Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Даъво муддатининг ўта бошлаши



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   407
154-модда. Даъво муддатининг ўта бошлаши
Даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки 
билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Бу қоидадан истиснолар 
ушбу Кодекс ва бошқа қонунлар билан белгиланади.
муайян ижро муддатига эга бўлган мажбуриятлар бўйича даъво 
муддати ижро муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлайди.
Ижро этиш муддати белгиланмаган ёки талаб қилиш пайти ижро 
этиш муддати билан белгиланган мажбуриятлар бўйича даъво муддати 
кредиторда мажбуриятни бажариш тўғрисида талаб қўйиш ҳуқуқи 
пайдо бўлган вақтдан ўта бошлайди, борди-ю, қарздорга бундай 
талабни бажариш учун имтиёзли муддат берилса, даъво муддати 
имтиёзли муддат тамом бўлганидан кейин ҳисоблана бошлайди.
Регресс мажбуриятлар бўйича даъво муддати асосий мажбурият 
бажарилган пайтдан ўта бошлайди.
1. ЎзР ФК 154-моддаси 1-қисми умумий қоидасига кўра даъво 
муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши 
лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Бу қоидадан истиснолар фақат 
қонун билан белгиланади.
Ушбу истисноларнинг айримлари шарҳланаётган модданинг 
ўзида белгиланган. хусусан, даъво муддатининг ўтиши белгиланган 
мажбуриятлар бўйича даъво муддатининг ўтиши бундай муддат 
тугагандан сўнг бошланади (ЎзР ФК 154-модда 2-қисми).
2. Даъво муддати ўтишининг бошланиши манфаатдор томонда 
даъво ҳуқуқи, яъни уни суд орқали мажбурий тартибда амалга 
ошириш имконияти пайдо бўлишига мос келади. Бунда суд ҳимоясига 
ким: ҳуқуқлари бузилган шахснинг ўзи ёки унинг манфаатлари учун 
қонун шундай мурожаат қилишга рухсат этган шахслар мурожаат 
этганлиги аҳамиятга эга эмас. Тугатиш комиссияси тугатилаётган 
юридик шахс номидан даъво билдиришидан манфаатдор ташкилот 
олдида қарздор бўлган учинчи шахсларга нисбатан даъво билдирган 
ҳолда даъво муддатини ушбу ҳуқуқ бузилганлиги тугатиш 
комиссиясига эмас, ушбу ҳуқуқ эгасига маълум бўлган пайтдан 
бошланади. Даъво муддатининг ўтишини манфаатдор шахс бу 
ҳақда ҳуқуқбузарлик содир этилган кунда билган ҳолларда аниқлаш 
жуда осон. Агар ҳуқуқни бузиш куни ва ундан хабар топиш куни 
мос келмаса, даъво муддати ўтишининг бошланиши шахс ўзининг 
ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кун билан 
боғланади. масалан, товар олди-сотди шартномаси бўйича уни юклаб 


383
12-боб. Даъво муддати
жўнатиш сотувчи харидордан товар ҳақи тўланганлиги тўғрисидаги 
тўлов топшириқномаси нусхасини олган кундан бошлаб 3 кун 
ичида амалга оширилиши лозим. Агар сотувчи товар тўланганлиги 
тўғрисидаги тўлов топшириқномаси нусхасини олган бўлишига 
қарамасдан товар юклаб жўнатилган бўлмаса, даъво муддатининг 
ўтиши товар тўланганлиги тўғрисидаги тўлов топшириқномаси 
нусхасини олинган кундан кейин 3 кун ўтгач бошланади.
мулкдор ёки бошқа мулкий ҳуқуқ эгаси ўзининг ҳуқуқи 
бузилганлигини ҳуқуқбузарлик кунидан анча кейин хабар топиши 
мумкин. масалан, умумий мулкда бўлган биргаликдаги эгалик 
қилувчилар орасида улардан узоқ муддатли хизмат сафарида бўлган 
бирининг улуши ҳисобга олинмаган ҳолда тақсимланган бўлса, 
бундай биргаликда эгалик қилувчи учун даъво муддати ўтишининг 
бошланиши уй бўлинган кун эмас, балки у бундай бўлиш тўғрисида 
билган ёки билиш лозим бўлган кун ҳисобланади.
3. Ушбу умумий қоидадан истиснолар ФК ва бошқа қонунлар 
билан белгиланади.
хусусан, шарҳланаётган модданинг 4-қисмида регресс мажбу-
рият лар бўйича даъво муддати асосий мажбурият бажарилган 
пайтдан бошланиши белгиланган. ЎзР ФК 957-моддасига мувофиқ 
суғурта товонини тўлаган суғурталовчининг учинчи шахсга 
нисбатан талаби бўйича даъво муддатининг ўтиши бошланиши 
суғурта товони (суброгация) тўланган суғурта қилдирувчи учун 
даъво муддати ўтиши бошланган кундан бошланади.
4. шарҳланаётган модданинг 2-қисмида шахс ўзининг муайян 
ижро муддатига эга бўлган мажбуриятлари бўйича ҳуқуқи бузил-
ганини билиши лозим бўлган вақт белгиланган.
Бундай ҳолда даъво муддатининг ўтиши ижро этиш муддати 
тугаган кундан бошланади. мажбуриятларни ижро қилиш муддати 
ҳақдор шахсга маълум. Ушбу муддатнинг тугаши шахс ўзининг 
ҳуқуқи бузилганини билишини англатади. масалан, банк ва қарз 
олувчи ўртасида тузилган кредит шартномаларида кредитни 
қайтариш муддати белгиланган. Кредит ушбу муддат етиб келганда 
қайтарилмаган ҳолда кредитни қайтариш ва уни қайтаришни 
кечиктириш учун санкциялар тўғрисидаги талаблар учун даъво 
муддати ушбу муддат етиб келиши билан бошланади.
Кредитор ва қарздор ўртасидаги узоқ муддатли муносабатлар 
расмийлаштирилган шартномаларда ҳар битта маж бу риятни 


384
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
бажариш учун алоҳида муддатлар белгиланиши мумкин, масалан, 
етказиб берувчининг ҳар ойда маҳсулот жўнатиш, пудратчининг 
объект қурилишини босқичма-босқич топшириш, ижарачининг 
ижара ҳақини ҳар чоракда тўлаш мажбуриятлари каби. Ушбу ҳолда 
даъво муддатининг ўтиши ҳар битта мажбуриятни ижро этиш 
муддати тугашига боғлиқ равишда, яъни етказиб бериш ойи ёки 
қурилиш бўйича тегишли ишларни топшириш босқичи ижара тўлаш 
учун чорак тугагандан сўнг бошланади.
Ижро муддати белгиланмаган ёки талаб қилиш пайти билан 
белгиланган мажбуриятлар бўйича (ЎзР ФК 154-м. 3-қ.) ФК даъво 
муддати ўтишининг бошланишини кредиторда мажбуриятларни 
ижро этиш тўғрисидаги талабни билдириш ҳуқуқи пайдо бўлган кун 
билан боғлайди.
ЎзР ФК 242-моддасига мувофиқ,
 
агар мажбуриятни ижро этиш 
муддати талаб қилиш пайти билан белгиланган бўлса, кредитор 
ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса ижрони ҳар қачон 
амалга оширишга ҳақлидир. қарздор бундай мажбуриятни, агар 
мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки 
мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, кредитор талаб қилган 
кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.
масалан, суғурта товонини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқи ЎзР ФК 
951-моддасига мувофиқ суғурта ҳодисаси юз бериши билан боғлиқ. 
Пудратчининг шартнома шартларидан ишни ёмонлаштирувчи 
оғишларга йўл қўйиши ёки бошқа ишдаги камчиликлар бўйича 
даъво муддатининг бошланиши ЎзР ФК 652-моддасида белгиланган. 
Тегишли сифатга эга бўлмаган маҳсулот етказиб беришдан келиб 
чиқувчи даъволар учун даъво муддатининг ўтиши харидор тегишли 
тартибда унга етказиб берилган товарлар камчиликларини аниқлаган 
кундан бошланади.
Агар муддати белгиланмаган ва талаб қилиш пайти билан 
белгиланган талабларни бажариш учун қарздорга имтиёзли муддат 
берилса, даъво муддатининг ўтишини ҳисоблаш имтиёзли давр 
тугагандан сўнг бошланади.
шарҳланаётган моддада кредиторнинг мажбуриятни бажариш 
тўғрисида талаб қўйиш ҳуқуқи тўғрисида айтилади. Юридик 
шахслар ва тадбиркор фуқаролар ўртасидаги низоларни тартибга 
солишнинг мажбурий судгача (талабнома) тартиби бекор қилиниши 
сабабли кредитор (агар қонун ёки шартнома бошқа кўзда тутилмаган 


385
12-боб. Даъво муддати
бўлса) қарздорга олдиндан мурожаат қилмасдан ўз ҳуқуқини тиклаш 
учун судга мурожаат қилиши мумкин. Бунда гап даъво билдиришга 
процессуал ҳуқуқ тўғрисида эмас, балки моддий ҳуқуқни суд орқали 
мажбурий амалга ошириш ҳақида кетмоқда.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish