Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

9-боб 
 
ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВА АТРОФ-МУҲИТ 
9.1 
Ҳуқуқий ва институциявий шароит 
Ҳуқуқий шароит 
Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича асосий конвенцияси 
(БМТИЎАК)га 1993 йилда I-иловага киритилмаган тараф сифатида қўшилди ва 1999 йилда Киото 
протоколини ратификация қилди. 
1992 йил Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конун иссиқхона газлари (ИГ)га тегишли биринчи 
ҳуқуқий ҳужжат эди, у асосан озонни емирувчи моддаларга қаратилган, иқлим ўзгаришининг ўзига 
эмас. 1996 йил Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун иқлим ўзгариши оқибатларини 
юмшатишнинг ҳуқуқий замири ҳисобланади. Бир неча модда ИГга тегишлидир. Масалан, 6-моддага 
биноан, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (ТМДҚ) барча турдаги объектлар учун атмосфера 
ҳавоси, озонни сақлаш ва иқлим ўзгариши стандартларини белгилайди. 24-моддада диққат корхоналарга 
қаратилади ва ИГларининг салбий таъсирини юмшатиш маъносида уларнинг масъулиятлари санаб 
ўтилади. Қонунга кўра корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ИГлари эмиссиясини камайтиришга, 
энергия бўйича самарадор технологияларни жорий этишга ва атроф-муҳит учун зарарсиз энергия 
манбаларини қўллашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишлари лозим. Мазкур моддада 
энергетика самарадорлиги, жорий этилган стандартлар ва талабларга риоя қилиш ва атроф-муҳит учун 
мақбул технологияларни афзал кўришга тегишли қоидалар ҳам бор. 26-модда ИГларининг турлари ва 
ҳажми ҳақида ҳисобот бериш ва давлат рўйхатидан ўтказишга тааллуқли. 
2000 йил Вазирлар Маҳкамасининг 1999–2005 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг 
Атроф-муҳит ҳаракат миллий дастурини бажариш тўғрисидаги қарори билан Иссиқхона газларининг 
эмиссиясини қисқартириш миллий стратегияси (Ўзбекистоннинг юмшатиш стратегияси) тасдиқланди. 
Қарорда Стратегияни бажариш ва мониторинг қилиш борасида асосий масъулият Гидрометеорология 
хизмати маркази (Ўзгидромет) ва Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги зиммаларига юклатилди. 
Муқаддимада мамлакат чора-тадбирлари тўғрисида сўз юритилади иқтисодий воситалар белгиланади ва 
шу билан бирга институциявий жиҳатни кучайтириш ва техник чораларга диққат жалб қилинади. 
2004 йил Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистонда Гидрометеорология хизматини такомиллаштириш 
тўғрисидаги қарорида Ўзгидромет БМТИЎАК билан боғлиқ фаолият, жумладан БМТИЎАК ва 
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг жиддий қурғоқчилик ва/ёки саҳроланишга дуч келган 
мамлакатлар, хусусан Африкада саҳроланишга қарши кураш конвенцияси (UNCCD) доирасидаги 
мажбуриятлар учун мутасадди муассаса сифатида кўрсатилади. 2006 йил Киото протоколининг 
мусаффо ривожланиш механизми бўйича Идоралараро кенгаш доирасида инвестиция лойиҳаларини 
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Президент Фармони Ўзбекистонда мусаффо ривожланиш 
меҳанизми (МРМ)ни амалга ошириш этиш учун институциявий ва ҳуқуқий шароит яратиб беради. 
2007 йил Вазирлар Маҳкамасининг Киото протоколининг мусаффо ривожланиш механизми бўйича 
Идоралараро кенгаш доирасида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш чора-
тадбирлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорида МРМ доирасидаги инвестиция 
лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш тартиби белгиланади. Қарорда идоралараро кенгаш ва унинг 
бутун механизмни назорат қилиш борасидаги вазифалари белгилаб берилади. Шунингдек унда 
лойиҳаларни тайёрлашга мутасадди давлат ораганининг вазифалари, тасдиқланган лойиҳаларни 
идоралараро кенгашга ва кенгаш тасдиғидан сўнг БМТИЎАК ижроия кенгашига тақдим этиш тартиб-
қоидалари ва инвестициялар режалари бажарилишини мониторингига тегишли қоидалар 
тушунтирилади. Ниҳоят, Қарорда чет инвесторларга тегишли инвестиция ва солиққа тортиш режими 
(фойданинг солиққа тортилмаслиги) тартибга солинган. 


156 
Институциявий шароит ва институциявий имкониятлар 
БМТИЎАК имзоланганидан кейинги илк институциявий тузилма таркибида 1995 йилда барпо этилган 
Иқлим ўзгариши борасидаги миллий комиссия бор эди. Миллий комиссияга Бош вазир ўринбосари 
раҳбарлик қилар эди ва атроф-муҳитни бошқариш ва сиёсатни амалга оширишда қатнашадиган 
вазирлик ва идоралар вакиллари унга аъзо эдилар. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish