Болтабоева Г.Р., Умарова Н. А.
13
эттириш мумкин. Бу холда она албатта участка врачига бориб, кўрикдан
ўтиши керак бўлади.
Чақалоқларнинг озиқланиш режимига риоя қилиш ва
уни бир хил
вақтларда эмизиш жуда ҳам муҳим. Янги туғилган чақалоқнинг ошқозони
овқатни ўртача 3 соатда хазм қилади. Шунинг учун чақалоқларни 3 ойлик
бўлгунча суткасига 7 марта овқатлантириш керак. Овқатлантиришнинг энг
яхши соатлари 6:00, 9:00, 12:00, 15:00, 17:00, 21:00 ва 24:00 ларда бўлиши
тавсия этилади. Болалар бу овқатланиш режимига тезда кўникиб қоладилар.
Агар бунга риоя қилинса, худди шу вақтларда унинг иштаҳаси очилиб,
ошқозони сок чиқара бошлайди. У фаол эмади ва ўз нормасини тўла
миқдорда олади.
Кўпинча бундай холат кузатилади: овқатланиш вақти бўлди, аммо
чақалоқ хали ухлаб ётибди. Унинг онаси «
бола ухлаяптими, демак унинг
қорни очмаган» деб ўйлайди. Шу туфайли она боласини тахминан 40-50
минут кечроқ эмизади. Чақалоқ эса қорни одатдагидан очроқ бўлгани учун
кўпроқ эмиб қўяди ва натижада унинг хиқичоғи тутади, қусади, ёмон
ухлайди ва жанжал қилади.
Бунда бошқа вариант ҳам бўлиши мумкин: бола қусиб юборади ва
шунинг учун ўз вақтидан олдинроқ овқат талаб қилади. Натижада юқорида
кўрсатилган режимдан чиқиб кетилади ва боланинг асаби бузилиб, хархаша
қила бошлайди. Бу холатлардан қутулиш учун эмизишдан 5-10 минут илгари
бола ухлаётган бўлса ҳам, уни эҳтиёткорлик билан қайта ўралади, баланд
бўлмаган товушда у билан сўзлашилади. Шундай қилишнинг ўзи
боланинг
уйғониши учун етарли бўлади.
Агар бола эмизишдан 30-40 минут олдин уйғонса, нима қилинади? Бу
холда ота-оналарга болани қўлларига олишлари, унинг қуруқ ёки хўл
эканлигини текширишлари, ўйинчоқлар беришлари ёки у билан сўзлашиб,
диққатини чалғитишлари тавсия этилади. Юқорида кўрсатилган
муддатдан
15-20 минут илгарироқ озиқлантиришга йўл қўйманг.
Болтабоева Г.Р., Умарова Н. А.
14
Кўп ота-оналарни «
болаларни кечқурун соат 24 дан эрталаб соат 6
гача овқатлантириш мумкинми?» деган савол қизиқтиради. Бу ишни қилиш
тавсия этилмайди. Ёдингизда турсин – боланинг ошқозони кечқурун соат 3
гача олдинги кунги овқатни хазм қилиш билан банд бўлади. Кечқурун 3 дан
эрталаб 6 гача унинг ошқозони дам олиши керак. Кечқурун болага 40-50
грамм миқдорида қайнатилган иссиқ сув бериш мумкин холос.
Кечқурун болага онаси эмас, балки отаси яқинлашгани маъқул. Чунки
онага интилиш рефлекси ва она сутининг хиди болани хаяжонлантириб, уни
кўпроқ йиғлашга ва жанжал қилишга ундайди. Шундай қилиб, чақалоқни
кечқурун овқатлантиришга рухсат этилмайди. Боланинг кечқурун эмизилиши
яхши натижаларга олиб келмайди.
Агар навбатдан ташқари бевақт эмизилса, болани хиқичоқ тутади ва у
қусиб юбориши мумкин. Бунда она сути боланинг нафас ёки товуш йўлига
тушиб қолиб, унинг ўрта қулоғи шамоллаб қолиши мумкин (
отит). Ёки бола
хар эмизишдан кейин кузатиладиган рефлектор турдаги хиқичоқ касаллигига
дучор бўлиб қолиши мумкин. Болани хар бир эмизишда қанча сут эмиши
унинг ёши ва оғирлигига боғлиқ бўлади. Кам эмиш ҳам, кўп эмиш ҳам бола
учун бир хилда зарарли ҳисобланади. Бола туғилганидан сўнгги 10 кунда
унинг сутга бўлган эҳтиёжи чақалоқ туғилганидаги оғирлигининг 2% га
тўғри келади. Бу суткалик доза бола бир ойга тўлгунича ўзгармай қолади.
Иккинчи ва учинчи ойда эса бу доза ойига 100 мл дан кўпайтирилади.
Кейинги ойларнинг хар ойида олдингисидан 50-60 мл кўпроқ
сут бериш
тавсия этилади.
Боланинг хаётининг биринчи кунлариданоқ унга қайнатилган иссиқ сув
берилади. Бола эмизишлар орасида безовта бўлаверса, сув кичик
порцияларда берилиши мумкин. Эмизишдан олдин унга сув бериш мумкин
эмас, чунки бу унинг ошқозони тўлиб қолишига ва иштаҳаси
бузилишига
олиб келади. Чақалоқнинг сувга бўлган бир суткалик талаби 50-60 мл дан
ошмайди. Катта болаларда эса 100-150 мл бўлиши мумкин.
Болтабоева Г.Р., Умарова Н. А.
15
Болани хаётининг 4-5-хафтасидан бошлаб қўшимча овқатлантириш
мумкин, чунки она сути боланинг витаминларга, минерал тузларга ва оқсилга
бўлган эҳтиёжини тўла қоплай олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: