132
Картографик
сетка турига, ўзгаришлар характери ва катталигига ва харита
майдони бўйлаб уларнинг тақсимланишга кўрсатиладиган талабларни оптимал
қониқтирувчи вариантлар маъқулланади. Бироқ бу мураккаб жараён кўпинча
соддалаштирилади ва танлов проекция вариантларини визуал таққослашнинг
субъектив баҳолаш бўйича қилинади.
Автоматлаштирлган танлов мақсади таҳлил жараёнини енгиллаштириш ва
уларни янада объектив қилиш. Проекцияларни автоматик танлаш моҳияти
куйида
келтирилган, аниқроғи профессор Л.М.Бугаевскийнинг иши асосида.
Мажбурий ҳисобга тегишли барча омилларни ажратгандан кейин уларнинг ҳар
бирининг нисбий аҳамияти аниқланади ва картографик проекциянинг унинг ҳар
бир нуқтасидаги афзаллик кўрсаткичлари шаклланади. Проекцияни танлаш
вазифаси проекцияларни уларнинг максимал
катталиги ичида кичик
белгиларини ажратиш йўли билан ҳал қилинади (минимаксли тур омили).
Бошқа ёндашув энг кичик белгили проекцияларни ажратиш ва
кўрсаткичларнинг ўртача квадрат белгиларини ҳисоблашда асосланган.
(вариация тури омиллари).
Проекцияларни танлашда вариацион турдаги омилларнинг қўлланилишини
батафсил кўриб чиқамиз. Аввал шахсий локал омиллар Е белгиланади.Ҳар бир
шахсий омил у аниқланадиган нуқтадаги проекцияни тавсифлайди. S майдонли
харита
учун энг яхши проекция шуки, унда кўрсаткич энг кичик белгини
олади:
Бу катталикни аниқлаш учун хаританинг кўриладиган соҳаси n сонли кичик
участкаларга бўлинади. Бу участкаларнинг ўрта нукталарида шахсий
критерийлар Е нинг белгилари аниқланади. Ундан кейин формула кўрсатгич
ҳисобланади.
133
Шу йул
билан хар бир шахсий омил Е
2
бўйича Е
2
белгиси ҳисобланади.
Шахсий омилларнинг белгиси Е уларнинг оғирлиги Р билан баҳоланади.
Оғирлик белгиси Р билан баҳоланади. Оғирлик белгиси аниқ яратиладиган
харита учун омилларнинг муҳимлигига боғлик.
Турли хариталар учун улар
турли белгиларга эга бўлади. Оғирлик аниқлангандан кейин ўртача
умумлашган оғирлик аниқланади.
E
2
об
= Σ РЕ
2
/ Σ Р
Умумлашган
омиллар барча солиштириладиган проекциялар учун
ҳисобланади. Энг кичик белгига эга проекция танлаб олинади.
Шахсий локал омиллар сифатида Е қўйидаги кўрсатгичлар танланади:
• майдонлар ўзгариши;
• узунликлар ўзгариши, масалан Эйри омили бўйича;
• геодезияли чизиқларнинг эгрилик кўрсаткичи;
• параллель эгрилигининг унинг берилган белгисидан четлашиш кўрсаткичи;
•меридиан эгрилигининг унинг берилган белгисидан четлашиш кўрсаткичи;
• локсадромиянинг туғри чизикдан четлашиш катталиги;
• проекциянинг стереографлигинитавсифловчи
• меридиан ва параллель ўртасидаги бурчакнинг унинг берилган белгисидан
четлашиш
Бинобарин,
нафакат локал омилларни, балки ўзгаришлар фигураси
кўрсаткичларини ҳам қўллаш мумкин. Усулнинг
камчилиги-шахсий омиллар
оғирлигини аниқлашдаги мажбурий субъектив вазмдир.
Do'stlaringiz bilan baham: