Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc


Рамка 9.1: Минтақавий ўлчам



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

 
Рамка 9.1: Минтақавий ўлчам 
Гарчи кенг маънодаги Марказий Осиёда ИГлари эмиссияси манзарасида ўхшашликлар намоён бўлса-да, углерод тавсифларида 
сезиларли фарқлар ҳам бор. 1990-йилларда Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ҳосил бўлган ИГлари эмиссияси кескин 
пасайди, бу асосан саноат ишлаб чиқариш қисқариши ва хўжаликнинг хизматларга мўлжаллаб қайта тузилиши туфайли юз 
берди. Ўзбекистон, шунингдек Туркманистон ва Қозоғистондаги ИГларининг жон бошига эмиссияси ҳозирда глобал 
ўртачалардан анча юқоридир. Ўзбекистон билан Турманистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг бир долларига тўғри 
келадиган эмиссия дунёда энг юқорилари қаторида. Аҳолиси нисбатан кам сонли бўлишига қарамай, Қозоғистон дунёда 
ИГларини энг кўп эмиссия қилувчи ўттиз нафар давлатларнинг бири бўлиб қолди. Бу асосан унда кўмир, нефть ва газ 
тармоқлари тез суръатлар билан ўсиши ва иссиқлик электр станциялари кўмирда ишлаши туфайли юз берди, бу йўлга ҳозир 
Ўзбекистон ҳам ўтмоқди. 
Бунинг акси бўлиб Тожикистон ва Қирғизистон жон бошига CO
2
эмиссиясини жаҳон ўртача қийматдан кичик маълумот бериб 
келмоқдалар, қисман бу ЯИМ ва саноат маҳсулот ишлаб чиқариш 1990 йиллардан аввалги даражага етмагани ва қисман 
гидроэлектр энергияси уларнинг энергия таъминотида катта роль ўйнаши туфайли рўй бермоқда. Сувнинг тақсимлангани катта 
аҳамиятга эга: анча ночор бўлиб қолган Тожикистон ва Қирғизистон Марказий Осиё сув ресурсларининг 80 фоизига эга ва 
дарёлардан гидроэлектр энергиясини ишлаб чиқариш учун фойдаланадилар, ваҳоланки Қозоғистон, Туркманистан ва 
Ўзбекистон суғориш эҳтиёжларини қондириш учун қуйи оқим сувига боғланганлар. Бунинг устига, ушбу мамлакатлар учун 
эмиссия тўғрисига пасайтирилган маълумотлар берилиши бўлиши мумкин, ва, бошқа тарафдан, 2005 йилда Ўзбекистон 
эмиссияси ошириб кўрсатилди. Бу 1990-йилларда жорий этилган тартиб туфайли юз беради: Ўзбекистон Қирғизистон ва 
Тожикистонга қиш пайтида электр энергия юқори оқим мамлакатларида энг керак бўлган фаслда юқори оқим мамларатлари 
йирик сув захираларидан сув электр ишлаб чиқиш учун оқизилмасликни таъминлаш мақсадида электр энергиясини етказиб 
беради. Бунинг эвазига, сув, электр энергия эҳтиёжи юқори оқим мамлакатларида унча юқори бўлмаган, аммо қуйи оқим 
мамлакатларда суғориш учун сувга талаб чўққисига чиққан ёз фаслида оқизиларди. Гарчи Ўзбекистон иссиқлик электр 
станцияларида ишлаб чиқилган электр энергия Қирғизистонда ишлатилсада, ИГлари эмиссияси Ўзбекистонда рўйхатга 
олинади. 
Ихтиёрдаги сув учун энг катта бевосита таҳдид, жумладан, ўрта ва узоқ муддатда ихтиёрдаги сув 
ресурслар қисқаришида иборат, шунинг билан бирга бошқа сабаблар билан бирга буғланиш ортиши ва 
сув сифатининг пасайиши сабабли сувни истеъмол қилиш, айниқса суғорма зироатчиликда ортади. 
Оқим ҳажмининг вақт ва маконда кўпроқ ўзгариб туриши, айниқса оқимнинг вегетация даврида 
қамайиб кетиши яна бир эҳтимол муаммодир. Суғорма ерларни қайтариб бўлмайдиган равишда қўлдан 
чиқиши узоқ муддатли муаммолар жумласидан бўлиши мумкин. 
Дарё суви ресурсларининг эҳтимол қисқариши қишлоқ хўжалигида ва маиший сув истеъимоли 
маъносида ва охир-оқибатда халқ соғлиғида жиддий, ёки ҳатто ҳал қилувчи аҳамиятга эга муаммаларга 
олиб боради. Ўзбекистондаги ер усти суви 90 
фоизининг манбалари мамлакатдан ташқарида 
Қирғизистон ва Тожикистонда жойлашгани инобатга олинса, минтақавий динамика ва минтақадаги сув 
оқимининг трансчегара табиати юқоридаги жиҳатдан жуда муҳимдир. Бевосита Ўзбекистон ҳудудида 
шаклланадиган сув ресурслари Амударё ва Сирдарё бассейнларидан келади. Бироқ, бутун оқимнинг 
фақат 8 фоизи мамлакат ҳудудида шаклланади. Шундай қилиб, юқори оқим қўшни мамлакатлардаги 
атроф-муҳит ва сиёсий ўзгаришлар сув билан таъминланишнинг талабга мувофиқлигига салбий таъсир 
кўрсатиши мумкин. 
Мавжуд битимлар (4-боб) билан трансчегара дарёлар минтақанинг юқори ва қуйи оқим мамлакатлари 
орасида баҳам қўриш тартибга солинади. Ушбу битимларга кўра ва йиллик ихтиёрдаги сув миқдорига 
таъсир кўрсатиши мумкин бўлган қўрғоқчилик ва бошқа параметрларга боғлиқ ҳолда Ўзбекистоннинг 
йиллиқ сув квотаси 2001 йилдаги (қурғоқчилик туфайли) 44 км
3
’дан 2005 йилдаги 59 км
3
гача бўлди. 
Амударёнинг узоқ муддатли йиллик ўртача ҳажми 73,5 км

ва Сирдарёнинг ҳажми 38,8 км
3
(жами 
112,3 км
3
) эканлигини инобатга олсак, Ўзбекистоннинг улуши минтақада энг йирик сув истеъмолчиси 
эканлигини тасдиқлайди. Бироқ, иқлим ўзгариши манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган шароитни 
вужудга келтириши мумкин, шунирнг учун трансчегара дарёлар сувидан фойдаланишнинг ўрнатилган 
балансдаги ўзгаришлар минтақавий ва халқаро битимларга қатъиян мувофиқ бўлиши жуда муҳимдир. 


162 
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги 
 
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқиши ва экинлар ҳосилдорлигига қатор омиллар таъсир кўрсатади. Сув 
таъминоти ва сувнинг сифати, суғориш тармоқлари ва технологиялари ва ер ҳолати, жумладан тупроқ 
унумдорлиги энг таъсирли омиллар ҳисобланади. Агар ҳозирги сув бўйича самарасиз қишлоқ хўжалиги 
амалиёти давом эттирилса ёки эътиборсиз даражада ўзгартирилса, иқлим ўзгариши муқаррар равишда 
сезиларли сув танқислигига ва натижада озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етишмовчилигига 
олиб келади. Пахта, мамлакатнинг ҳам экспорт жиҳатдан, ҳам бандлик жиҳатидан энг муҳим экини, 
бунга яхши мисол бўла олади. Ғўза учун ҳаво ҳарорати ўта баланд (39°C дан юқори) кунлар сони 
қалтислик туғдиради, бу ҳосилнинг сезиларли даражада камайишига олиб келади. Юқори ҳарорат ва 
намлик шароитлари туфайли юзага келадиган зарар 9 - 15 фоиз орасида бўлиши чамаланади. 
Ҳаво ҳароратининг кутилаётган ошиши суғориш зоналарида буғлашиш оқибатида сув юқотишига олиб 
келади. Бу ўзгаришлар, агар суғориш технологиялар, амалиётда (масалан, тунги суғориш ёки пластик 
пленка) ва экинлар турини танлашда (сувга талаби камроқ экин ёки қурғоқчиликка чидамлироқ 
навларни экиш) кескин ўзгаришлар содир бўлмаса қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажмини сақлаб қолиш 
учун суғориш сувига талаб ортишига олиб боради. 
Юқоридагиларга қарамай, суғориш оқибатида юз берган тупроқ шўрлиги таъсири туфайли ер 
ҳосилдорлиги пасайишдан тўхташи кутилмайди. 1995 йил билан 2005 йил мобайнида мўътадил ва 
юқори шўрланган ер майдони 14 фоизга ошди ва натижада 2005 йилда бутун суғорилувчи ерларнинг 
ярмидан кўпи (51 фоиз) шўрланган эди; Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, ушбу 
ерларнинг 4 фоизи юқори даражада, 17 фоизи ўрта мўтадил ва 30 фоизи бир оз шўрлангандир. 
Сувга ортиб бораётган талабни қондириш учун сув йўқотишни ер ости сув захираларини қазиб олиш 
билан тўлдириш каби қисқа муддатли эҳтимол ечим узоқ муддатда ушбу захираларнинг оғир аҳволда 
битишига ва саҳроланиш жараёнининг жадаллашувига олиб боради. Пахта экиладиган суғорма 
ерларнинг 10 фоизга қисқартирилиши, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фикрига кўра, тўғри 
йўналишда қўйилган қадамдир (7-боб). 
Мамлакатда етиштириш орқали озиқ овкат хавфсизлигига эришиш Ўзбекистонда устун вазифалардан 
бири ҳисобланади. Натижада, чамаларга кўра, аҳолига зарур озиқ-овқатнинг 80 фоизи мамлакатда 
ишлаб чиқарилади. 
Беқарор иқлим шароити, ихтиёрдаги сувнинг етишмаслиги ва аҳолининг ўсиши биргаликда 
ривожланишнинг ушбу модели ва мамлакат ўзини ўзи озиқ овкат билан таъминлашининг ҳозирги 
даражасини ўз ресурслари асосида сақлаб қолиши қобилиятига салбий таъсир кўрсатиш таҳдидини 
солади. Муаммо тезлашиб бораётган шўрланиш ва суғорма ерларнинг ҳосилдорлиги тобора пасайиб 
бориши билан чамбарчас боғлиқдир. Қишлоқ хўжалиги ҳосилининг 90 фоизидан ортиғи суғорма 
ерлардан олинар экан, вазиятга мувофиқ мослаш чоралар қўрилмаса, яқин келажакда озиқ-овқат 
хавфсизлиги хатар остида қолади. Масалан, чамаларга кўра, 2000–2001 йиллардаги қўрғоқчилик 
оқибатида дон маҳсулотлардан йўқотиш 14–17 фоизга борди (Рамка 9.2) 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish