– Ташқарида изиллар ёмғир, кир, бобожон, яйрагил бир оз.
Дединг: – Пахтам, қолди-ку, ахир, йиғиштирай келмасдан аёз.
Шоир: «Аминманки, табиат кишига қанчалик истеъдод бермасин, агар уни
муттасил ўқиш-ўрганиш билан, қисқаси, илм ва меҳнат билан мустаҳкамлаб
бормаса, бирор натижага эришиши мушкул», деган эди. Шу билан у оддий
меҳнат кишисининг фазилатларини фавқулодда маҳорат билан очиб бера
олган.
Абдулла Орипов (1941–2016) – буюк шоир, таржимон, давлат
ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири,
Ўзбекистон Республикаси мадҳиясининг муаллифи.
Абдулла Орипов ижодида меҳнатнинг қадри беқиёс даражада улуғлаш-
тирилиб, у инсон мукаммалигининг, меҳру мурувватининг мантиқий самараси
даражасига кўтарилади. Шоирнинг «Самовий меҳмон, беш донишманд ва
фаррош кампир қиссаси»да самодан бир жонзот ерга тушади. Беш донишманд
унинг сир-синоатини аниқламоқчи, синамоқчи бўлиб, бор билимларини ишга
солади. Аммо ҳеч нарсани эплай олишмайди. Фаррош, яъни ер супуриб юрган
кампир, ҳалиги жонзотнинг бошини силаса, у жавоб қилади, кўзларида нур
пайдо бўлади. Меҳр кесакдан гул ундиради. Меҳр-мурувват худди сув, ҳаво,
нур кабидир.
Фаррош кампир ана шу кўзи юмуқ самовий меҳмоннинг тиканакдек
тикка ўсган сочини силаб, унга ичгани сув ҳам тутқазиб, мўъжиза яратади.
Кампирнинг оналик меҳри Ер юзида ҳали учрамаган бу мавжудотнинг
атиги биттагина кўзига ҳам ёш келтиради. Шоир бу билан инсоний меҳр
тошбағирларнинг метиндек қотган дийдасини эритишга қодирлигини
уқтиради, бу орқали меҳр курраи заминимиздагина эмас, балки бутун
коинотда ҳам ниҳояда зарур эканига урғу беради.
Улуғ ўзбек шоири Эркин Воҳидов ҳам меҳнат кишисини юксак қадрлаган,
«Она тупроқ» шеърида деҳқоннинг тўккан терини мўътабар қутлуғ қонга
қиёс қилган:
I-боб. Меҳнат ва унинг жамият тараққиётида тутган ўрни
46
Нега инсон ерни қутлуғ дер, тупроқни ҳам санар муқаддас?
Йўқ, мўътабар эмас асли ер, тупроқ ўзи табаррук эмас.
Дастлаб ўша ер узра одам, тўкканида ҳалол манглай тер,
Гавҳар унди она тупроқдан, қутлуғ бўлди муаззам бу ер.
Ўз муборак тупроғин инсон, ёт назардан асраб ҳар нафас,
Уни қучиб фидо этди жон, қони билан қилди муқаддас.
Йўқ, мўътабар эмас асли ер, қутлуғ эмас тупроқ ҳеч қачон.
Муборакдир инсон тўккан тер, мўътабардир қутлуғ тоза қон.
Эркин Воҳидов шеър, достон ва пьесаларидагина эмас, шунингдек, пуб-
лицистик асарларида ҳам мамлакатда бозор иқтисодиёти тамойилларига
изчил амал қилиш, соғлом рақобатни ривожлантириш зарурлигини тарғиб
қилган. У матбуотга берган интервьюларидан бирида «...иқтисодиёт жило-
вини қўлидан тутиб турган ва занжир халқалари каби бир-бирига уланиб
кетган ҳамда мавжуд тизим барқарорлигидан бениҳоя манфаатдор катта бир
қудрат – монополистлар бор. У ўз ихтиёри билан ўрнини бошқа бир қудрат-
га, яъни эркин рақобат иқтисодиётига бўшатиб бермайди», дея таъкидлаган
эди.
Эркин Воҳидов (1936–2016) – буюк шоир, драматург, давлат ва
жамоат арбоби, Ўзбекистан халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони
Шарқ таълимотини, шу жумладан, юқорида номлари зикр этилган буюк
алломаларнинг фаолиятини ўрганиш далолат берадики, илмий ва ҳаётий
муомалада меҳнатга оид муносабатларнинг, тушунча ҳамда қарашларнинг
пайдо бўлиши ва тараққий этишида Шарқ иқтисодий ғоялари мактабининг
аҳамияти беқиёсдир. Чунки меҳнат, меҳнат тақсимоти, ишчи кучи, иш
ҳақи, рағбатлантириш, унумдорлик, жамоа меҳнатини бошқариш ва шу
каби категорияларнинг илк таърифлари, изоҳлари айнан Шарқ тафаккури
намояндалари томонидан илмий-иқтисодий асослаб берилган ҳамда муомалага
киритилган. Мазкур ғоя ва қарашлар ҳозирги иқтисодий адабиётларда
истеъмолда бўлган атама ҳамда тушунчаларнинг пайдо бўлишида илмий асос
вазифасини ўтаган.
Бундан ташқари, халқ оғзаки ижодининг барча жанрларида, жумладан,
шеър, мақол, матал, топишмоқ, ўлан ва бошқаларда меҳнат, меҳнаткаш ва
унга нисбатан муносабат масалалари жуда оқилона акс этган.
47
Do'stlaringiz bilan baham: |