даъво муддати умумий тартибда 
давом этади.


391
12-боб. Даъво муддати
Агар жиноят иши бўйича қўзғатилган даъво суд томонидан 
кўрилмасдан қолдирилган бўлса, даъво қўзғатилгунга қадар ўта 
бошлаган даъво муддати даъвони кўрмасдан қолдирган ҳукм қонуний 
кучга киргунича тўхтатиб турилади, даъво муддати тўхтатиб турилган 
вақт даъво муддатига қўшилмайди. Бунда муддатнинг қолган қисми 
олти ойдан кам бўлса, у олти ойгача узайтирилади.
1. шарҳланаётган модда қоидаси билан даъво суд томонидан 
кўрилмасдан қолдирилган ҳолда даъво муддати ўтишининг алоҳида 
тартиби белгиланган.
ФК даъво муддати умумий тартибда давом этишини қандай 
тушуниш кераклигини тушунтириб бермайди. Бу саволга жавобни 
процессуал қонунчиликдан хПК ва ФПКдан излаш керак бўлади, 
чунки мазкур модда хПК ва ФПКда мавжуд тегишли процессуал 
қоидалар билан боғланган.
2. ЎзР хПКда даъво суд томонидан кўрилмасдан қолдирилиши 
учун асослар ЎзР хПК 88-модда 1–9-банди 1-қисмида берилган. 
мазкур модданинг 1, 3, 5-бандлари 1-қисмига мувофиқ, суд ЎзР хПК 
112 ва 113-моддаларида кўзда тутилган даъво аризанинг шакли ва 
мазмунига доир талаблар бузилгани сабабли даъвони кўрмасдан 
қолдиради.
ЎзР хПК 88-моддасида берилган бошқа асосларга келсак, 
ушбу саволга жавоб бериш осон эмас. ЎзР хПК 88-моддаси 8-банд 
1-қисмида кўзда тутилган даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос 
фактларни аниқлаш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишда ҳуқуқ 
тўғрисидаги низонинг келиб чиқиши ҳисобланади. мазкур банд 
моддага «Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асослар» 
номи билан киритишига қараганда фактларни аниқлаш тўғрисида 
ариза бериш даъво аризасини тақдим этишдаги сингари оқибатларни 
келтириб чиқаради. Бироқ ариза ўрнатилган тартибда берилган. 
шунинг учун судга фактларни аниқлаш тўғрисида ариза бериш 
билан юзага келган ҳуқуқ тўғрисидаги низо бўйича даъво муддати 
узилганини тан олиш тўғрироқ бўларди.
ЎзР хПК 88-моддаси 2-банд 1-қисми таҳлилидан шунга ўхшаш 
хулоса чиқариш зарур. 2-бандга мувофиқ даъво жавобгарнинг низо 
моҳияти бўйича иш хўжалик судида кўрилишига рози эмаслиги, 
чунки низони ҳал қилиш учун ҳакамлик судига топшириш 
ҳақида келишув мавжудлиги тўғрисидаги аризаси сабабли даъво 
кўрилмасдан қолдирилади. Бундай ҳолда суд даъвогар эмас, балки 


392
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
жавобгарга боғлиқ сабабларга кўра ишни моҳияти бўйича кўриб 
чиқмасдан қолдиради. Даъвогар ҳатто низони кўриб чиқиш учун 
ҳакамлик судига топшириши ҳақида келишув мавжуд бўлса ҳам, 
хўжалик судига мурожаат қилишга, суд эса ишни қўзғатиш ва 
кўриб чиқишни тайинлашга ҳақлидир, чунки даъво билдириш 
тартибида бузилишлар бўлмаган. Бундай даъво белгиланган тартиб-
да қўзғатилган даъво сифатида даъво муддатини узади. Демак, 
баён қилинган ҳолларда (ЎзР хПК 88-моддаси 2 ва 8-бандлари 
1-қисми) даъво муддатининг умумий тартибда ўтиши давом этиши 
шуни англатадики, кўриб чиқилмасдан қолдирилган даъво (ариза) 
белгиланган тартибда тақдим этилгани сабабли муддатнинг ўтиши 
бошидан бошланади.
Умумий юрисдикция судининг кўриб чиқмасдан қолдириши 
учун асослар ЎзР ФПК 175-моддасида белгиланган, унга мувофиқ 
суд қуйидаги ҳолларда: томонлар судга иккинчи чақириқда узрсиз 
сабабга кўра келмаса, шунингдек, аризани кўриб чиқмасдан қолди-
риши, шунингдек, фақат даъвогар судга иккинчи чақириқда узрсиз 
сабабга кўра келмаса суд жавобгарнинг розилиги билан аризани 
кўриб чиқмасдан қолдириши мумкин.
Аввал ҳаракатсиз қолдирилган, кейин судья томонидан кўрса-
тилган камчиликларни тузатиш учун берилган муддат ўтганлиги 
сабабли аризачига қайтарилган даъво белгиланган қоидаларга зид 
равишда тақдим этилган ҳисобланади. Бундай даъво берилмаган 
ҳисобланади ва тегишли равишда даъво муддати узилмайди.
ЎзР ФПК 152-моддасида белгиланган асосларга кўра даъво 
аризасини қабул қилиш суд томонидан рад этилган ёки даъвогарга 
қайтарилган ҳолатларни, ЎзР ФПК 154-моддасида кўрсатилган 
аризани ҳаракатсиз қолдириш ҳолатларидан фарқлаш лозим.
Биринчи ҳолатда даъво муддати ариза белгиланган тартибга риоя 
қилинган ҳолда судга тақдим этилган кундан узилади.
Иккинчи ҳолатга келсак, даъвогар суднинг аризани ҳаракатсиз 
қолдириш тўғрисидаги ажримида кўрсатилган талабларни ўз вақтида 
бажарган ҳолда даъво муддати аризани биринчи марта тақдим этиш 
кунидан узилган ҳисобланади (бунинг учун ЎзР ФПК 154-моддаси 
2-қисми асос бўлади).
3. Жиноят ишида тақдим этилган фуқаролик даъвоси кўрилмасдан 
қолдирилган ҳолда даъво муддатини ҳисоблаш тўғрисидаги масала 
алоҳида ҳал қилинган.


393
12-боб. Даъво муддати
Жиноят суд жараёнида жиноят ишини судда кўриб чиқиш 
якунланмагунга қадар фуқаролик даъвосини кўрмасдан қолдириш 
имкони бўлмагани учун, бундай кўриб чиқиш даврида даъво 
муддатининг ўтиши тўхтатилади.
Бу ҳақдаги қарор суднинг жиноят иши бўйича қарорида (ҳук-
мида) баён қилинади. Даъво қўзғатилгунгача бошланган даъво 
муддатининг ўтиши суд қарори қонуний кучга киргунгача тўхта-
тилади. Жиноят ишини муҳокама қилишга, қарор қонуний кучга 
киргунгача сарфланган вақт даъво муддатига киритилмайди. Ушбу 
вақтга даъво муддатининг ўтиши тўхтатилади.
қарор қонуний кучга киргандан сўнг даъво муддати ўтиши давом 
этади. Бироқ қолган вақт 6 ойдан кам бўлса, даъво муддати 6 ойга 
узайтирилади.
Амалиётда ишни судда кўриб чиқиш даврида ва шарҳланаётган 
модданинг 1-қисмида кўзда тутилган ҳолларда даъво муддатини 
тўхтатиш мумкинлиги масаласи юзага келган. ФКда даъво 
муддатини тўхтатиш ҳолатларининг батафсил рўйхати ЎзР ФК 
156-моддаси ва ЎзР ФК 158-моддаси 2-қисмида берилган. қонунда 
кўзда тутилмаган ҳолатларда даъво муддатини тўхтатиш мумкин 
эмас.
шундай қилиб, шарҳланаётган модданинг 2-қисмида, гарчи даъво 
муддатини тўхтатишнинг мазкур асоси ЎзР ФК 156-моддасида кўзда 
тутилган вазиятлар рўйхатига киритилмаган бўлса ҳам, даъво муд-
датини тўхтатишнинг алоҳида ҳолати берилган.
Эҳтимол, қонун чиқарувчи ЎзР ФК 156-моддасида шарҳланаётган 
моддага ҳаволани кўзда тутиши лозим эди.
Даъвони кўрилмасдан қолдириш учун асослар ЎзР ФПК 
175-моддаси, ЎзР хПК 88-моддасида белгиланган.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish