1- кисм indd



Download 3,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/60
Sana25.02.2022
Hajmi3,57 Mb.
#289754
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   60
Bog'liq
Дарслик 1-қисм

2.2-расм. Ишлаб чиқариш ресурслари
Ишлаб чиқариш (иқтисодий) ресурслари чегараланган, улар жамият 
ривож ланиши жараёнида эҳтиёжларни тўла қондириш учун зарур бўлгани-
дан кам, шу сабабли барча эҳтиёжларни бир йўла ва тўлиқ қондиришнинг 
имконияти йўқ.
Меҳнат инсоннинг ўзини ривожлантиришнинг манбаси ҳам ҳисобланади. 
У меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун билими, малакасини оширади, 
ўзида ижобий қобилиятларни шакллантиради.
Меҳнат инсоннинг шахс сифатида шаклланишида ҳам иштирок этади. 
Меҳнат инсоннинг ижтимоийлашувига, ўзлигини намоён қилишга кўмакла-
шади. Бу ўринда америкалик психолог Дональд Сьюпернинг шахс шакллани-
ши босқичларини келтириш мумкин (2.3-расм):
1. Улғайиш босқичи (туғилганидан 14 ёшигача). Бу даврда асосий қизиқиш 
ва қобилиятлар ривожланади. Бунда хар қандай инсоннинг бўлажак касби 
тўғрисидаги тасаввурлари даставвал ҳаёлан (4–10 ёш), сўнг ўз қобилиятларини 
англаш асосида (13–14 ёш) пайдо бўлади.
2. Ўз имкониятларини таҳлил этиш босқичи (14–25 ёш). Бу даврда инсон ўз 
салоҳиятини билим олиш ва меҳнат фаолиятида синаб кўради. Бунда муайян 
касб билан (асосий эмас) вақтинча машғул бўлиши (15–17 ёш) мумкин. 
Босқич, кўпинча, танланган касбни таълим олиш билан бирга реал меҳнат 
фаолиятида синаб кўриш (22–24 ёш) орқали якун топади (бу ўринда Ғарб 
давлатларида меҳнат фаолиятини таълим олиш билан қўшиб олиб бориш 
имкониятлари катта эканлигини эслашимиз мумкин).
Меҳнат ресурслари
Молия ресурслари
Ахборот ресурслари
Технология ресурслари


68
II-боб. Меҳнат иқтисодиёти – меҳнат ҳақидаги фан
2.3-расм. Дональд Сьюпер: инсоннинг шаклланиш босқичлари
 
3. Синаш босқичи (25–30 ёш). Ана шу даврда инсон ўзини тажрибалироқ 
ходимлар билан рақобат қилишга қодир тўлақонли мутахассис сифатида «синаб 
кўради». Бевосита рақобатлашиш орқали муваффақиятга эришишга интилиш 
юқори меҳнат унумдорлигининг ҳам, инсонни ўзини ривожлантиришининг 
ҳам энг асосий рағбатидир.
4. Барқарорлик босқичи (30–44 ёш). Инсон ана шу вақтда ўзини ишончли 
ва омадли мутахассис сифатида кўрсатади. Бу устунлигини мустаҳкамлаш 
учун касбий малакасини оширишга ҳамда ўзининг мавқеини ҳам фирмасида, 
ҳам жамиятда кучайтиришга интилади.
5. Интилишлар натижасида эришилган мавқени барқарорлаштириш 
босқичи (45–64 ёш). Инсон бу даврда барқарор касбий ва ижтимоий мавқега 
эга бўлишга ҳаракат қилади.
6. Касбий ва ижтимоий фаолликнинг сусайиши, пасайиш босқичи (65 ёш 
ва ундан юқори).
Иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши, янги технологиялар оғир 
меҳнат талаб қиладиган ишлаб чиқариш жараёнларини камайтирмоқда. Шунга 


69
қарамасдан, ходим ҳозир ҳам бир маромдаги, зерикарли меҳнат фаолиятига 
ҳаётий неъматларга эга бўлиш учун зарурий эҳтиёж сифатида қарайди. Шу 
билан бирга, ҳамма ҳам меҳнат фаолиятига фақат даромад топиш воситаси 
сифатида қарайвермайди. Инсонда бошқа – қобилияти, билими, тажрибаси ва 
маҳоратини намойиш қилиш орқали ўзлигини кўрсатиш эҳтиёжи ҳам кучли.

Download 3,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish