I-боб. Меҳнат ва унинг жамият тараққиётида тутган ўрни
50
учун хазинадан етарли миқдорда олтин берилсин. Деҳқонлар ва раиятдан би-
рининг деҳқончилик қилишга қурби етмай қолган бўлса, унга экин-тикин учун
зарур уруғ ва асбоб тайёрлаб берилсин». Шунингдек, салтанатни мустаҳкам-
лайдиган тоифалар қаторига касбу ҳунар эгаларини ҳам қўшган: «...буларнинг
ҳар тоифа ва синфидан бўлганларимни давлатхонамга олиб келиб, ўз ўрдам-
дан ўрин белгиладимки, сафарда ва турғунликда сипоҳимга керакли яроқлар
ва бош қа жиҳозларни ҳозирладилар». Буюк соҳибқирон чет эл юришларидан
кейин Самарқандга 150 мингдан зиёд ҳунармандни олиб келиб, улар учун
шаҳарларда ва айрим қишлоқларда ҳунармандлар маҳаллаларини ташкил қил-
ган. Натижада касб-ҳунар билан боғлиқ янги-янги гузарлар, бозор растала-
ри – чорсулар қурилган. Хусусан, шаҳарларда заргарлар, мисгарлар, игнасоз-
лар, совутсозлар, сангтарошлар, шиша пиширувчилар, кўнчилар, пичоқсозлар,
эгарчилар маҳаллалари бўлган. Ҳунармандчилик соҳасида тўқимачилик, ку-
лолчилик, чилангарлик, темирчилик ва бинокорлик етакчи ўринни эгаллаган.
Ип, мато, гилам тайёрлаш бўйича Урганч, Шош, шойи тайёрлашда – Марв,
мис ва темирдан қурол-аслаҳа, пичоқлар тайёрлашда – Фарғона, шойи мато,
шиша маҳсулотлар тайёрлашда Бухоро шуҳрат қозонган.
Амир Темурнинг иқтисодий
қарашларини кейинчалик унинг набираси,
буюк мутафаккир олим ва давлат арбоби
Мирзо Улуғбек
(1394–1449) давом
эттирди. Салтанатда у томонидан амалга оширилган пул ислоҳотлари бевосита
иқтисодий тараққиётнинг бош сабабчисига айланди. Шунингдек, олим ўз
иқтисодий қарашларида меҳнат унумдорлиги ва тақсимоти масалаларига
алоҳида эътибор қаратган. Мутафаккирнинг «деҳқон, чорвадор, ҳунарманд,
меъмор, усталар (меҳнаткашлар)ни маҳоратлари бўйича ишлатиш» ғояси
бугунги фаннинг «тармоқлар бўйича меҳнат тақсимоти» тушунчаси билан
ҳам илмий, ҳам иқтисодий нуқтаи назардан яқиндир.
Амир Темур ва Темурийлар давлатида ҳунармандчилик ва деҳқон-
чиликнинг тараққий этиши мамлакат аҳолисини зарур истеъмол ва озиқ-
овқат маҳсулотлари билан тўла таъминлаш билан бирга уларни бошқа
мамлакатларга экспорт қилиш имконини ҳам берган. Хусусан, ўша пайтларда
Самарқанддан чет мамлакатларга, жумладан, Россия, Татаристон ва Сибирга,
асосан, арзон нархли ип матолар, духоба, шойи, қоғоз, қуруқ мева, гуруч, пахта
ва калава ипларнинг чиқарилганлиги мамлакатда аҳоли учун иш жойлари ва
катта даромад топиш манбаи мавжуд бўлганлигидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: