Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


тегишли ой ва кунда тамом бўлади



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   407
тегишли ой ва кунда тамом бўлади.
Ярим йил деб белгиланган муддатга нисбатан ойлар билан 
ҳисобланадиган муддатлар учун белгиланган қоидалар қўлланилади.
Йил чораклари билан ҳисобланадиган муддатга нисбатан ойлар 
билан ҳисобланадиган муддатлар учун белгиланган қоидалар 
қўлланилади. Бунда йил чораги уч ойга тенг деб ҳисобланади, йил 
чоракларининг ҳисоби эса йил бошидан юритилади.
Ойлар билан ҳисобланадиган муддат шу муддатнинг охирги 
ойидаги тегишли кунда тугайди.
Ярим ой деб белгиланган муддатга кунлар билан ҳисобланадиган 
муддат деб қаралади ва у ўн беш кунга тенг бўлади.
Агар ойлар билан ҳисобланадиган муддатнинг тамом бўлиши 
тегишли рақам бўлмаган ойга тўғри келса, у ҳолда муддат шу ойнинг 
охирги кунида тугайди.
Ҳафталар билан ўлчанадиган муддат шу муддатнинг охирги 
ҳафтасидаги тегишли кунда тугайди.
муддат йиллаб ҳисобланганда унинг ўтиши муддатнинг охирги 
йилининг тегишли ой ва кунида тугайди. Яъни, агар бирор-бир 
ҳолат 2004 йил 2 июль куни 5 йиллик муддати билан юзага келган 
бўлса, бу муддатнинг тугаши 2009 йил 2 июль куни юз беришини 
билдиради.
Ойлаб ҳисобланадиган муддатнинг тугаши муддатнинг охирги 
ойининг тегишли санасига тўғри келади. 2005 йил 3 сентябрь куни 
бошланган 4 ойлик муддат 2006 йил 3 январь куни тугайди. Агар 
муддатнинг тугайдиган ойида муддатнинг кечиши бошланган 
сана бўлмаса, у ҳолда муддатнинг яъни февраль ойининг 28 ёки 29 
санаси; апрель, июнь, сентябрь, ноябрь ойларининг 30 санаси, қолган 
ойларнинг 31 санаси ойнинг охирги санаси бўлади. масалан, 3-ойлик 
муддатнинг бошланиши 2005 йил 31 январь бўлса, муддатнинг туга-
ши 2005 йил 30 апрель куни бўлади.
Ярим йил ёки йил чораги билан белгиланган муддатни 
ҳисоблаш тартиби ойлаб ҳисобланадиган муддат учун белгиланган 
тартибга айнан ўхшаш бўлади. масалан, ярим йил ёки иккита йил 
чораги бўлган муддат 2006 йил 3 февраль куни бошланади. Ушбу 
муддатнинг кечиши 2006 йил 3 август куни, яъни 6 ойдан кейин 
тугайди.


371
11-боб. муддатларни ҳисоблаш
Ярим ой, ҳафталар билан ҳисобланадиган муддат ярим ой ёки 
ҳафтанинг тегишли охирги кунида тугайди, ярим ой – 15 кун, икки 
ҳафта – 14 кун ва ҳоказо. Агар ярим ой муддати 2006 йил 21 январь 
кунидан бошланган бўлса, ушбу муддат 2006 йил 5 февраль кунида 
тугайди. 2006 йил 21 январь кунидан ҳисобланадиган икки ҳафталик 
муддат 2006 йил 4 февраль куни тугайди.
Баъзан муддатнинг бошланиши нафақат кун, балки тегишли 
соатлар билан ҳам белгиланади. масалан, меҳмонхоналарда 
ҳисоб-китоб вақти эрталаб 10, 12 соатлардан бошланади. Бу ҳолда 
меҳмонхона билан ҳисоб-китоб қилиш учун муддатнинг тугаши 
нафақат кириб келган куни билан, балки тегишли соати билан ҳам 
боғлиқ бўлади. масалан, агар шахс меҳмонхонага 21-санада соат 18 
да уч кун муддатга яшаш учун келган бўлса, унинг яшаш муддати 
24-санада соат 10, 12 ларда тугайди. Бу меҳмонхона қоидаларини 
билиш муҳим, чунки меҳмонхонада 10 ёки 12 соатлардан кейин 
хонани эгаллаш янги бир кун сифатида қаралиши мумкин.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish