Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc


Расм 8.2: 1998-2008 йилларда табиий газ ишлаб чиқарилиши ва истеъмол қилиниши, м



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

 
Расм 8.2: 1998-2008 йилларда табиий газ ишлаб чиқарилиши ва истеъмол қилиниши, м
3
 
0
10
20
30
40
50
60
70
млрд
. м
3
1998
1999
2000
2001
2002
2003
2004
2005
2006
2007
2008
Истеъмол
Ишлаб чиқариш
 
Манба: Жаҳон энергетика тармоғининг 2009 йил статистика маълумотлари, Бритиш Петролеум. 
 
Мамлакатда 11 йирик иссиқлик электростанциялари (ўрнатилган қуввати - 9870 МВ) ва 31 
гидроэлектростанциялар (ўрнатилган қуввати - 1700 МВ) мавжуд бўлиб, уларнинг жами ўрнатилган 
қуввати 11570 МВга тенг. Энергиянинг асосий қисми (97%) Ўзбекэнергога тегишли станцияларда 


143 
ишлаб чиқарилиб, унинг станцияларининг умумий ўрнатилган қуввати 10 минг МВ тенг. Умумий 
қувватнинг 70 фоизи энг йирик станцияларда ишлаб чиқарилади. 
Ўзбекистон ҳар йили тахминан 48 минг гигаватт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Электр 
энергияси асосан анъанавий иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилиб, станцияларнинг 77 
фоизи табиий газ, 7 фоизи мазут ва 3,5 фоизи кўмир ёқилғиси билан ишлайди. Қолган 12,5% электр 
энергияси гидроэнергиядир (8.3 расм).
Расм 8.3: Иссиқлик электр станцияларида ёқилғи истеъмоли, 2008 
Газ
87.8%
Оғир нефть
6.2%
Кўмир
5.7%
Кўмир метани
0.3%
Манба: Ўзбекэнерго, 2009

Электр энергияси 
Энергияни тежаш технологиялари прогрессив тарзда жорий этилмоқда. Толимаржон конденсация 
туридаги иссиқлиқ электростанциясининг қурилиши 2005 йилда бошланди. “2009-2015 йилларда 
Электроэнергетика тармоғини ривожлантириш ва замонавийлаштириш инвестиция дастури” Киото 
Протоколининг ривожланиш тизими сифатида ўзгартирилди. Дастурда буғ ва газ турбинали 
генераторларни, айниқса Тошкент, Навоий ва Толимаржонда жойлашган иссиқлик электр 
станцияларида жорий этиш кўзда тутилган. Дастурда яна гидроэлектростанциялар қурилиши ёки 
реконструкцияси кўзда тутилиб, ушбу лойиҳалардан ўн бештаси ЎзР Президентининг 2009 йилги 
2009-2014 йилларда техник замонавийлаштириш ва корхоналарни қайта жиҳозлаш ҳақида” 
фармонида тавсифланган устувор дастурда кўзда тутилган. 
 
Қайта тикланувчи энергия 
Бугунги кунда фақат гидроэнергетика ривожланмоқда ва Ривожланиш дастурида марказий ўрин тутади.
Гидроэнергия ишлаб чиқариш 1998 йилда 6,028 гигаваттдан 2000 йилда 4,246 гигаваттгача камайди, 
2003 йилда 1998 йил даражасига кўтарилиб, 2007 йилда яна 3925 гигаваттга тушиб кетди.
Гидроэнергетика ўрнатилган электроэнергетика салоҳиятининг 10 фоизини ташкил қилади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2009-2014 йилларда техник замонавийлаштириш ва 
корхоналарни қайта жиҳозлаш ҳақида” Фармонида гидроэнергетика соҳасига умумий миқдори 512,9 
млн. долл. бўлган 15 инвестиция лойиҳасини кўзда тутилган. Мавжуд гидроэлектростанцияларни 
замонавийлаштириш ва янгиларини қуриш Ўзбекэнергога 500 млн. куб. метр газ ёки 2,3 млн. тонна 
кўмир тежаб қолишга имкон беради.
Айниқса қуёш энергияси соҳасида мавжуд бўлган ва Тошкент шаҳридаги пилот лойиҳада намойиш 
этилган улкан салоҳиятга қарамай ҳозирги пайтда Ўзбекэнерго қайта тикланувчи энергиянинг бошқа 
шаклларини ривожлантиришни режалаштираётгани йўқ. Институциявий ва сиёсий даражада қайта 


144 
тикланувчи энергия манбаларидан оқилона фойдаланишга оид умумий мақсадлар белгиланмаган; 
Ўзбекэнерго томонидан уларнинг кафолатланган нархда харид қилишива бошқа имтиёзлар кўзда 
тутилмаган. 
Қашқадарё вилояти. Ҳисор қўриқхонасидаги маҳаллий фотоэлектростанция 
Давлат табиат муҳофазаси қўмитаси, “Эко-энергия” фан ва ишлаб чиқариш маркази ва технологиялар 
алмашуви агентлиги қайта тикланувчи энергия ресурсларидан фойдаланишга оид бошланғич ғояни 
тақдим этишди. 2009 йил 13 февралдаги Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси баённомасига биноан 
мазкур даражада биринчи бор бундай дастурни расман ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.
Ўзбекэнерго ҳам ушбу қарорга алоқадор. Айтиб ўтилган Президент фармонидаги устувор лойиҳаларни 
қўллаб-қувватлаш дастурида бўйича 0,5 мегаватт шамол энергияси пилот лойиҳаси назарда тутилган. 
Электр узатиш 
 
Ўзбекэнерго электр узатиш линияларини қуриш ёки қайта тиклаш орқали Ўзбекистон тармоқларини 
минтақавий тармоқлар билан бирлаштириш ва йўқотишларни камайтириш иборат икки мақсадни олдига 
қўйган. Асосий режалаштирилган ишлар Бухоро, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида амалга 
оширилади. Исломий Тараққиёт Банки томонидан молиялаштирилган 218 км узунликдаги 500кВ линия 
Сирдарё иссиқлик электростанцияси ва Сўғдиёна нимстанцияси орасида қурилмоқда. Мазкур лойиҳа 
амалга оширилгандан сўнг Сурхондарё минтақасида йўқотишлар 100 млн. кВатт/соатга камайтирилади.
Қўшимча равишда Сўғдиёна нимстанциясидан Толимаржон иссиқлик электростанциясига 216 км 
узунликдаги 500кВ ҳамда Ғузор подстанциясидан Сурхон подстанциясига 197 км узунликдаги 500кВ 
электр линияси қурилишига Ислом Тараққиёт Банки билан биргаликда тайёргарлик кўрилмоқда. 
Нефть ва конденсатларни қайта ишлаш 
Нефтни қайта ишлаш 
Нефть асосан Фарғона ва Бухорода жойлашган икки йирик заводларда қайта ишланади. Мазкур икки 
корхонанинг қайта ишлаш салоҳияти ҳар йилига 11,2 млн. тонна конденсат деб ҳисобланади. 


145 
Олтиариқдаги ёқилғи ҳамда мотор ва трансмиссия учун мой ишлаб чиқарувчи завод филиалини ҳам 
қўшиб ҳисоблаганда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи йилига 8,7 млн. тонна нефтни қайта ишлаш 
салоҳиятига эгадир. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ёқилғи, автомобиль учун газ ёқилғи ва авиация 
учун керосин ишлаб чиқаради. 
2005 йилда Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон шаҳрида учинчи нефтни қайта ишлаш заводи қурила 
бошланди. Лойиҳанинг қиймати 7 млн. долл. деб ҳисобланмоқда. Ўзининг тўлиқ салоҳияти билан 
ишлаганда завод йилига 130 минг тонна нефтни қайта ишлаб, 50 минг тонна дизель ёқилғиси, шунча 
миқдорда битум ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаради. 
Газни тозалаш 
Газни тозалаш муҳим газ конларига яқин, бири Муборак ва иккитаси Шўртанда жойлашган учта 
заводда амалга оширилади. Муборак фракцинация заводи 1972 йилда қуриб битирилган бўлиб, суюқ 
газ, конденсат ва олтингугуртни паст ҳароратда ажратади. Унда йилига қайта ишланувчи газ ҳажми 24 
млрд. куб. метр. 
1980 йилда қурилиб, ишга туширилган биринчи Шўртан газни қайта ишлаш заводининг йиллик қуввати 
24 млрд. куб. метрдир. Иккинчи корхона, Шўртан газ-кимё комплекси 2001 йилда қурилиб, ишга 
туширилган. Мазкур саноат комплексининг қайта ишлаш қуввати 4,5 млрд. куб.метр табиий газ бўлиб, 
у 125 минг тонна полиэтилен,137 минг тонна суюлтирилган газ, 130 минг тонна конденсат ҳамда 4,2 
млрд. куб метр газ ва 4 минг тонна олтингугурт ишлаб чиқаради. Газни қайта ишлаш технологиялари 
150 хил полиэтилен маҳсулотларини ишлаб чиқаришга имкон бериб, унинг аксар қисми экспорт учун 
мўлжалланган.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish