Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Тарбиячи ва унинг шахсига қўйиладиган талаблар



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#29856
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   97
Bog'liq
2-2-mtm-maktabgacha-pedagogika

Тарбиячи ва унинг шахсига қўйиладиган талаблар
Таълим тизими ривожланиши мактабгача талим тизимида ҳам улкан 
ислоҳотларни олиб кирилишига сабаб бўлмоқда. Бу ислоҳотларга эса 
мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларини олдига бир қанча вазифа ва 
талаблар қўйилмоқда. Бу жараёнда энди ҳар бир тарбиячи ўзини устида 
ишлаши ва маҳоратини ошириб бориши давлатимиз мактабгача тарбия 
муассасалари олдига қўйган талабларни амалга оширишнинг гаровидир. 
Мактабгача тарбия муассасалари тарбиячиларига қуйиладиган талабларга 
қуйидагилар киради:
 Боланинг соғлиғини сақлаш ва мустақкамлаш.
 Ақлий қобилиятини ўстириш.
 Миллий қадрятимиз ва маънавиятимизнинг ғоявий-ақлий тамойилларига 
мос келувчи эътиқод ва қарашларини таркиб топтириш.
 Она ватанга муҳаббатини, ижтимоий фаолликни шакллантириш.
 Ёш авлодда ўртоқлик, дўстлик ҳиссини ҳалоллик ва меҳнатсеварликни 
таркиб топтириш.
Демак, юқорида келтирилган сифатларни таркиб топтириш ўсиб 
келаётган ёш авлодни тарбиялаш вазифасининг ҳамма томонларини қамраб 
ололмайди. Лекин тарбиячи ишларга асосланиб, болаларни мустақил ҳаётга ва 
меҳнатга тайёрлаш ишини маълум бир мақсад билан самаралироқ амалга 


39 
ошириш 
мумкин. 
Мустақиллик 
муносабати 
билан 
ўқитувчи 
ва 
тарбиячиларнинг маънавий ўсишларига ва моддий аҳамият берилмоқда. 
Масалан, Республикамизда 1992 йил 1 октябрни ўқитувчи мураббийлар куни 
деб номланиши ҳамда халқ маорифи ходимларнинг маошлари оширилиб 
турмушлари яхшиланиб бормоқда. 
Биринчи 
президентимиз 
И. 
А. 
Каримов 
ўзининг 
“Буюк 
келажагимизнинг ҳуқуқий кафолати” номли рисоласида шундай ёзади: 
“Тарбиячи — устоз бўлиш учун бошқаларнинг ақл-идрокини ўстириш, 
маърифат зиёсидан баҳраманд қилиш, ҳақиқий ватанпарвар, ҳақиқий фуқаро 
этиб етиштириш учун, энг аввало, тарбиячининг ўзи ана шундай юксак 
талабларга жавоб бериши, ана шундай буюк фазилатларга эга бўлиши керак”.
Демак, бола шахсини шакллантиришда тарбиячи алоҳида аҳамият касб 
этади. Айниқса, ҳар бир боланинг шахс сифатида шаклланишида жавобгар 
эканлигини тақозо этади. Шунга кўра тарбиячи болаларга кундалик ҳаётда, 
ўйинларда, машғулотларда, биргаликдаги меҳнат фаолиятида, улар билан 
бўладиган муомалада, мулоқотда ибрат, намуна бўлиши болани ҳар томонлама 
диққат билан ўрганиши, унинг шахсий хусусиятларини, қобилиятларини 
билиши, педогогик назокатини намоён қилиши, болаларнинг хулқ-атвори иш 
натижаларини ҳаққоний баҳолаши ва уларга ўз вақтида ёрдам кўрсата олиши 
ҳамда оилавий аҳволи билан қизиқиши зарур ҳисобланади. Демак, “Кадрлар 
тайёрлаш Миллий дастури” ғояларни амалиётга татбиқ этиш республика 
таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар муваффақиятини таъминлаш 
таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган тарбиячи мураббийларнинг 
маънавий қиёфаси, имиджи ҳамда касбий маҳоратларига ва компетенциясига 
ҳам боғликдир.

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish