“Педагогика назарияси” ва “Педагогика тарихи” фанларини ўқитиш бўйича ўқув-методик мажмуа



Download 1,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/228
Sana25.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#296004
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   228
Bog'liq
pedagogika-savol-javob

 
676.
 
Мустақил таълим шахсга йўналтирилган таълимнинг бошқа 
турларидан қайси жиҳатларига кўра фарқланади? 
Мустақил таълим
 
олинган билим, кўникма, малакаларни мустаҳкамлаш, 
қўшимча маълумот ёки материални мустақил ўрганиш мақсадида ташкил 
этилади. Мустақил таълимнинг афзаллиги ўқувчилар билимларни ўзлари учун 
қулай бўлган шароит ва вақтда ўзлаштира оладилар. Бугунги кунда мустақил 
таълим олиш учун кенг имкониятлар мавжуд. Ўқувчи мавжуд нашр ишлари 
(ўқув, илмий, илмий-оммабоп ва оммабоп асарлар), Интернет, оммавий ахборот 


125 
воситалари томонидан тақдим этилаётган материаллар ёрдамида ўз билим, 
кўникма-малакаларини мустаҳкамлаш имкониятига эга. Бироқ, мустақил 
таълимнинг ташкил этилиши учун ҳам муайян даражада назорат зарур. Зеро, 
ёш хусусиятларига кўра имкониятлари турлича бўлган ўқувчилар 
тизимлаштирилмаган, асосланмаган маълумотларни ҳам қабул қилишлари 
эҳтимолдан ҳоли эмас. Шу сабабли таълим муассасаларида ўқитувчилар таълим 
олувчиларни мустақил таълим олишга рағбатлантиришда уларга методик ёрдам 
кўрсатишлари, тўғри йўналиш бера олишлари керак.
 
 
677.
 
 Инновацион таълим қандай имкониятларни яратади? 
Инновацион таълим (инглизчадан “innovation” – янгилик киритиш, ихтиро) 
ўқувчи, талабада янги ғоя, меъёр, қоидаларни яратиш, ўзга шахслар томонидан 
яратилган илғор ғоялар, меъёр, қоидаларни табиий қабул қилишга оид 
сифатлар, малакаларни шакллантириш имкониятини яратади.
Инновацион таълим тушунчаси илк бор 1979 йилда Рим клубида “Таълим 
олишнинг чегараси йўқ” (“Нет пределов обучению”) мавзусида ўқилган 
маърузада тилга олинган. Мазкур таълим ижтимоий муҳит, маданият, таълим 
соҳаларида рўй бераётган инновацион ўзгаришларни рағбатлантириш, шахс 
ҳаёти, жамиятнинг инновацион даврида юзага келаётган муаммоли вазиятларни 
ижобий ҳал қилишни тезлаштириш имкониятини яратади. Узлуксиз таълим 
тизимида инновацион таълимдан фойдаланиш ўқувчи ва талабаларда улар 
томонидан билим, кўникма, малакалар ўзлаштираётган соҳаларда янгиликларни 
яратиш, илғор ғояларни асослаш, амалиётга самарали татбиқ этишга 
тайёрлайди. 

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish