Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис


Туристик ярмаркаларда қатнашиш ва тайёргарлик кўриш



Download 1,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/134
Sana21.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#29031
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   134
Bog'liq
turizm operatorlik xizmatini tashkillashtirishning asoslari

 
17.4.Туристик ярмаркаларда қатнашиш ва тайёргарлик кўриш. 
Сотиш бўйича ҳамкорларни излаш учун мўлжалланган 
туристик биржа кўргазма, ярмаркаларда қатнашиш туроператор 
турмаҳсулотини ҳаракатлантиришда аҳамиятли ҳисобланади. 
Мутахассислар учун мўлжалланган кўргазмалар нисбатан 
самаралироқдир. Чунки бу нафақат ўз маҳсулотини реклама қилиш, 
балки битимлар тузиш, янги иш алоқаларини ўрнатиш имконини 
беради. 
Ҳозирги пайтда дунёнинг турли мамлакатларида ўнлаб 
халқаро туристик ярмаркалар, кўргазмалар, биржалар ўтказилади 
ва улар доирасида ўз фирмаси ҳамда маҳсулотини таништириш
шартномалар тузиш, янги ҳамкорлар топиш, ташриф бюрувчилар 
ва журналистларнинг кенг доираси орқали маълумот тарқатиш, иш 
тажрибаси алмашишнинг кенг имкониятларини берадиган 
семинарлар, пресс-конференциялар, презентациялар ва бошқа 
тадбирлар ташкил қилинади. 
Нисбатан йирик тадбирлар қуйидагилар ҳисобланади: 
Берлиндаги туризм бўйича халқаро биржа (ИТБ) - ҳар йили март 
ойи бошларида ўтказилади; Лондондаги Бутун жаҳон туристик 
ярмарка ҳар йили ноябр ойининг иккинчи декадасида ўтказилади; 
Мадриддаги халқаро туризм кўргазмаси - ҳар йили январ 
охирларида ўтказилади [ҒИТУР]. 
Ўзбекистонда охирги йилларда янгидан-янги кўргазма ва 
ярмаркалар пайдо бўлмоқда. 1994 йилдан бошлаб Тошкентда ҳар 
йили октабр охирларида Тошкент Халқаро туристик Ярмаркаси 
(ТИТҒ) ўтказилади. Бу тадбирларнинг фарқли жиҳати туризм 
индустриясининг профессионал ходимларга йўналтирилганлиги ва 
кенг матбуот доирасида амалга оширилишидир. Бу каби тадбирлар 
қатнашчилари миллий туристик ташкилотлар ва уюшмалар, 
туроператор ва турагентлар, меҳмонхоналар, транспорт, суғурта, 
автомобил ижараси компаниялари, махсуслашган нашриётлар, 
илмий ташкилотлар, туризм бўйича ўқув юртлари ҳисобланадилар. 


227 
Махсуслашган кўргазмаларда қатнашиш турмаҳсулотни 
харакатлантириш кўринишларидан бири ҳисобланади. Кўргазма 
фаолиятининг асосий мақсади - бир томондан, истеъмолчи ва 
сотувчи фирмаларга улкан миқдордаги туристик таклифлар орасида 
йўналиш топа олишига ёрдам бериш, иккинчи томондан, 
туроператорга сотиш бўйича талабларини сифат ва миқдорий 
жиҳатдан қондира оладиган бошқа мамлакат ва регионларда 
ҳамкор топишга ёрдам беришдир. 
Шунинг учун бу ердаги рекламалар кўриниши ва таркиби 
бўйича катта тижорат характерига эга - нарх, брон қилиш 
шартлари, мавсумийлик, хизмат 
кўрсатиш 
класси, 
кутиладиганхизмадар 
ҳақидахабар 
қилади, меҳмонхоналар 
тасвирини беради ва ҳоказо. 
Кўргазмаларда 
қатнашиш 
ҳамкорлик 
алоқаларини 
кенгайтириш бўйича истиқболли фаолият сифатида кўриб 
чиқилади. Кўргазмаларда қатнашиш тўлов асосида амалга 
оширилади. Қатнашчилар ва ташриф буюрувчиларнинг кўпчилиги 
ҳар 
йили 
ўтказиладиган 
бундай 
тадбирлар 
туристик 
корхоналарнинг 
муваффақиятли ишлаши учун 
аҳамиятли 
эканлигини билдиради. 
Кўргазма 
тадбирлари 
қуйидаги 
белгиларига 
кўра 
классификация қилинади: 
- ўтказилиш мақсадлари бўйича (савдо ва маълумот, 
танишув); 
- ўтказилиш частотаси бўйича (даврий, ҳар йили, мавсумий); 
-экспонатлар таклифи характери бўйича (универсал, тармоқли, 
махсуслашган) 
- қатнашчилар таркиби бўйича (ҳудудий, ҳудудлараро, 
миллий, халқаро).
Савдо кўргазмаси тадбирлари мавсумий ҳисобланиб, 
биржалар характерига эга (масалан, навбатдаги мавсум бошида 
ўтказиладиган "Туринфо" биржаси, туроператорлар турагентлар ва 
истеъмолчиларга турли йўналишлар бўйича ўз маҳсулотларини 
таклиф этадилар). Бу биржа даврий равишда "Аэростар" 
меҳмонхонада (Москвада) ўтказилади, унда келаётган мавсум учун
шакллантирилган тайёр турпакетлар таклиф қилинади. Бундай 
кўргазмалар, одатда, ҳудудий ҳисобланади. 
Универсал ва кўп тармоқли кўргазмалар мунтазам характерга 
эга бўлиб, ҳар йили ўтказилади ва миллий ҳамда халқаро 


228 
даражадаги 
тадбирлар 
ҳисобланади. Масалан, Москвада 
ўтказиладиган МИТТ халқаро кўргазмаси, ҳар йили март ойида 
ўтказилади. Унда тармоқ корхоналари (меҳмонхоналар, транспорт 
компаниялари), шунингдек, Россия туризм бозоридан манфаатдор 
мамлакатлар вакиллари қатнашадилар. 
Кўргазмаларда қатнашишдан фойда ва унга қилинадиган 
ҳаражатлар кўргазма учун қўйилган капиталга фойда матрицасида 
намойиш қилинади: 

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish