“Педагогика назарияси” ва “Педагогика тарихи” фанларини ўқитиш бўйича ўқув-методик мажмуа



Download 1,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/228
Sana25.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#296004
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   228
Bog'liq
pedagogika-savol-javob

830.
 
Ўқувчиларнинг билим, кўникма, малакаларини текшириш 
натижалари нимада ифодаланади? 
Ўқувчиларнинг билим, кўникма, малакаларини текшириш натижалари 
баҳо (баллар)да ифодаланади. 
831.
 
 Баҳо нима? 
Баҳо – ўқувчиларга уларнинг таълим олишлари, билимларни 
ўзлаштиришга нисбатан ижодий ёндашувларини рағбатлантириш мақсадида 
таъсир кўрсатиш воситаси ҳисобланади.
832.
 
 Ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари қандай манбаларда 
қайд этиб борилади? 
Ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари ўзлаштириш табеллари, синф 
(ёки гуруҳ) журналлари, рейтинг дафтарчаларида қайд этиб борилади. 
 
833.
 
 “Таълим жараёнида ҳисобга олиш” деганда нима назарда 
тутилади? 
Таълим жараёнида ҳисобга олиш таълимнинг муайян даврида ўқувчилар ва 
ўқитувчи фаолиятини умумлаштириш, хулосалаш демакдир. 
834.
 
Ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган билимларни ҳисобга 
олишда нималарга эътибор қаратиш лозим? 
Ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган билимларни ҳисобга олишда 
қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:
1) ўқув дастури асосида мавзу ёки бўлимни ўрганишда ўқувчиларнинг 
билим, кўникма, малакаларини ҳар томонлама назорат қилиш;
2) ҳар бир якунланган мавзу бўйича ўқувчиларнинг фаолияти тўғрисида 
хулоса чиқариш;
3) ўртача арифметик маълумотларга таянган ҳолдагина ўқувчиларнинг 
ўзлаштириш даражасини баҳоламаслик;
4) ўқувчиларнинг мавжуд билимларига аниқ, батафсил маълумот (тавсиф) 
бериш учун уларнинг бир неча ўқув йилидаги статистик ўзлаштириш 
маълумотларга асосланиб таҳлил этиш. 


154 
835.
 
Таълим жараёнидаги назорат ишлари қандай вазифаларни 
бажаради? 
Таълим жараёнидаги назорат ишлари қуйидаги вазифаларни бажаради: 
1)
назорат (ўқув материалларини ўрганишнинг кейинги босқичига ўтиш 
имкониятларини аниқлаштиради; ўқитувчи томонидан ўқув методлари ва 
усулларининг тўғри танлаганлигини белгилайди); 
2)
ўқитиш 
(ўқувчилар 
томонидан 
қайси 
мавзуларнинг 
пухта 
ўзлаштирилганлиги ёки аксинча, ўзлаштирилмаганлигини аниқлаш асосида 
қўшимча чора-тадбирларни белгилаш имкониятини яратади); 
3)
тарбиялаш (ўқувчилар текширишга тайёр бўлиш учун дарсларни ўз 
вақтида тайёрлайдилар, бўш вақтдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиладилар, 
интизомга ўрганадилар; қолаверса, ўқувчиларнинг билимлари, қобилиятларини 
ўзлари мустақил аниқлашларига ҳам ёрдам беради; бунинг натижасида 
камчиликларни кўра олиш ва уни тугатиш йўлларини излашга кўмаклашади); 
4)
ривожлантириш (шахснинг тафаккурини ўстириш, ҳис-туйғулари, 
ахлоқий сифатларини тарбиялашга имкон туғилади). 

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish