Болтабоева Г.Р., Умарова Н. А.
25
сарфланади. Биринчи йили боланинг вазни 3-4 марта оғирлашса, бўйи 1,5
мартага ўсади. Бундай тезкорлик билан ўсиш
кейинги йилларда
кузатилмайди. Шунинг учун ҳам сокин ва етарлича узоқ муддатли уйқу
боланинг нормал ўсиши учун асосий шартлардан бири ҳисобланади. Бола
қанчалик ёш бўлса, у шунчалик кўп ухлайди. Янги туғилган боланинг уйқуси
суткасига тахминан 20-22 соатни ташкил қилади. Чақалоқ фақат овқатланиш
ва чўмилиш учунгина уйғонади.
Уйқунинг юзаки ва чуқур турлари бўлади. Юзаки уйқуда бола тез-тез
кўзини очиб туради, қимирлайди, ғинғшиб яна ухлайди, мудрайди ва ташқи
товушларга эътибор беради. Чуқур уйқу болани овқатлантириш
оралиқларида фақатгина 10-20 минут давом этади,
аммо унинг физиологик
аҳамияти жуда катта. Бу вақтда бола асаб тизими тўлик тинчланади ва мияси
жуда яхши дам олади. Шунинг учун чуқур уйқу бола организмининг
захираларини тиклаб олишнинг энг самарадор усулидир. Юзаки ва чуқур
уйқу даврлари бир-бирини алмаштириб туради. Болада юзаки уйқу кўпроқ
бўлгани учун, унинг ухлаётган вақтида унга хеч нима халақит бермай, атроф-
муҳит тинч ва осуда бўлиши керак. Бола салгина ғингшиса, уни қўлга олиб
овутиш, турли хил ўйинчоқлар бериш, гапириш боланинг уйқусини батамом
бузиб боради ва кейинчалик бола асабий бўлиб қолиши мумкин.
Бола икки ойлик бўлганида унинг бедор пайти кўпаяди –
овқатлантиришдан олдин уйғонади, дарров ухлаб қолмайди, кроватда қўл ва
оёқларини ўйнатиб ётади, атрофни кўзлари билан кузатади. Олти ойликка
бориб, бола 8 соат давомида уйқусиз бўлади, кундузи 3 марта ухлайди. Бола
10-12 ойлик бўлганда эса уйқу 14
соатгача камайиб, у кундузи икки маҳал
ухлайди, кечқурунги уйқу эса энг кўп бўлади. Бу уйқу 21:00 даги чўмилиш ва
овқатланишдан бошланиб, эрталаб 6:00 гача давом этади (
соат 24:00 да эса
бир марта овқатлантирилади ва бунда болага кўкрак тутилиши ёки сутли
маҳсулотлар берилиши мумкин). Бу вақт давомида осойишталик ва
тинчликни сақлаш лозим. Овқатлантиришни эса эҳтиёткорлик
билан
гапирмасдан ва чироқни ёқмасдан амалга ошириш лозим. Агар бола
Болтабоева Г.Р., Умарова Н. А.
26
кечқурунлари ухламасдан, йиғлайверса, бунинг қуйидаги сабаблари бўлиши
мумкин:
Унинг қорнида газлар йиғилиб қолган – демак бу газларни чиқариб
юбориш чораларини кўриш керак;
Боланинг ичи кетган ёки қорни оғрияпти – буни дарҳол бартараф
қилиш керак;
Таги хўл бўлиб қолган ва бола совуқ қотаяпти –
тагини алмаштириш
ёки устини ёпиб қўйиш керак;
Боланинг қорни тўймаган – қорнини тўйғазиш ёки бунинг сабабини
топиш керак;
Бола касал бўлиб қолган бўлиши мумкин. Бунинг асл сабабини билиш
учун педиатр врач билан маслаҳатлашишингиз мумкин.
Болани чўмилтириш ҳам уни фаоллаштиради ва уйқусини қочиради.
Шунинг учун чўмилтирилган болани ярим соатлардан сўнггина
овқатлантириш ва ундан сўнг ухлатиш керак бўлади. Болани ухлатишдан
олдин у билан ўйнаш, бақириб гаплашиш, уни асабийлаштириш мумкин эмас
- чунки бунда у яхши ухлай олмайди. Кундузги уйқу
пайтида боланинг
қўлчалари озод бўлиши керак, кечқурун эса қўлларини боғлаб қўйиш
мумкин. Тўлақонли уйқунинг энг асосий шарти тоза хаводир. Шунинг учун
бола ухлайдиган хонани шамоллатишни унутманг ва унга бир маромда тоза
хаво кириб туришини таъминланг. Агар врачингиз рухсат берса, болани тоза
хавода (
кўчада ёки боғда) сайр қилдиришни одат қилинг. Сайр қилиш
муддатини ҳам аввалига 10-20 минутдан бошлаб, кейинчалик муттасил
равишда кўпайтириб боришингиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: