Бобурнинг
(1483–1530) ижодида ва унинг юритган одил сиёсатида ҳам кузатилади.
43
1.3. Шарқ мутафаккирлари таълимотларида меҳнат фаолияти ва ижтимоий-иқтисодий...
«Мубаййин»
ва «Бобурнома» каби асарларида унинг иқтисодий қарашлари
алоҳида ўрин олган. Бобур ўз қарашларида киши фойдали юмуш билан банд
бўлиши лозим ва бунинг учун унга шароит яратиб бермоқ даркор, деган ғояни
илгари сурар экан, ишловчиларга меҳнатларига қараб ҳақ тўлаш керак, дея
таъкидлайди. Унинг қайд этишича, рағбат кишиларни фойдали машғулотларга
ундайди. Мазкур қарашлар қиёсан бевосита замонавий иқтисодчилар
талқинидаги «меҳнатнинг рағбатлантирувчи функцияси»га тўғри келади.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483–1530) – ўзбек мумтоз
адабиётининг буюк намояндаси, давлат арбоби ва саркарда,
бобурийлар давлатининг асосчиси, жаҳон адабиёти ва
манбашунослигида муҳим ва ноёб ёдгорлик, ўзбек адабиётида
дастлабки насрий тарихий илмий асар – «Бобурнома»нинг
муаллифи.
«Бобурнома» асарида зикр этилган кўп соҳаларга доир тафсилотлар орасида
ижтимоий-иқтисодий масалалар, хусусан, яратувчилик фаолияти – иморат
қуриш, боғ яратиш, ободончилик, суғориш ва ерга муносабат мавзулари
алоҳида этиборга молик.
Асарда ҳозирги Қобул шаҳри атрофидаги Гулкина деб аталувчи хушманзара
мавзе мадҳ этилган. Бобур бу масканннинг гўзаллиги ва таровати ҳақида ёзади.
Бу ерда унинг Вайс исмли амакиси томонидан ариқ қаздирилган. Қазилган
ариқ фақат зодагонларгагина эмас, балки бутун аҳолига хизмат қилган. Шу
ернинг обод, фаровон, маъмур бўлишини таъминлаган ва аҳолини ижтимоий
ҳимоялаш ишини амалиётда кўрсатган.
Унда қўриқ ерларни ўзлаштириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини
яхшилаш, серҳосил майдонларни кенгайтириши тўғрисида теран фикрлар
билдирилган.
«Бобурнома»да XV асрнинг 80–90-йиллари ва XVI асрнинг биринчи
чорагида Фарғона, Тошкент, Самарқанд, Ҳисор, Чағониён ва Шимолий
Афғонистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётига доир маълумот-
ларнинг мукаммаллиги асарни шу мавзудаги бошқа адабиётлардан тубдан
фарқ қилишига туртки беради. Шу боис «Бобурнома» XVI асрдан бошлаб
дунёнинг жуда кўп тиллари: инглиз, голланд, француз, форс, немис, итальян,
рус, ҳинд, урду ва ҳ. к. таржима қилинган. Биргина Англиянинг ўзида
«Бобурнома» инглиз тилида 9 марта нашр этилган.
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида таваллуд топган атоқли
маърифатпарвар Исҳоқхон Тўра Ибрат рус, ҳинд, урду, инглиз, француз
тилларини яхши билган, қадимий финикия, яҳудий ва юнон ёзувларини
I-боб. Меҳнат ва унинг жамият тараққиётида тутган ўрни
44
ўрганган. Билимини бойитиш мақсадида дунёнинг кўплаб мамлакатларида
бўлиб, турли халқлар тарихи, маданияти ва иқтисодиётини тадқиқ қилган,
Шарқ ва Ғарб илм-фани, маданияти ва санъати билан яқиндан танишган.
Дунё тамаддунининг илғор маданияти, иқтисодиёти, фан ва техника
янгиликларидан баҳраманд бўлиш йўлида сидқидилдан меҳнат қилган.
Ибрат домланинг илк матбаачи, янги усулдаги мактаб асосчиси сифатида
бажарган бемисл хизматлари таҳсинга сазовор. У 1908 йили Оренбург
шаҳридан босмахона ускуналарини келтириб, «Матбааи Исҳоқия» («Исҳоқия
босмахонаси»)ни ташкил этган. 1960 йилгача фаолият кўрсатган ушбу
босмахонада кўплаб илмий-маърифий ва иқтисод соҳасидаги китоблари,
рисолалари, газета ва журналлари чоп этилган.
Исҳоқхон Тўра Ибрат (1862–1935) – атоқли маърифатпарвар,
серқирра ижодкор.
«Луғати ситта ал-сина» («Олти тилли луғат»), «Жомеъ ул-хутут»
(«Хатлар мажмуи»), «Тарихи Фарғона», «Тарихи маданият», «Мезон
уз-замон («Замон тарозуси»), «Санъати Ибрат, қалами Мирражаб
Бандий» каби тилшуносликка оид ва илмий-тарихий ҳамда
маърифий асарлар муаллифи. Унинг «Илми Ибрат», «Саҳар вақти
чаман ичра», «Шикоят», «Қарз», «Газета хусусида», «Туркистон
аҳлиға хитоб», «Табрик Намангондин», «Қалам», «Мухаммаси
Ибрат» каби кўплаб асарлари адабиётимиз олтин хазинасидан
муносиб жой олган.
Ибрат домла ўз халқининг илмли, маърифатли жонкуяри бўлган.
У «Туркистон вилояти газети», «Садои Туркистон», «Садои Фарғона»
газеталарига ёзган мақолаларида фан, маърифат ва маданиятни, меҳнаткаш
аҳолининг фидойиликларини тарғиб этган. Маърифатпарварнинг миллий
кутубхона, китобхонлик ишларининг илк ташкилотчиси ва тарғиботчиси
борасидаги ишлари ҳам беқиёсдир.
Атоқли маърифатпарвар шарафига Наманганда барпо этилган мажмуада
Исҳоқхон Тўра Ибратнинг ҳайкали қад ростлаб турибди. Мажмуадаги
миллий услубда барпо этилган айвонга маърифатпарвар алломанинг қуйидаги
ҳикмати битилган:
Ўқингиз, илму ҳикмат сизга, бу иш катта ибратдур,
Агар илм ўрганурсиз, барча ишда сизга нусратдур.
Меҳнат тушунчаси, унинг беқиёс самараси, меҳнат инсон ҳаётининг энг
муҳим таркибий қисми, таянчу асоси эканлиги мамлакатимизнинг ижодкор
мутафаккирлари, олимлари ва шоирлари томонидан ҳамиша эътироф этилган
ва тараннум этилмоқда.
45
1.3. Шарқ мутафаккирлари таълимотларида меҳнат фаолияти ва ижтимоий-иқтисодий...
Ўзбек адабиётини ривожлантиришга нодир истеъдоди, теран бадиий, фал-
сафий шеърлари, драматик ва публицистик асарлари, достон ва таржималари
орқали улкан ҳисса қўшган даҳо ижодкор Абдулла Орипов меҳнат кишисини
юксак қадрлаган, унинг фидойилигини юксак маҳорат билан мадҳ этган. Булар
шоирнинг «Ўзбекистон» қасидасида айниқса ёрқин ва таъсирчан акс этган:
Кеч куз эди, мен сени кўрдим, деразамдан боқарди биров.
У сен эдинг, о, деҳқон юртим, турар эдинг ялангтўш , яёв.
Do'stlaringiz bilan baham: |