Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#29856
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   97
Bog'liq
2-2-mtm-maktabgacha-pedagogika

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ 
1. Бола шахсини тарбиялашнинг шарт-шароитлари.
2. Бола жамоасини шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари.
3. Болалар жамоасини тарбиялаш жараёнида қандай сифатлар 
такомиллашади?
4. Интизомлилик ва хулқ маданиятини шакллантириш деганда нимани 
тушунасиз? 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


53 
 
 
 
Режа: 
1. Ақлий тарбиянинг мақсад ва вазифалари.
2. Ақлий тарбия ва таълимнинг назарий асослари. 
3. Ақлий тарбия ва таълимнинг моҳияти. 
4. Болаларни баркамол инсон қилиб тарбиялашда таянч дастурнинг 
аҳамияти. 
1.Ақлий тарбиянинг мақсад ва вазифалари 
Ёш авлодни ҳар тамонлама етук шахс қилиб тарбиялаш жамият 
эҳтиёжларидан келиб чиқадиган объектив заруратдир. Ақлий тарбия ижтимоий 
тарбиянинг энг муҳим жиҳатларидан бири. Ақлий тарбия бу ақлни 
ривожлантириш мақсадида ёш авлодга мунтазам ва мақсад асосида педагогик 
таъсир кўрсатишдир. Демак, ақл кенг маънода сезиш ва идрок этишдан бошлаб 
то тафаккур ва хаёлни ўз ичига оладиган билиш жараёнлари йиғиндиси бўлиб, 
у ёш авлоднинг инсоният тўплаган билимлар, кўникма ва малакалар, меъёрлар, 
қоидалар ва бошқаларда рўй беради. Бу ҳолат катталар томонидан амалга 
оширилади ва болаларнинг ақлий ривожланиши ни таъминловчи хилма-хил 
воситалар, методларни, керакли шарт-шароитларни яратишни ўз ичига олади. 
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни ақлий тарбиялаш болаларнинг фикрлаш 
фаолиятини ривожлантиришга қаратилган катталарнинг маълум мақсад 
асосидаги таъсир этишдир. У болаларга теварак-атрофдаги олам ҳақида 
билимлар беришни, уларни тизимлаштиришни, болаларда билишга қизиқиш 
уйғотиш, ақлий малака ва кўникмаларни таркиб топтиришни, билим 
қобилиятларини ривожлантиришни ўз ичига олади. Мактабгача тарбия ёшидаги 
болаларни мактабга тайёрлашда ақлий тарбиянинг роли, айниқса, каттадир. 
Чунки ақл ҳис-туйғулар ва идрок этишдан тортиб, фикрлаш ва тасаввур 
этишгача бўлган жараёнлар йиғиндисидир. Аҳлий ривожланиш фикрнинг 
кенглигида воқеаларни ҳар хил боғланишларда, муносабатларда кўра билиш, 
умумийлаштириш қобилиятида намоён булади. Мактабгача тарбия ёшидаги 
болаларнинг ақлий ривожланиши фаолият жараёнида, дастлаб муомалада 
бўлиш, нарсалар билан бажариладиган фаолият натижасида, кейин эса ўқув, 
меҳнат, самарали фаолиятлар: расм чизиш, лой ва пластилиндан буюмлар ясаш, 
аппликация, қуриш - ясаш жараёнида амалга ошириб борилади. Боланинг ақлий 
ривожланишга таълим ва тарбия самарали таъсир кўрсатади. Мактабгача 
тарбия ёшидаги болаларга ақлий тарбия беришни тўғри ташкил этиш учун 
уларнинг ақлий ривожланиш қонуниятлари ва имкониятларини билиш керак. 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish