23
III.Мавзу.Туризм бозори тушунчаси ва вазифалари
Режа:
3.1.Туризм бозорининг функциялари ва таркиби.
3.2.Туризм бозорига таъсир килувчи асосий омиллар.
3.3.Ўзбекистон Республикасида туризм бозорининг ҳолати ва
унинг муаммоларини таҳлил қилиш.
3.1.Туризм бозорининг функциялари ва таркиби.
Туристик бозор
- бу туристик махсулотни сотиш ва сотиб
олиш
жараёнини
таъминловчи
талаб
ва
таклифларни
бирлаштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва туристик маҳсулот
истеъмолчиси ўртасида жамоа иқтисодий муносабатларини юзага
келтирувчи жабҳадир. Натижада
туристик хизматнинг пулга
айланиши (сотиш-сотиб олиш) жараёни вужудга келади.
Ҳар бир турмаҳсулот ишлаб чиқарувчиси ва истеъмолчиси
ўртасида бир-бирига мос тушмайдиган иқтисодий манфатлар
бўлади. Уларнинг бир-бирига мос келиши оқибатида эса
турмаҳсулотни сотиш ва сотиб олиш жараёни вужудга келади.
Бозорда ўзига хос бир хусусият бўлиб, бу ишлаб чиқарувчи ва
истеъмолчи қизиқишларининг келишувидир. Бозорда
марказий
ҳолатни истеъмолчи яратади. Яхши сотувчининг вазифаси эса ўз
мижозлари талабларини қондириш ҳисобланади
Туристик бозор мураккаб ҳисобланиб, бунда унинг маҳсулоти
тўғридан-тўғри эмас, балки ўртадаги даллол орқали (хўжалик
субъекти-туроператор-турагент-истеъмолчи) сотилади.
Ушбу омиллардан ташқари яна бир ҳолатни эътиборга олиш
керак:-яъни кўрсатиб ўтилган битим ҳар доим бир жойда амалга
оширилмайди (масалан, мехмонхона, туристларни қабул қилиш
жойи ёки туроператорларда). Туристик бозор маълум бир ўзига хос
жой ёки географик ҳудуд билан чегараланмаган. Шунинг учун
туристик
махсулотнинг
олди-сотди
ишлари
сотувчи
ва
ҳаридорларни жалб қилмаган ҳолда -телекс, телеграмма, факс,
телефон, аниқ ҳисоб-китоб орқали амалга оширилиши мумкин.
Қуйидаги аниқ шарт-шароитларга амал қилгандагина
бозор
самарали фаолият юритади :
· эркин рақобат, бунда бозорнинг барча иштирокчилари ўз
мақсадлари (максимал фойда билан махсулотни сотиш ё ки
24
минимал ҳаражат билан махсулотни сотиб олиш ) га
интиладилар;
· кўрсатилаётган
хизмат
ва
ишлаб
чиқарилаётган
махсулотнинг сифати ва хавфсизлиги бўйича асосий
қоидаларнинг борлиги;
· истеъмолчининг эркин холатда танлай олиш имкони;
Замонавий туристик бозор қуйидаги ўзига хос бўлган
функцияларни бажаради:
1.Туристик маҳсулотдаги истеъмолчилик қиймати ва сотув
қиймати функцияси. Бу туристик маҳсулот ва ўзаро пул
алмашувида аён бўлувчи қиймат ҳаракатини билдиради. Бунинг
натижасида жамият такрор ишлаб чиқаришнинг нормал йўналиши
таъминланади, туризмни ривожлантириш учун пул маблағи пайдо
бўлади ва йиғилади.
2.Истеъмолчи (турист)га туристик маҳсулотни етказиб
бериш жараёнини ташкиллаштириш функцияси. Турист ўз
маблағини туристик маҳсулотга сарф қилган ҳолда ўзининг моддий
ва маънавий эҳтиёжини қондиради. Бундан шундай хулоса келиб
чиқадики-туристик бозор ишчи кучининг ҳаражатини қоплаган
холда жамоанинг асосий ишлаб чиқариш кучини қайта тиклайди.
3.Меҳнатга моддий манфатни иқтисодий томондан
таъминлаб бериш функцияси.Тақсимлаш бозоридаги ўзаро пул ва
туристик маҳсулотни тақсимлаш жараёнининг тугаланган
шаклидан иборат.
Туристик бозор ўзига хос хусусиятларига эга:
1.Туристик хизматларнинг сезилмаслиги. Бунда қилинган
даража ва
сифатнинг кафолати, махсулотнинг ишончлиги,
шунингдек турнинг истеъмолчилик хусусиятлари хақида мукаммал
эгадир.
2.Туристик маҳсулотни амалга оширишда маҳсулотни сотиб
олиш ва уни истеъмоли орасида вақт узилиши бўлади, шунинг учун
турмаҳсулотни таклиф қилиш каналларининг (махсулотни сотувчи)
аниқлиги ва ишонарлиги ўта муҳимдир.
3.
Туристик талабга мавсумий алмашувлар ва туристик
оқимнинг шакли таъсир қилади. Ушбу
салбий ходисаларнинг
олдини олиш учун нарх-навони дифферециаллаш (хизмат кўрсатув
элементлари бўйича мавсумга қараб), шунингдек туристларни
етказиб бериш хажмини мувозанатлаш орқали эришиш мумкин.
25
4.Маҳсулот сифати кўп холларда аниқ ижрочиларга боғлиқ,
шунинг учун туристик корхоналар ичидаги менежмент доимо
ривожланиши лозим.
5.Туристик бозорда истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи
ўртасида ҳудудий тарқоқлик мавжуд, шунинг учун ўзоқлашган
ҳамкорлар билан тезкор алоқалар ўрнатиш муҳим ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: