127
тариқасида иклим ва метеорологик хариталар учун мақсадга мувофиқ
проекцияларни кўриб чиқамиз.
Иқлим хариталари учун майдонларнинг катта бўлмаган ўзгаришлари
сақланиши керак, бироқ баъзан контур ва шаклни тасвирлаш сифатига каттиқ
эътибор бериш шарт эмас. Агар изочиликлар ёрдамида кўп миқдорда
функцияларнинг оралиқ белгиларини қўшимча қилиш керак бўлса, шунингдек
градиентларни аниқлаш керак бўлса, у ҳолда
афзалликлар тенг бурчакли
проекция томонига ўтади. Бундай проекциялар шамол йўналиши, тезлиги ва
купи стрелкалар билан кўрсатилганда керакдир. Баъзи метерологик
хариталарда,
масалан саноат харитада, изобар шаклларига ва бошқа
изочизиқларга ҳам эътибор қаратилади. Бундай ҳолатларда бошқаларнинг
талабларига кўра тенг оралиқ ёки уларга яқин проекциялар тўғри келади. Ва
ниҳоят ортодромияни текислаш талаб қилинса гномоник проекцияга мурожаат
қилиш керак.
Бундай ҳолатларда тенг оралиқли ёки унга яқин проекциялар туғри келади 3%
атрофидаги узунлик, майдон ва шакллар хатоси катталигида ва 2-3 минг км
радиусли худудлар ўлчамида проекциядаги ўзгаришлар ҳал қилувчи аҳамиятга
эга эмас, бироқ тенг бурчакли, тенг оралиқли, азимутли, конусли ёки
цилиндрли проекцияларга аҳамият бериш керак.
Худудлар улчамининг
каттаришига караб узгаришлар характери хам катта аҳамиятга эга бўлади.
Майдонларни ўлчаш учун тенг катта проекциялар қўлланилиш керак. Визуал
таҳлил ва худудларни таққослаш учун эркин проекциялар қўлланилади.
Объектлар узунлиги ва шакллари ихтиёрий проекцияларда ўзгаради.
Бироқ, агар турли ўзгаришларни бахолаш керак булса тенг ораликли
проекциялар олдида гурухланувчи эркин проекцияларни қўллаш керак бўлади.
Маълум йўналиш бўйича миасофани баҳолаш учун тенг оралиқли
проекцияларни қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Йўналиш ва градиентларни баҳолаш учун тенг бурчакли ёки кам
ўзгаришли бурчак проекциялари керак бўлади. Ўзгаришлар
характери тасвир
усуллари билан ҳам боғлиқдир.
128
Изочизикларни кўллашда характерига кўра турли ўзгаришли проекциялар
керак бўлади. Изотермалар, изобатлар ўртасида тузилган майдонларни аниқлаш
учун тенг катта ёки унга яқин проекциялардаги хариталар керак.
Градиентларни изочизикли хариталар бўйича аниқлашда. Масалан, хаво
харорати, денгиз сувининг шурлиги,
магнитли тортишувда, тенг бурчакли
бурчакли проекциялар керак бўлади, чунки уларда масштаб йўналишга боғлиқ
бўлмайди.
Сифатли ва миқдорли фон, ареаллар картограммалар, картодиаграммалар ва
нуқтали усуллар худудий бирлик майдонлари билан боғлиқ, у ёки бу
аломатлари бўйича уларнинг дифференцияси билан боғлик. Чизиқли
белгилар
объектларнинг тортишувини акс эттиради. Бу чизиқларнинг шакли ҳам
муҳимдир.
Ҳаракат белгилари йўллар, тезлик йўналишларини кўрсатиш учун
қўлланилади. Шунинг учун, бу белгиларнинг кичик кесимлари йўналишини
туғри тасвирлаш учун бурчакларнинг ёки туғри бурчакларнинг кичик
ўзгаришли проекцияларни қўллаш зарурдир.
Ўзгаришлар характери ва харита масштаби ўртасидаги ўзаро алоқани
кўрсатувчи баъзи умумий ғоялар ҳам мавжуд бўлган
йирик масштабли
хариталар учун тенг бурчакли проекциялар афзалдир. Кейин масштабларнинг
камайишига қараб тенг оралиқли проекциядан тенг катта проекцияга ўтиш
кузатилади. 1:1000000 масштабли хариталар учун ва айниқса 1:15000000 ва
ундан кичик хариталар учун эркин проекциялар қулайдир.
Do'stlaringiz bilan baham: