Тажриба ўрганиш ва умумлаштириш метода. Педагогик тажриба
тушунчаси кўп қирралидир. Педагогик тажрибанинг кенг маъноси таълим ва
тарбия амалиётидир. Педагогик тажрибанинг асосий мақсади — мактабгача
муассасаларда олиб бориладиган таълим-тарбия ишлари қай даражада амалга
35
оширилаётганини ўрганишдир. Педагогикадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш
учун таълим-тарбия жараёнини ўрганиш, амалий ходимларнинг ижодий
нашрларини назарий асосда идрок этиш ва қайта ишлаб чиқиш, яъни илғор
тажрибани умумлаштириш, ёйиш катга аҳамиятга эгадир.
4. Мактабгача таълим педагогикаси фанининг ёш авлодни
баркамол инсон қилиб тарбиялашдаги ўрни.
Мактабгача таълим педагогикаси фанида бир-бири билан узвий
боғланган қуйидаги тушунчалар мавжуд: тарбия, таълим, маълумот.Тарбия—
кишилик жамиятининг барча босқичларида шаклланиб, ривожланиб, ўсиб,
авлодцан-авлодга ворислик вазифасини бажариб келган бўлса-да, аммо ҳар бир
жамиятда тарбиянинг мазмуни мақсади, вазифалари, ўзига хослиги билан
фарқланади. Тарбия ижтимоий ҳаёт учун зарур ҳодиса бўлиб, ёш авлодга илмий
билимлар тизимини, малака ва кўникмаларини махсус метод ва воситалар
орқали режали равишда сингдириб бериш ҳамда ёш авлодни ҳар томонлама
шаклланган етук инсон қилиб тарбиялашни мақсад қилиб қўяди. Ёш авлодни
комил инсон қилиб тарбиялаш муаммолари дастлаб халқ оғзаки ижоди,
педагогикаси, ёзма ёдгорликларда, пандномаларда мутафаккир ҳамда
маърифатпарварлар асарларининг бош мавзусини ташкил этган. Абдулла
Авлоний тарбия ҳақида гапирар экан, ҳақли равишда шундай деган эди:
“Тарбия бизлар учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот-ё ҳалокат, ё садоқат - ё фалокат
масаласидир”. Демак, тарбия ва одоб Ватанга чексиз муҳаббат, имон-эътиқод,
меҳр-мурувват, ростгўйлик, адолатгўйлик, самимийлик, меҳнатсеварлик ва
билимдонлик каби ғоялар воситасида шаклланиб боради. Таълим - болаларга
билимни тартибли баён қилиш жараёни бўлиб, муайян кўникма ва малакаларни
сингдириш, уларнинг онги ва хулқига таъсир этиш, ақлини, онгини, идрокини,
дунёқаришини, эътиқодини ва билиш фаоллигини ривожлантиришдир. Таълим
бериш жараёнида тарбия ва маълумотнинг мақсади амалга оширилади. Таълим
икки томонлама жараён бўлиб ва ўқитишни ўз ичига олади. Ўқитиш -педагогик
фаолият бўлиб, билим малака, кўникмаларни болаларга сингдириш, уларнинг
билиш ва амалий фаолиятига раҳбарлик қилишдир. Ўқиш - ўқувчининг билим,
малака кўникмаларини эгаллашдаги амалий фаолиятидир. У ўқувчиларнинг ҳар
томонлама ривожланишшш таъминлайди. Маълумот - асосий педагогик
тушунча бўлиб, у ижтимоий ҳаёт воқеаларни объектив акс эттиради. Бу жараён
кишининг табиат, жамият ва киши тафаккури тўгрисидаги умумлаштирган
ижтимоий зарур билим, малака, кўникмалар тизимининг эгаллаб олиниши
натижасидир. Маълумот кишининг билишга бўлган талабини таъминлаб,
ундаги қобилиятларни маълум даражага кўтаради ва амалий фаолиятга
тайёрлайди.
36
Do'stlaringiz bilan baham: |