235
Композицияларни яратиш ва безатиш воситалари:
· байроқлар, ёрлиқлар, транспарантлар;
·
фирма логотиплари;
· диаграммалар, мозаика, фотообойлар;
· гуллар, яшилликлар, дарахтлар;
· оригинал конструкциялар, фонтанлар;
· ҳаво шарлари ва зондлар;
·
рангли панеллар;
· деворий тақинчоқлар, панно;
· ҳайкаллар, вазалар, керамика;
· манекен вабошқалар.
Бу воситалар ёрдамида турли предметлар ўз ғоясига эга
бўлган ягона композицияга бирлашадилар.
Экспозицияларни кўрсатиш усуллари:
· статик демонстрация;
· ҳаракатдаги демонстрация;
· ташриф буюрувчиларга кўриш, татиб кўриш, эшитиш,
ҳидлаш, тегиб кўриш, ҳаракат қилиш имконини бериш;
· ўйин
намойиши;
· обектларни техник воситалар ёрдамида намойиш қилиш
(компютер видеотехникаси, лазер қурилмаси ва бошқалар).
Бунда шуни унутмаслик керакки, кўргазма - бу юзлаб
туристик фирма ва корхоналар қатнашадиган
ажойиб оммавий
тадбирдир. Унда қатнашчиларнинг ҳар бири ўз стендини тақдим
этади. Ўз стендига ташриф буюрувчиларни жалб қилиш учун
қуйидагилардан фойдаланадилар:
· ҳаракатланадиган обектлар;
· тирик обектлар (жониворлар);
· тарихий, эртак, театр ва чўмилиш кийимлари каби турли
хилда кийинган одамлар;
· оригинал ёритиш ва оранжировка;
·
стенд устида шарлар, транспарантлар, табло;
· мусиқий ансамбл, товуш эффектлари;
· оптик ва лазер эффектлари;
· катта
экранларда
қизиқарли
бўлган
компютер
видеороликлари;
· кутилмаган объектлар (стенд ўртасида катта палма);
· залдаги оригинал кўрсаткичлар.
236
Булар ичидан сизнинг маҳсулотингиз ва
компаниянгиз учун
нисбатан қулай, фойдалисини танлаш ва фойдаланиш зарур.
Стенддаги компания логотипига алоҳида эътибор қаратиш
лозим. Логотип кўзга ташланадиган ҳажмда бўлиши керак.
Компания номи кўринадиган жойда ва осон ўқиладиган бўлиши
лозим.
Ташриф буюрувчи қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:
· стенднинг кўриниши. Стенд диққатни ўзига жалб қилиши
учун ажралиб туриши керак;
· фирманинг логотип ёки номи кўзга ташланиб туруши лозим;
· Маҳсулот рекламаси. Бунинг учун кўриш, ўқиш ва тушуниш
осон бўлган панеллар, плакатлар, сарлавҳа
каби визуал
воситалардан фойдаланинг.
Агар ташриф буюрувчи уч секунд ичида стендингизга разм
солишга
улгурмаса, у
маълумотлар
нисбатан
қулай
жойлаштирилган томонга ўтиб кетади.
Кўргазмада ишлаётган командага қараб умуман туристик
фирмага баҳо берилади. Шунинг учун стенд пресоналини танлаш
ҳам алоҳида эътиборга эга. Профессионал тайёргарлик ва хорижий
тилни билиш билан бир қаторда
биринчи даражада ташриф
буюрувчилар
билан
мулоқотда
бўла
олиш
қобилияти
аҳамиятлидир. Айниқса, кўргазма
командаси
олдиндан
музокараларни олиб боришга ўргатилган бўлса айни муддаодир.
Ҳар бир стендга ташриф буюрувчи потенциал мижоздир, унга
эга бўлиш эса санъатдир. Бунинг учун эса бошидан мижозларга
эътибор бериш лозим. Стендга ташриф буюрадиган ҳар бир
мижозга алоҳида эътибор билан муомала қилиш керак: унинг
ташрифномасини олиш, «контактлар журнали»да келиш мақсадини
қайд қилиш лозим. Унда келиш санаси, суҳбат предмети,
музокараларнинг қисқа натижаси
киритилади ва ташриф нома
бириктилиб қўйилади.
Экспертлар таъкидлашича, ўрта ҳисобда 70% суҳбатлар
"Сизга қандай ёрдам бера олишим мумкин?" саволидан бошланади.
Бундай сийқаси чиққан саволдан кейин суҳбат бир неча секундда
тугайди. Шуни ҳисобга олиш керакки мижоз, одатда, диққат
марказида бўлишни хоҳлайди. Бунга мижоз нуқтаи
назарини
ҳисобга олиб эришишимиз мумкин: «Биз .... ташкил қиламиз»
ўрнига «Сиз ...да бўласиз» ёки 2Мен сизга ...ни кўрсатмоқдаман»
237
ўрнига «Сиз бу ерда... .ни кўрмоқдасиз» дейилса маъқул бўлади.
Бундай мурожаат мижозни стендга янада жалб этади.
Стендда камида икки ходим ишлаши лозим. Бироқ қиладиган
иши режалаштирилмаган ва ташкил қилинмаган бўлса, бундай
пайтда катта команда ҳам ишга фойда келтирмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: