Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис



Download 1,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/134
Sana21.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#29031
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   134
Bog'liq
turizm operatorlik xizmatini tashkillashtirishning asoslari

Кириш (харажатлар) 
· Майдонлар/стендлар ижараси 
· Стенд командасига тўловлар 
· Кўргазма намуналари 
· Транспортировка 
· Чипталар 
· Хизмат сафари харажатлари 
· Меҳмонхона 
· Жойлаштириш 
· Вақт сарфи 
· Офисда бўлмаслик 
· Баҳолаш учун куч ва имкониятлар сарфи 
· Кўргазма сотуви учун махсус нархлар 
· Тайёрлов ишлари 
· Мижозларга, агентларга маълумотлар 
· Ташриф буюрувчиларни таҳлил қилиш 
· Матбуот маълумоти 
Чиқиш (фойда) 
· Харидорлар билан тўғридан-тўғри алоқа
· Бозорда йўналтирилганлик 
· Катта эътиборни жалб қилиш 
· Маҳсулотни намойиш қилиш 
· Янги ҳамкорлар/ алоқалар 
· Янги агентлар/дистрибюторлар 
· Мавжуд алоқаларни қўллаб-қуватлаш 
· Бир жой ва бир вақтнинг ўзида кўп имкониятлар
· Рақобатчиларни кузатиш 
· Жамоат муносабатларининг ажойиб салоҳияти 
· Маркетинг маълумотлари мавжудлиги 


229 
· Янги маҳсулотлар 
· Мавжуд маҳсулотлар модификацияси 
· Бозор сегментини таҳлил қилиш 
· Матбуот билан алоқалар 
· Стратегик ўзгариш (эгилиш)ларни тушуниб етиш 
Матрицадан кўргазмаларнинг нима учун ўтказилиши ва 
фойдали чиқиш кўриниб турибди. Кўргазма фаолияти уч босқичли 
ишдан ташкил топади: 
А) олдиндан тайёргарлик; 
Б) кўргазма стендида ишлаш;
В) кўргазмадан кейинги ишлар. 
Ҳар бир босқич ўзига хос жиҳатларни характерлайди. 
1.Олдиндан тайёргарлик - кўргазмани танлаш ва унда 
қатнашиш билан боғлиқ ташкилий тадбирларни ўз ичига олади. 
Ярмаркани танлаш. Кўпгина компаниялар раҳбарлари 
эътиборларини энг йирик биржаларга (ФИТУР каби) қаратадилар. 
Агар фирма барча йўналишлар бўйича ҳамкорларга эга бўлса ва 
улар билан муваффақиятли ҳамкорлик қилаётган бўлса, бу ўзини 
оқлайди, албатта. Бу ҳолда Берлин, Лондон ёки Мадриддаги дунё 
форумлари улар билан алоқа қилишнинг энг яхши жойи 
ҳисобланади. 
Аммо фирма ўз контрагентлари доирасини кенгайтиришга ёки 
ўзи учун янги йўналишларни ўзлаштиришга ҳаракат қилса, у учун 
ҳудудий кўргазмалар ва профессионал турсалонларда ишлаш 
мақсадга мувофиқдир. 
Кўргазмага тайёргарлик кўриш. Кўргазмада қатнашиш 
қарорини бир йил аввалдан аниқлаб олиш лозим бўлади, ярим йил 
олдин эса стенд ва ускуна (жиҳоз)лар учун ҳақ тўланади. Шуни 
ҳисобга олиш керакки, кўпчилик йирик кўргазмаларда қатнашиш 
талабномаларини қабул қилиш, улар бошланишидан 3-4 ой аввал, 
ИТБ каби жуда аҳамиятлиларида эса 6 ой олдин тугаб бўлади. 
Тажриба шуни кўрсатадики, потенциал ҳамкорлар ва 
мижозларни максимал жалб қиладиган миллий коллектив 
стендларда ишлар самаралироқдир. Турфирма алоҳида қатнашиши 
билан музокараларга ва тайёрланиш ишларига, стенд кўрилишига, 
айниқса, индивидуал дизайнга ўзини оқламайдиган ҳаражатлар 
қилади. Шунинг учун ташкилотчилар билан музокараларни ва 
маълумот материаллари, каталогларини олишни, стендлар безашни, 
маълумотларни каталог ва маркетинг дастурига қўшишни ўз 


230 
зиммасига оладиган ягона экспозициялар ташкил қилувчилар билан 
ишлаш фойдалироқдир. Ҳозирда бирлашган ўзбек стендлари баъзи 
халқаро кўргазмаларда қатнашмоқдалар. 
Шуни назарда тутиш лозимки, кўпгина кўргазмаларда 
стендларнинг минимал майдони 9-12 м
2
ни ташкил қилади 
(Миландаги БИТда - 20 м
2
). Тўлақонли ишлаш учун эса фақат 
коллектив стендларда буюртма бериш мумкин бўлган 4-6 м
2
етарлидир. Бунда фирма - консолидатор хавф ва кўргазма майдони 
учун олдиндан тўловларни ташкил қилиш ҳаражатларни ўзига 
олади ва фирма - экспонентларни бу ташвишдан озод қилади. 
Кўргазма фирмаси кўргазма очилишидан олдин ўз 
экспонентларининг тайёргарлик ишларини ташкил қилиш билан 
шуғулланади (кўргазмага 
экспонентларнинг 
материал 
ва 
ускуналарини олиб келиб беради, стендларни тайёрлаш ишларини 
охиригача олиб боради, каталогларни олади). Шунинг учун 
коллектив стенд қатнашчилари келишлари билан ишга тушиб 
кетадилар, тайёрланиш ишларига куч ва вақт сарфламайдилар. 
Олдиндан каталог ёки стенд қатнашчилар рўйхатини олиш 
биланоқ ҳамкорлар ва мижозларни жалб қилишга киришиш лозим. 
Фирма алоқани ўрнатишдан манфаатдор компанияларга стендга 
ташриф буюриш таклифииомалари билан факс ва хатлар жўнатади. 
Стендларга ташриф буюрувчилар ва потенциал ҳамкорларни 
жалб қилишнинг бошқа усуллари ҳам бор. Масалан, хатлар, 
конвертлардаги штамп ва наклейкалар. Кўргазма бошланишидан 
анча олдин стендларга ташриф буюришни таклиф қиладиган, 
адресатларга мўлжалланган ҳар бир почта жўнатмаси наклейка 
билан белгиланади. Айниқса, ҳамкорлар ва манфаатдор 
харидорларга индивидуал таклифномалар ва номи кўрсатилган 
таклифномалар тарқатиш яхши натижалар беради. Таклиф қилиш 
учун бошқа қизиқтириш усулларини ҳам топса бўлади, масалан, 
стендда туширилган суратларни юбориш, доимий ҳамкорларга эса 
аввалги кўргазмага келганида туширилган суратни юбориш 
мумкин. Таклифномалар кўргазма очилишидан тахминан уч ҳафта 
олдин олинган бўлиши лозим. Ташриф буюрувчиларни жалб 
қилишнинг анъанавий усулларидан ҳам фойдаланилади, яъни, 
махсуслаштирилган матбуот, каталоглар орқали реклама қилиш. 
Шунингдек, кўргазмага тайёрланишда қуйидагилар талаб 
қилинади:


231 
· аввалги бўлиб ўтган кўргазма каталогларини диққат билан 
ўрганиш;
· кўргазма ташкилотчисидан қатнашувчиларнинг дастлабки 
рўйхатини олиш ва олдинги кўргазмалар маълумотлари 
билан солиштириш; 
· ҳар бир маҳсулот категорияси бўйича назорат рўйхатини 
тайёрлаш, каталогдаги ҳар бир қатнашчи билан танишиб 
чиқиш, рақобатчиларнинг маҳсулотлари билан танишиб 
чиқиш ва уларни маълумотларидан фойдаланиш; 
· ташкилотчиларгаф ирмангизнинг тўлиқ номини ва бошқа 
маълумотларини билдириш керак; 
· кўргазмада таклиф қилиш учун комплекс турпакетлар ва 
алоҳида хизматларнинг қатъий нархларни белгилаш; 
· ўз маҳсулотларингиз, стенд лойиҳалари бўйича техник
варақалар, прайс-листлар тайёрлаш; 
· аввалдан маҳсулотларни стендда қандай жойлаштиришни 
аниқлаб олиш;
· стенд ходимлари учун ёзма маълумотлар, ёрдамчи 
иллустрациялар тайёрлаш; 
· тарқатиш учун икки турда реклама буклетларини тайёрлаш: 
· биттаси - умумий (имкониятларингиз ҳақида), бошқаси - 
нисбатан батафсилроқ (таклифларингиз билан қизиқадиган 
мижозлар учун); 
· ҳаммаси ёки камида иккитаси хорижий тилларни биладиган 
малакали стенд командасини тузиш; 
· етарли миқдорда фирма ташрифномаларини тайёрлаб қўйиш; 
Стендга 
ташриф 
буюрувчилар 
билан 
мулоқотни 
осонлаштириш учун қоғоз ва махсус бланкларни тайёрлаш. Бундай 
бланкларни «Музокаралар варағи», «Ташрифбуюрувчи варағи», 
«Контактлар журнали» деб аташ мумкин. Улар қуйидагиларни 
кўрсатиши лозим: 
а) ташриф буюрувчи номи ва лавозими, фирма ҳақида 
маълумот, фирма қизиқишлари соҳаси, мавжуд муносабатлари ва 
имкониятлари; 
б) манзил, катталиги, эгаси, обороти, махсус фаолият соҳалари 
каби фирма маълумотлари; 
в) ўзаро манфаатли соҳалар; 


232 
е) ташриф буюрувчи билан музокаралар натижаси (ҳамкорлик 
имкониятлари, 
Имкони бўлса, юқорида тайёрланган маълумотларнинг 
ҳаммасини компютер базасига киритиш керак. Шунингдек, пресс-
релиз, маълумотлар, файллар ёки стендда қўйиш учун 
видеороликлар тайёрлаб қўйиш лозим. Аввалдан матбуот билан 
муносабатларни, ўз тақдимотларини, пресс-конференсияларни, 
"айлана стол" ларни ўтказишни ҳам режалаштириш зарур. 

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish