Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Умумий даъво муддати



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   407
150-модда. Умумий даъво муддати
Умумий даъво муддати – уч йил.
Турли давлатлар қонунчилигида турли умумий даъво муддатлари 
кўрсатилган. Аксарият мДҲ давлатларида умумий муддат – 3 йил. 
Уч йиллик даъво муддати қонун чиқарувчи томонидан умумий деб 
номланишига сабаб шуки, у қонунда махсус деб аталган бошқа 
муддатлар белгиланганидан ташқари барча ҳолатларда қўлланиши 
лозим.
Даъво муддати – даъво талаби қондирилиши мумкин бўлган вақт 
даври, яъни муддат тури.
шарҳланаётган моддада кўрсатилган умумий муддат даъво 
муддатининг давомийлиги чекланишини англатмайди. Даъво мудда-
тининг умумий муддатларини белгилаш савдо ҳуқуқидан маълум, 
масалан, халқаро товарлар олди-сотдисидаги даъво муддати 
тўғрисидаги Конвенциянинг 23-моддасида (Нью-йорк, 1974 йил 14 
июнь) қайд этилганидек, даъво муддати ҳар қандай ҳолатда ҳам у ўта 
бошлаганидан кейин камида 10 йил давом этади.
шарҳланаётган моддада белгиланган умумий даъво муддати 
ҳам, махсус даъво муддатлари ҳам (ЎзР ФК 151-м.) томонларнинг 
келишуви бўйича ўзгартилмайди (ЎзР ФК 152-м.).
151-модда. махсус даъво муддатлари
Айрим турдаги талаблар учун қонунларда умумий даъво муддатига 
қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари 
белгиланиши мумкин.
Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу Кодекс 
152–162-моддаларининг қоидалари махсус даъво муддатларига ҳам 
жорий қилинади.


377
12-боб. Даъво муддати
1. шарҳланаётган модда махсус даъво муддатлари тўғрисидаги 
қоидани белгилайди. махсус даъво муддатининг бундай аталишига 
сабаб, у умумий (уч йиллик) муддатдан кўп ёки кам вақтга 
белгиланади.
қисқартирилган даъво муддатлари белгиланганлиги ҳуқуқ 
эгасини ўзининг бузилган ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун тезроқ 
чоралар кўришга ундаш мақсадида камроқ муддат давомида 
сақланиб қолиши мумкин бўлган муносабатларда қўлланилади. Бир 
йиллик даъво муддати эмиссион қимматли қоғозларни чиқаришни 
чиқарилган эмиссион қимматли қоғозларни жойлаштириш якун-
ланган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги 
талаблар учун белгиланган (Ўзбекистон Республикасининг «қиммат-
ли қоғозлар бозори тўғрисида» 2008 йил 22 июлдаги 163-сонли 
қонуни 59-модда).
«қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонуннинг 59-мод-
дасига мувофиқ эмитент ва қимматли қоғозлар бозори фаолиятини 
мувофиқлаштириш бўйича ваколатли давлат органи томонидан 
қабул қилинган эмиссион қимматли қоғозларни чиқариш, эмиссион 
қимматли қоғозларни жойлаштиришда амалга оширилган битимлар 
тўғрисидаги қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш учун даъво 
муддати эмиссион қимматли қоғозларни чиқариш якунланган 
пайтдан бошлаб бир йилни ташкил қилади.
Вексель эгасининг индоссантлар ва вексель берувчига талаблари 
бўйича даъво муддати белгиланган муддатда қўзғатилган даъво 
кунидан бошлаб ёки ҳаражатсиз айланма шарти белгиланган ҳолда 
тўлов муддати кунидан бошлаб бир йилни ташкил қилади.
Индоссантларнинг бир-бирларига ва вексель берувчига талаблари 
бўйича даъво муддати индоссантни вексельни тўлаган кундан ёки 
унга нисбатан даъво билдирилган кундан бошлаб олти ойга тенг.
қисқартирилган даъво муддатлари, хусусан юк ташиш шарт-
номасидан келиб чиқувчи даъволар учун ўрнатилган (ЎзР ФК 
724-моддаси 3-қисми даъво муддатини 1 йил қилиб белгилайди).
2. шарҳланаётган модда даъво муддатлари фақат қонун билан 
белгиланишидан келиб чиқади. ФК бундай муддатларни белгиловчи 
ягона қонун ҳужжати эмас. махсус даъво муддатлари махсус 
қонунлар, хусусан транспорт қонунчилиги ҳужжатлари билан 
белгиланиши мумкин (масалан, юклар, багаж, юкбагаж ташишни 
амалга ошириш билан боғлиқ равишда юзага келган темир йўлга 


378
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
нисбатан даъволар талабнома билдиришга асос бўлган ҳодиса содир 
бўлган кундан бошлаб 6 ой мобайнида, жарима тўлаш тўғрисидаги 
даъволар эса 45 кун мобайнида тақдим этилиши мумкин).
ЎзР ТйУ дан келиб чиқувчи темир йўлга нисбатан даъволар, 
ЎзР ТйУ 155-моддасига мувофиқ темир йўл мазкур Уставнинг 
153-бандида кўзда тутилган муддатларда даъвони тўлиқ ёки 
қисман қондиришдан бош тортган ёки даъвога жавоб олинмаган 
ҳолдагина тақдим этилиши мумкин. ЎзР ТйУ 153-моддасига 
мувофиқ Темир йўллар даъво олинган кундан бошлаб қуйидаги 
муддатларда билдирилган даъвони кўриб чиқиши ва аризачини даъво 
қондирилиши ёки рад этилиши тўғрисида хабардор қилиши шарт: а) 
темир йўлда ташиш бўйича юзага келган даъволар юзасидан – 3 ой 
мобайнида; б) жарималар тўлаш тўғрисидаги даъволар бўйича – 45 
кун мобайнида.
Кўрсатилган даъволар ўрнатилган тартибда даъво кўрсатилган 
темир йўл ижро органи жойлашган ердаги хўжалик судига темир 
йўлдан жавоб олинган кундан ёки жавоб учун белгиланган муддат 
тугаган кундан бошлаб 2 ойлик муддатда тақдим этилади.
3. махсус даъво муддатларига умумий муддат учун белгиланган 
қўллаш қоидалари тадбиқ этилиши (ЎзР ФК 151-модда 2-қ.), уларнинг 
юридик характери мос эканлиги билан белгиланган. Бироқ уларнинг 
қўлланиши қатор ҳолларда тегишли муносабатларнинг хусусиятлари 
билан белгилангани учун, ФК қонунда ушбу қоидалардан четга 
чиқишга йўл қўяди. масалан, ЎзР ФК 724-моддаси 3-қисмида юк 
ташишдан келиб чиқадиган талаблар бўйича махсус даъво муддати 
транспорт уставлари ва кодексларига мувофиқ белгиланишидан 
келиб чиқилади. қонун чиқарувчининг бундай ёндашувини шу 
билан изоҳлаш мумкинки, юк ташувчига нисбатан талаблар учун 
қонун билан мажбурий даъво қўзғатиш тартиби ўрнатилган (ЎзР 
ФК 724-модда 2-қисм). хусусан ЎзР ҳаво кодекси 126-моддасига 
мувофиқ, юк ташувчи уч ойда даъвони кўриб чиқиши ва аризачини 
даъво қондирилиши ёки рад этилиши тўғрисида хабардор қилиши 
шарт, ушбу муддат тўғридан-тўғри аралаш қатновда юк ташиш 
бўйича эса олти ойни ва жарима тўлаш тўғрисидаги даъво бўйича 45 
кунни ташкил қилади. Ҳавода ташиш бўйича юк ташувчига нисбатан 
даъволар эса ЎзР ҲК 127-моддасига мувофиқ ҳаво кемаси манзилга 
етиб келган кундан ёки ҳаво кемаси манзилга етиб келиши лозим 
бўлган кундан ёки ташиш даъвогарнинг хоҳиши бўйича тўхтатилган 


379
12-боб. Даъво муддати
кундан бошлаб икки йил мобайнида: юк ташиш шартномаси тузишда 
воситачилик қилган юк ташувчи жойлашган манзил бўйича, унинг 
агентлиги жойлашган манзил бўйича ушбу манзилдаги тегишли 
судда қўзғатилади.
махсус даъво муддатларига мисол қилиб ҳақиқий бўлмаган 
битимлар бўйича даъво муддатларини кўрсатиш мумкин: умумий 
улушли мулк иштирокчисининг улушга доир ҳуқуқларни ва сотиб 
олувчи мажбуриятларини унга ўтказиш йўли билан бузилган 
имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаби 
бўйича уй ой муддат белгиланади (ЎзР ФК 224-м.) ва ҳ.к.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish