“Педагогика назарияси” ва “Педагогика тарихи” фанларини ўқитиш бўйича ўқув-методик мажмуа



Download 1,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/228
Sana25.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#296004
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   228
Bog'liq
pedagogika-savol-javob

824.
 
Дидактик ташхислаш нимага хизмат қилади? 
Дидактик ташхислаш ўқув жараёнида кечадиган барча жиҳатларни унинг 
маҳсули билан боғлиқ ҳолда, ўз вақтида аниқлаш, баҳолаш ва таҳлил қилишга 
хизмат қилади. 
825.
 
Дидактик ташхислашнинг таркибий қисмлари қайсилар? 


152 
Ўқувчиларнинг билим, кўникма, малакаларини назорат қилиш ва баҳолаш 
дидактик ташхислашнинг таркибий қисмлари саналади.
826.
 
Дидактик ташхислаш қандай назорат шаклларини ўз ичига 
олади? 
Дидактик ташхислаш қуйидаги назорат шаклларини ўз ичига олади: 
1. Назорат. 
2. Маълумотларни таҳлил қилиш. 
3. Текшириш. 
4. Динамика. 
5. Баҳолаш. 
6. Ривожланиш анъаналарини аниқлаш. 
7. Статистик маълумотларни тўплаш ва уларни таҳлил қилиш. 
8. Воқеликнинг кейинги ривожини тахмин қилиш(башоратлаш). 
827.
 
Таълим жараёнидаги назорат нима? 
Таълим жараёнидаги назорат
– 
ўқувчининг билим, кўникма, малакалари 
даражасини аниқлаш, ўлчаш ҳамда баҳолаш жараёни саналади. Кўп ҳолатларда 
аниқлаш ва ўлчаш текшириш деб ҳам аталади.
828.
 
Таълим жараёнидаги текшириш нима? 
Таълим жараёнидаги текшириш – назоратнинг таркибий қисми бўлиб, 
унинг асосий дидактик вазифаси ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида тескари 
алоқани таъминлаш, педагог томонидан ўқувчиларнинг ўқув материалини 
ўзлаштиришлари ҳақидаги объектив ахборотни олиш, билимларни самарали 
ўзлаштиришдаги камчилик ва нуқсонларни ўз вақтида аниқлашдан иборат. 
829.
 
 Таълим жараёнидаги текшириш қандай босқичларда амалга 
оширилади? 
Таълим жараёнидаги текшириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади: 
1. Ўқувчиларнинг билим даражасини олдиндан аниқлаш (одатда, у ўқув 
йили бошида ўқувчиларнинг аввалги ўқув йилида ўзлаштирган билимлари 
даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади). 
2. Ҳар бир мавзуни ўзлаштириш жараёнидаги жорий текшириш (жорий 
текшириш ўқувчилар томонидан ўқув дастурида белгиланган айрим алоҳида 
элементларни ўзлаштириш даражасини ташхислаш имконини беради; мазкур 
текширишнинг асосий вазифаси алоҳида олинган муайян вазиятни ўрганишдан 
иборат). 
3. Оралиқ текшириш (бу текшириш ўқувчиларнинг ўқув материалининг 
муайян боб ёки бўлимлари бўйича ўзлаштирган билим, кўникма, малакалари 
даражасини аниқлаш, баҳолаш шакли бўлиб, ўқувчилар мазкур жараёнда янги 
мавзуни ўрганиш билан бирга аввал ўзлаштирилганларини такрорлайдилар; 
такрорий текшириш билимларни мустаҳкамлашга кўмаклашади, бироқ, ўқув 
ишлари босқичини тавсифлаш, билимларнинг мустаҳкамлик даражасини 
ташхислаш имконини бермайди). 


153 
4. Ўқувчиларнинг билим, кўникма, малакаларини яхлит бўлим ёки 
курснинг алоҳида мавзуси бўйича даврий текшириш (уни ташкил этишдан 
кўзланган мақсад курснинг турли қисмларида ўрганилган ўқув материалининг 
структуравий элементлари ўртасидаги ўзаро алоқаларга кўра ўзлаштириш 
сифатини ташхислашдан иборат; даврий текширишнинг асосий вазифаси эса 
мавжуд билимларни тизимлаштириш ва умумлаштириш саналади). 
5. Таълим жараёнининг барча босқичларида ўқувчилар томонидан 
ўзлаштирилган билим, кўникма, малакаларни якуний текшириш ва ҳисобга 
олиш (ўзлаштиришнинг якуний ҳисоби ҳар бир чоракда ва ўқув йили охирида 
ўтказилади). 

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish