129
Экспертли тизим интерактив режимдаишлаши керак. У маълумотлар
базасидан фойдаланиб ва фойдаланувчининг саволларпга жавобини таҳлил
қилиб аниқ проекцияларни танлаш бўйича тавсияларни бера олади.
Юз йиллар давомида картографик проекцияларни танлаш ва қўллаш бўйича
катта тажриба тўпланган. Бу билимлар тегишли компьютер тизимининг
билимлар базасига жойлаштирилиш керак. Тизимнинг ишлашига кўра
билимлар базаси такомиллашади, унинг ҳажми эса ошади.
Формализация асосига учлик: “географик ҳудуд
категорияси-объект
атрибутлари” кўйилиш мумкин. У сақлаш ва қўллаш учун қулай бўлган
исрархик тузилишни кўришга имкон беради. Бу тузилишда объектнинг аниқ
категорияси объектлар серияси билан, ҳар бир объект эса атрибутлар тўплами
сериялари билан боғлиқдир.
Объектларнинг барча тоифалари икки гуруҳга бўлиниш мумкин: аниқ ва
ярим аниқланган. Аниқ тоифалар – уларни аниқловчи белги қўйилувчилардир.
Бундай тоифаларга қўйидаги географик худудлар киради: қитъалар,
мамлакатлар, океанлар, денгизлар, давлатлар,
шунингдек худудий маъмурий
бирликлар. Номларни курсатиш (Евроосиё, Россия, Омск вилояти ва х.к.)
худудий, унинг ўлчамини ва географик ҳолатини аниқлайди.
Ҳар бир бундай объектга билимлар базасида маълумотларни доим сақловчи
садр юритилади: тоифа номи, объект номи, унинг географик аҳволи, ўлчами ва
бошқалар. Бу маълоумотлар доимо сақланади.
Ярим аниқланган тоифалар – уларнинг номини оддий кўрсатиб
идентификацияланмайди. Уларга дунё, Жаҳон океани, ярим шар, регион
киради.
Дунё турли кўриниш нуқтасидан кўрсатилиш мумкин. Унинг марказида ҳар
қандай қитъа ёки исталган шаҳар бўлиш мумкин. Дунёни тасвирлаш учун
харитада марказий нуктани кўрсатиш керак. Агар марказ экваторда жойлашган
бўлса, масала анча енгиллашади. Бундай ҳолатда хаританинг ўрта
меридианнинг кўрсатиш кифоя. Ярим шарлар ҳам жиддий аниқланмаган.
130
Россия харитасида бошқача, АҚШда бошқача, Янги Зеландия учун ҳам
бошқача бўлади.
Аниқ маълумотлар шунингдек шардаги координаталарининг қутб тизими
палюсини
танлаш учун, асосий параллелларни танлаш (альмукантаратларни)
учун, проекция параметрларини ҳисоблаш учкун керак бўлади.
Ярим аниқ объектлар учун ҳам маълумотлар қадр юритилади, бироқ улар
тулиқ бўлмайди, шунинг учун уларнинг маъносини фойдаланувчилар
жавобидан аниқланади. Олинган маълумот билимлар базасига киритилмайди,
вақтинча сақланади ва проекцияларнинг жорий параметрларини ҳисоблаш учун
қўлланилади.
Айтилган объектларнинг
тахминий жойлашуви маълум, бироқ уларнинг
йўналиш ва локализациясини аниқлаш учун ҳар сафар манфаатдор
фойдаланувчи айта оладиган маълумотлар талаб қилинади. Аниқ маълумотлар
шардаги координаталарнинг қутб тизими полюсини танлаш учун, бош
параллелларни танлаш (альмукантаратларни),
проекциялар параметрлларини
ҳисоблаш учун талаб қилинади. Ярим аниқланган маълумотларга маълумотлар
кадрлари киритилиш мумкин, бироқ улар ноаниқ ўзгарувчиларга эга бўлади.
Уларнинг аҳамияти фойдаланувчилар жавобидан аниқланади. Олинган
маълумот билимлар базасига киритилмайди, вақтинча сақланади.
Олдинги
параграфларда амалиётда аниқ ҳудудий объектларга қаратилган проекциялар
танлаб олингани кўрсатилган. Билимлар базасига киритилган бу маълумот
унинг асосини ташкил этиши мумкин.
Доимий ёки вақтинча сақланувчи маълумот биринчи гуруҳ омилларини
(географик атрибутлар) аниқлайди ва проекцияларнинг
тавсия этиладиган
синфларини ажратади.
Фойдаланувчига бўлган кейинги саволлар ва унинг жавоблари иккинчи ва
учунчи гуруҳларнинг аниқловчи омилларини топиш керак.
Фойдаланувчига бўлган саволлар шундай бўлиши керакки, харита
функциясини, унинг қўлланилиш усули ва таҳлилини, тасвирлаш, масштабнинг
картографик усулларини ўрната олсин.
131
Экспертли тизимда асосий ўринни фойдаланувчига бериладиган саволнома,
унда эса-саволлар мазмуни ва сони эгаллайди.
Натижада кўзланган тўпламдан бўлган тизим фойдаланувчилар талабини
қониқтирувчи проекцияларни ажратади ва унга
бир нечта проекциялардан
рўйхатни кўрсатади. Фойдаланувчи бу рўйхатдан энг сўнгги вариантни танлаб
олиши керак.
Сўнгги визуал танловга проекциядаги хаританинг кўриниш ва нафосатлиги
катта таъсир этиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: