Мавзу: Тупрок географияси сохасида хорижий мамлакатлардаги янги йуналиш ва тармоклари
Россияда ва чет элда генетик тупроқшунослик фанининг ахамияти.
Тупроқшунослик илмий фан сифатида фақат ХВИИИ-ХИХ аср бошларида ривожлана бошлади. Бу даврда Европада феодализмнинг капитализм билан алмашиниши туфайли шаҳар аҳолиси кўпайиб, саноат ҳам тараққий эта бошлаган эди. Натижада аҳоли учун озиқ-овқат ва саноат учун хом-ашё ишлаб чиқаришни кўпайтириш зарурияти туғилди. Шунинг учун ҳам тупроқ унумдорлигини яхшилаш, экинлар ҳосилдорлигини кўпайтириш масалалари кўплаб олимлар ва қишлоқ хўжалик амалиётчиларини қизиқтира бошлади. Аммо бунга қадар ҳам олимлар ўсимликларнинг озиқланиш манбаларини ўрганишга эътибор берганлар.
1563 йилда француз табиатшуноси Бернар Палисснинг "Қишлоқ хўжалигида турли тузлар тўғрисида" трактатасида тупроқ ўсимликларни минерал озиқ моддалар билан таъминловчи асосий манба эканлиги ҳақида фикрлар баён этилган. ХИХ аср бошларида эса немис олими Альберт Тэер ўсимликларнинг "гумус билан озиқланиши" фикрини олға суради. Бу назарияга кўра, тупроқ унумдорлигини белгилайдиган асосий омил - тупроқ чириндиси хисобланади.
Немис олими Юстус Либих гумус назариясига кескин қарши чиқиб, ўзининг ўсимликларни минерал моддалар билан озиқланиш назариясини олға сурди.
Рус тупроқшуносларининг катта хизматлари натижасида юзага келган илмий тупроқшунослик фани нафақат Ғарбий Европа, балки жаҳоннинг бошқа барча мамлакатларида ҳам унинг ривожланишига катта таъсир кўрсатди. 1725 йилда барпо этилган фанлар Академиясида Россиянинг табиий бойликлари, жумладан, тупроқларни ўрганиш бўйича кўплаб экспедициялар ташкил этилди. Бунда улуғ рус олими М.В.Ломоносов (1711-1765) нинг хизматлари ниҳоятда катта бўлди. Ломоносовнинг 1763 йилда босилиб чиққан, "Ер қатламлари ҳақида"ги классик асари тупроқшунослик фанининг шаклланишида муҳим роль ўйнади.
Т упроқ ҳақидаги илмий фан асосчиси - буюк рус олими В.В.Докучаев (1846-1903) ҳисобланади. Америкалик машҳур тупроқшунос К.Ф.Марбут (1936), В.В.Докучаевнинг тупроқшунослик тарихидаги ролини алоҳида таъкидлаб, уни К.Линнейнинг биология ва И.Лацельнинг геология тарихига қўшган ҳиссасига тенглаштирган эди.
В.В.Докучаев тупроқшуносликнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқди ва тупроқ ҳакидаги илмий тушунчани тавсия этди. Докучаев таълимотига кўра тупроқлар ҳозир бутун ер юзи иқлимининг ўзгаришига қараб, бир-биридан фарқланадиган текислик зоналарига ажратилган. Олим бутун ер юзини қутб, шимолий ўрмон, дашт, чўл ва субтропик зоналардан иборат бешта табиий зонага ажратиб, бу зоналарнинг ҳаммасини батафсил таърифлаб беради. Докучаев ҳар бир тупроқнинг ҳосил бўлиши табиий зоналардаги иқлимга, ўсимликлар ва ҳайвонот оламига, тупроқ пайдо қилувчи жинсларга, жойнинг рельефи ва ёшига боғлиқ эканлигини исботлади. Ана шунга кўра чўл зонасида (Ўрта Осиёнинг асосий қисми шу зонага киради) сариқ ва оқиш (ҳозирги бўз) тупроқлар ривожланади деб кўрсатди. Кейинчалик Кавказ тоғлари тупроқларини ўрганиш жараёнларида тупроқларнинг вертикал зоналлик бўйича тарқалиш қонунини баён этди.
Илмий тупроқшуносликнинг ривожланишида улуғ рус олими, проф. П.А.Костичевнинг (1845-1895) тадқиқотлари ҳам катта роль ўйнайди.
П.А.Костичев қатор йиллар давомида турли тупроқларнинг табиатда ва лаборатория шароитида текшириб, тупроқнинг пайдо бўлиши биринчи навбатда биологик жараён эканлигини таъкидлади.Тупроқшунослик фанининг ривожланиши, тупроқларни турли хосса ва таркибини ўрганишга қатор олимлар ўз ҳиссасини қўшдилар. Жумладан, Н.М.Сибирцев, К.Д.Глинка, С.С.Коссович, С.С.Неуструев, В.Р.Вильямс, К.К.Гедройц, Л.И.Прасолов ва бошқа олимларнинг илмий тупроқшуносликни ривожлантиришдаги роли беқиёсдир. Ўрта Осиё тупроқларини ўрганиш ва классификациялашда С.С.Неуструевнинг (1874-1928) ишлари муҳим рол ўйнайди. У 1907 йилдан бошлаб Туркистонда мунтазам тупроқ-географик тадқиқотлар олиб борди. 1926 йилда С.С.Неуструев ўзининг «Туркистонга оид тупроқ-географик асари» да тупроқшуносликнинг муҳим соҳаларига кўплаб янги ғоялар тушунчалар киритди. Чимкент уездига оид регионал монографиясида Ўрта Осиё тупроғининг янги генетик типи- "бўз тупроқлар" терминини фанга биринчи бўлиб киритди. Ўрта Осиё тупроқларини ўрганишда Н.А.Димо (1873-1959) хизматлари катта. Ўрта Осиё республикаларининг турли масштабли тупроқ карталари Н.А.Димо раҳбарлигида тузилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |