166
Бунинг устига, кўмир ёқиш газ ёқишга қараганда ифлосроқ жараён бўлиб атроф-муҳит учун жиддий,
пайдо бўлувчи кулни сақлаш жойлари зарурлиги каби иқлим ўзгаришидан анча йироқ бўлган
оқибатларга олиб бориши мумкин (8-боб).
Юқорида тилга олинган газдан кўмирга ўтиш дастурига тегишли равишда ИГлари эмиссияси расман
чамаланмагани муҳим аҳамият касб этади. Шуларга қарамай, проектлар бўйича атроф-муҳитга таъсирни
чамалаш (АМТЧ)ни ТМДҚ ўтказади. Бу ҳолат амалдаги қонун ҳужжатларида АМТЧ га тегишли
қоидалар жуда мужмал бўлиб, ИГларини яққол тасвирлайди ва ИГларни равшан тасвирламайди ва
ИРни қамраб олмайди. Албатта, ИГ билан боғлиқ таъсирнинг бундай таҳлили ёқиш босқичи билан
чекланмайди, балки ИГлари эмиссиясининг ортиши ва қисқариши, масалан кўмирни қазиб олиш
босқичида, ва шунингдек газ транспортитида ва қазиб олишда газ йўқотишлар камайишини ҳар
томонлама кўриб чиқиш зарур.
Шуни ҳам айтиш керакки, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа Иқтисодий
Комиссияси (БМТЕИК)нинг Халқаро контекстда атроф-муҳитга таъсирни баҳлаш конвенцияси (Эспоо
конвенцияси)га аъзо эмас ва унинг Атроф-муҳитни стратегик баҳолаш бўйича протоколини (АМСБ)
ратификация қилган эмас. Шунинг учун АМСБ (АМСБ) ўтказиш мамлакатнинг мажбуриятларига
кирмайди, ваҳоланки мамлакат энергетика секторидаги иқлим ўзгаришига таъсири бўлиши мумкик
даструр ва сиёсатларини бундай баҳолашдан фақат ютиб қолишига шубҳа йўқ. АМСБлар иқлим
ўзгариш мулоҳазаларни ривожланишни режалаштиришга киритиш учун хазмат қилиши мумкин. Бу
2007 йилдаги “Келажак қўлимизда” номли юқсак даражадаги тадбир хулосалари, шунингдек Иқлим
ўзгариши бўйича ҳукуматлараро кенгашнинг ҲИЎҲ иқлим ўзгаришини юмшатиш ва унга мослашиш
қамраб оладиган барқарор ривожланиш стратегиясига интеграция қилиниши керак, деган тавсияси
билан мос. Шунингдек, ҲИЎҲ АМСБ асосида бўлиши мумкин иқлим ўзгаришини ривожланишни
режалаштиришда, ҳисобга олиш, масалан, мослашиши чораларини ердан фойдаланиш режалари ва
инфратузилма лойиҳаларига киритиб ёки мавжуд фалокат хатарини камайтириш режалари орқали
шикаст имкониятини пасайтириш орқали мослашув қобилиятини ошириш учун муҳим, деган хулосага
келди. Ҳозир АМСБ қобилиятини кучайтиришга қаратилган қатор минтақавий ташаббуслар амалга
оширилмоқда. БМТЕИК томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД) ва
Марказий ва Шарқий Европа учун атроф-муҳит бўйича минтақавий марказ билан биргаликда амалга
оширилган иш бунга бир мисол бўла олади.
20
АМСБ ва АМСБ протоколини бажариш қобилиятини
ривожлантириш мақсадида минтақавий ташаббусларга қўшилишни ушбу масалаларнинг айни пайти
келгани ва муҳимлиги туфайли Ўзбекистон ҳукумати кўриб чиқса, арзир эди.
Do'stlaringiz bilan baham: