“Педагогика назарияси” ва “Педагогика тарихи” фанларини ўқитиш бўйича ўқув-методик мажмуа



Download 1,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/228
Sana25.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#296004
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   228
Bog'liq
pedagogika-savol-javob

 
258.
 
Мақол нима? 
Мақол – панд-насиҳат мазмунига ва кичик ҳажмга эга, образли, тугал 
маънони ифодаловчи ҳикматли ибора бўлиб, у халқ томонидан орттирилган 
ҳаётий тажриба асосида яратилади. Мас., “Айир қандай бўлса, от шундай”, 
“Бешикда теккан, кафанда кетар”, “Бола боққандан олов ёққан яхши”, “Бола 
кўрганини қилар, ота билганини”, “Бола лой, она кулол”, “Болани сўксанг, бети 
қотар, урсанг, эти қотар”, “Дарахтдан мева оламан десанг, ниҳоллигидан 
парвариш қил”, “Дард кетар, одат қолар”, “Игна қаёққа юрса, ип ҳам шу ёққа 
юради”, “Қуш уясида кўрганини қилади” . Ўзбек халқ мақолларидан халқ 
педагогикасидан фойдаланиш болалар ва ёшларни аждодлар томонидан асрлар 
давомида тўпланган ҳаётий тажриба, билимларга таянган ҳолда амалий 
фаолиятни, шахслараро муносабатларни ташкил этишга ўргатади.
259.
 
Матал нима? 
Матал – тугал маънони ифодаламайдиган, бироқ, воқеа-ҳодисалар, шахс 
хатти-ҳаракатлари, табиий ва ижтимоий борлиқ, шахслараро муносабатлар 
моҳиятини образли ифодаловчи ҳикматли сўз, ибора. Мас., “қизил қор 
ёққанда”, “туянинг думи ерга текканда” (ҳеч битмайдиган ишга нисбатан), 
“дарахтлар кесилгандан кейин”, “сойлар (дарёлар) қуриб бўлгач”, “тўй 
ўтгандан кейин”, замонавий талқинда “поезд кетиб бўлгач” (бир муаммо 
туғилгандан кейин бошланган ҳаракат), “тўйдан кейин ноғора чалиш” 
(ҳаракатнинг вақт ўтиб бўлгандан кейин бошланиши). Халқ педагогикасида 
маталлардан ўринли фойдаланиш болалар ва ёшларни воқеа-ҳодисалар 
моҳиятини тўғри талқин қилишга, вазиятни инобатга олган ҳолда оқилона 
ҳаракатни ташкил этишга, мустақил фикрлашга ўргатади, қолаверса, уларнинг 
нутқ бойлигини ривожлантиради.
 
260.
 
Эртак нима? 
Эртак – тўқима образлар, воқеа-ҳодисалар асосида ёритиладиган эпик 
бадиий асар бўлиб, унда инсонларга хос маиший турмуш тарзи сеҳргарлик ва 
саргузаштга бой тарзда талқин этилиб, улардан халқ педагогикасида самарали 
фойдаланиш ёш авлодда яхшиликка, эзгуликка, мўъжизага, шахс томонидан 
ташкил этиладиган ҳар бир хатти-ҳаракатнинг ўз баҳосини олишига ишончни 
ҳосил қилади. 
O’zbek xalq maqollari. – Toshkent: “Sharq” nashriyot-matbaa aksiyadorlik kompaniyasi Bosh 
tahririyati, 2005. – 154-159-betlar.


50 

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish