1.4-расм. Жахон банкининг «Бизнесни юритиш–2018»
(Doing Business–2018) рейтинги
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш тизимини янада
такомиллаштириш мақсадида қуйидагилар амалга оширилмоқда:
– тадбиркорлик субъектларининг иштирокисиз «ягона дарча» тамойили
асосида ер майдонларини танлаш ва ажратиш материалларини тайёрлаш ва
ваколатли органлар билан келишиш жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилди;
I-боб. Меҳнат ва унинг жамият тараққиётида тутган ўрни
56
– бино ва иншоотлар майдонларидан келиб чиққан ҳолда, уларни хатловдан
ўтказишнинг табақалашган муддатлари белгиланди;
– кадастр органларининг Давлат солиқ қўмитаси, «Давархитектқурилиш»
қўмитаси, Адлия вазирлиги ва бошқа идоралар ҳудудий бўлинмалари билан
реал вақт режимида маълумот олиш имконини берадиган ўзаро электрон
ахборот алмашинуви тизими жорий этилди;
– кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни қайта рўйхатдан ўтказишда уни
такроран хатловдан ўтказиш тақиқланди
1
.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектларини муҳандислик-коммуникация
тармоқларига тайёр ҳолда улаш харажатлари камайтирилди. Тадбиркорлик
субъектларини электр тармоқларига улашни тартибга солувчи норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам такомиллаштирилди. Уларнинг ишлаб чиқариш
фаолияти учун хомашё ва материалларни сотиб олишда молиявий ресурсларга
бўлган талабларини қондириш мақсадида ушбу субъектларни кредитлаш
ҳажми 1,2 баробар оширилди.
Илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда техник талаблар
(санитария, экология, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, ёнғин хавфсизлиги
қоидалари, стандартлаштириш ва бошқалар) каби махсус норматив ҳужжатлар
самарасиз, эскирган ва бозор механизмлари ўрнини эгаллаб олган нормаларни
бекор қилиш учун танқидий қайта кўриб чиқилмоқда.
Тадбиркорлик субъектларининг экспорт контрактларини божхона орган-
ларида ҳисобга қўйиш талаби бекор қилинди.
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқ-
бузарликлар содир этган тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимлари
ҳамда тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалга
ошираётган шахслар улар томонидан етказилган зарарни қоплаган ва
ҳуқуқбузилиши оқибатларини белгиланган муддатларда ихтиёрий бартараф
этган тақдирда, жавобгарликнинг барча турларидан озод қилинадиган бўлди.
Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик
фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий
жазо қўллаш тақиқланди
2
.
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 январдаги «Тадбиркорлик мақсадларида
фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини
янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4933-сонли Фармони // Ўзбекистон Респу-
бликаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й.
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг
жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармон-
лик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони.
57
Do'stlaringiz bilan baham: |