Microsoft Word chingiz aytmatov birinchi muallim ziyouz com doc



Download 389,67 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/31
Sana21.02.2022
Hajmi389,67 Kb.
#29400
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31
Bog'liq
chingiz aytmatov birinchi muallim2 ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
12
Унча-мунча ҳарф таниганимиздан кейин, «Ота», «Она» сўзини билмасак ҳам, биринчи 
ёзган сўзимиз «Ленин» бўлди. Бизнинг сиёсий алифбемиз: «бой», «батрак», «совет» деган 
сўзлар эди. Дуйшэн «революция» сўзини ёзишни бир йилдан кейин ўргатаман, деб ваъда қилди. 
Дуйшэн, отаси темир йўлда ишлаб юрган кезлари, Михаил Семёнович деган бир кекса 
муаллимнинг қўлида икки қиш ўқигани, кейин армияга бориб, оқлар билан урушганларини 
ҳикоя қилганда, биз ҳам хаёлимизда у билан ёнма-ён туриб жанг қилгандай бўлардик. Ленин 
тўғрисида худди уни ўз кўзи билан кўргандай ҳаяжонланиб гапирарди. Унинг айтганларининг 
кўплари, албатта, буюк доҳий ҳақида халқ оғзида достон бўлиб юрган ривоятлар эди. Бунга 
ҳозир ақлим етиб турибди, лекин булар ўша кезларда биз, Дуйшэн шогирдлари учун кундек 
равшан ҳақиқатлар эди. 
Бир кун оқкўнгиллик билан:
– Оға, Ленин билан қўл беришиб кўришганмисиз? - деб савол бергандик, муаллимимиз бир 
хил бўлиб бош чайқади-да: 
– Йўқ, болалар, Ленин билан юз кўришиш насиб бўлмаган менга, -деб бизнинг олдимизда 
хижолат бўлгандай хўрсиниб қўйди. 
Ҳар ойнинг охирида Дуйшэн иш билан волостга пиёда жўнаб кетарди-ю, шу билан икки-уч 
кун деганда қайтиб келарди. 
Шу кунларда биз уни жуда соғиниб қолардик. Бир туғишган акамни кутгандай 
келинойимга сездирмай, тез-тез пастки йўлга қараб, муаллимнинг хуржун кўтарган қиёфаси 
кўринармикин, юрагимни илитувчи табассумини қачон кўраркинман, маърифатли сўзларини 
қачон эшитаркинман, деб йўлига интизор бўлиб кутардим. 
Дуйшэннинг шогирдлари ичида энг каттаси мен эдим. Шунинг учун ҳам бошқалардан 
уқувим яхшироқ эди, лекин, назаримда, бошқа сабаби ҳам йўқ эмасди. Муаллимнинг ҳар бир 
сўзи, кўрсатган ҳар бир ҳарфи мен учун табаррук, муаллимга ихлосим зўр эди. Дуйшэннинг 
таълимини қулоғимга қуйиб олншдан ҳам муҳимроқ илинжим йўқ эди бу дунёда. 
Дуйшэннинг берган дафтарини аяб-авайлаб, ер кўкка ишонмай, юрган йўлимда ўроқ учи 
билан ер чизиб, кўмир билан деворга, хивич балан қор устига ҳарф суратини солиб, сўз тўқиб 
юрардим. Назаримда, дунёда Дуйшэндан ўтар олим, ундан ўтар ақлли одам йўқ эди. 
Шу орада қиш ҳам кириб қолди. 
Биринчи қор тушгунча тепанинг этагида шилдираб оқиб турган ариқдан қўл ушлашиб 
кечиб ўтиб юрдик. Кейин ариқнинг суви оёқни кесиб юборадиган бўлиб, кичкина болаларнинг 
кўзидан тирқираб ёш ҳам чиқиб кетди. Энди болалар турнадай тизилиб туришарди. Дуйшэн 
уларни галма-галдан биттасини елкасига олиб, иккинчисини қўлида кўтариб ариқдан ўтказиб 
қўярди. 
Шуларни ҳозир ўйлаб кетиб, кўрган кўзимга ҳам ишонгим келмай қолди. Одамлар ўша 
вақтда жоҳиллигиданми дейман ёки бўлмаса ақли калталик қилганми, ҳайтовур, Дуйшэндан 
кулишарди. Тоғда қишлаб, ҳар замон тегирмонга келган бойларни асти қўяверинг. Устларида 
почапўстин, бошларида сувсар телпак, остларида семиз отларини ўйнатиб, кечув ёнида бизга 
дуч келганларида Дуйшэнни калака қилганлари-қилганди: 
– Манави, биттасини қўлига, биттасини орқалаб олган жўжабирдай ким ўзи? - деб қамчиси 
билан туртиб ўтмай қўймасди биронтаси. 
Бошқа бири: 
– Аттанг, бунақа меҳнаткашлигини билганимда, кичик хотинликка олардим-ку! - дея 
хохолаб кулиб, ҳамма ёғимизга лой сачратиб ўтиб кетишарди. 
Ўшанда хўрлигим келиб йиғлагудай бўлардим, ғазабим қайнаб, кучим етса отнинг 
тизгинидан ушлаб, «Муаллимимизнинг садақаси кетгур, уятсиз, аҳмоқлар!» - деб юзларига тик 
боқиб қичқиргим келарди. 
Бироқ норасида қизнинг гапига ким ҳам қулоқ соларди. Аччиқ-аччиқ кўз ёшларимни 


Чингиз Айтматов. Биринчи муаллим (қисса) 

Download 389,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish