Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc


Расм 8.5: Муҳим иқтисодий секторлардан ифлослантирувчи чиқиндиларнинг атроф-муҳитга



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

Расм 8.5: Муҳим иқтисодий секторлардан ифлослантирувчи чиқиндиларнинг атроф-муҳитга 
ташланиши 
 
Электроэнергети
ка 
33%
Нефть ва газ 
сектори
31%
Металлургия
22%
Коммунал 
хизматлар
7%
Кимёвий саноат
3%
Қурилиш
3%
Бошқа
1%
 
Манба: Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, 2009 йил 
Стационар манбалар орасида электр қуввати ифлослантирувчи чиқиндиларнинг асосий улушини 
ташкил қилади. Масалан, 2008 йилда иссиқлик электр қуввати станциялар атроф-муҳитга 130,000 тонна 
атрофида чиқинди чиқарган. Чиқиндилар орасида энг асосийлари – бу олтингугурт гази, азот ва углерод 
оксидлари. 
Мазкур чиқиндиларнинг структуравий мойиллиги шундаки, уларнинг барчаси амалиётда тобора ошиб 
бораётган нефть ўрнига газни қўллаш усули билан боғлиқ. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 
ҳам электр қуввати ишлаб чиқариш ускуналарининг ўз даврини ўтаб бўлганлиги ҳамда уларнинг 


151 
самараси паст даражада эканлигини таъкидламоқда. Иссиқлик электр қуввати станциялар ҳозирда 
кўмир учун қўллаётган фильтрловчи ускуналар етишмайди, улар эскирган ва олтингугурт 
чиқиндиларнинг чеклашда унча самара бермайди. Умумий олганда, Табиатни муҳофаза қилиш давлат 
қўмитаси вакилларининг фикрича, иссиқлик электр қуввати станциялар ишлатилаётган кўмир 
таркибида олтингугуртнинг миқдори ривожланган мамлакатлар стандартларига жавоб бермайди. 
Ускуналарнинг кам самаралигининг сабаби – эски иншоотларнинг мавжудлиги. Бундан ташқари, ёнилғи 
ёнишининг паст самараси ҳолати юқори миқдордаги ифлосланиш ҳамда ишлаб чиқаришдаги 
йўқотишларнинг кўпайишига олиб келмоқда. Ангрен ва Янги-Ангрен иншоотларида ҳосил бўлувчи кам 
ҳажмдаги чиқит ғишт ишлаб чиқаришда қайта фойдаланимоқда. Ангрен ва Янги-Ангрен иншоотларида 
ҳосил бўлувчи кулнинг умумий ҳажми эса 10 миллион тоннагача боради ҳамда кулнинг йиллик 
миқдори Янги-Ангрен иншоотида 500,000 тоннани, Ангрен иншоотида эса – 120,000 тоннани ташкил 
қилади.
Бундан ташқари, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакиллари иссиқлик электр қуввати 
станцияларда ҳосил бўлувчи чиқиндиларни назорат қилишнинг эски усулларидан ҳамон 
қўлланилаётгани ҳамда бу жараёнда автоматлашган назорат тизимларининг мавжуд эмаслиги хақида 
гапирмоқда. Электр қуввати ишлаб чиқаришда кўмирни янада фаол ишлатиш борасидаги овоза 
қилинган мақсад-муддаоларни эътиборга олсак мазкур вазият таҳликали кўринади. Аслида эса, 
«Ўзбекэнерго» компанияси мазкур ишлаб чиқариш жараёнида кўмир ишлатилишининг улуши кейинги 
беш йил давомида 5 фоиздан 10 фоизгача ортиб боришини кутмоқда. Бу эса ифлосланиш жараёнининг 
янада кескин ортишига олиб келиши мумкин. Бироқ, шуни таъкидлаш керакки, мазкур вазифа илк АҲШ 
давомида 2010 йил учун белгиланган эди, ваҳоланки у амалга ошмади. 2003 йилда кўмир ишлаб 
чиқариш ҳажми 1,874.4 тонна, 2005 йилда – 2,920 тонна ва бугунги кунда 3 миллион тоннани ташкил 
қилди. Бу электр қуввати ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ёнилғининг таҳминан 5 фоизи демакдир.
Суғориш 
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги суғориш каналларининг сув билан таъминловчи насос станциялари 
фаолияти учун йўналтириладиган гидроэлектр қувватининг асосий қисмини ишлаб чиқаради. 1,500 
насос станциялар ва 6,000 насосларнинг электр қувватининг истеъмоли йиллик ўлчамда 8 
млрд.киловатт соатни ташкил қилади. Ўзбекистон ҳукумати ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 
биргаликда насос станцияларни янгилаш билан боғлик режани амалга оширмоқда. Унга кўра, бир неча 
ўн йиллардан сўнг мазкур жараёнда 60 киловатт соатгача бўлган электр қувватини тежаш мумкин 
бўлади. Бу режа халқаро молиявий институтлар ва хорижий давлатлар (Осиё тараққиёт банки, Абу-
Даби, Франция ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти) кўмагида амалга оширилмоқда. Жумладан, мазкур 
лойиҳага кўра, насослар кўмагидаги суғориш усули тўғридан-тўғри ариқлар ёрдамидаги суғориш усули 
билан алмаштирилиши керак. Аслида эса, экинларни бетартиблилигини олдини олиш мақсадида бу 
каби суғориш насослари ва ускуналарини янгилашни ўз ичига олган кенг қамровли ёндашув лозимдир. 
Нефть ва газ 
Нефть ва газ ишлаб чиқарилиши нефтдаги юқори миқдордаги олтингугурт (2,7 фоизгача миқдорда) 
ҳамда токсик ифлослантирувчи модда мавжудлиги ва табиий газдаги олтингугурт водородининг 
коррозияси билан ажралиб туради. Нефть ва газни қайта ишлаш саноати мамлакатдаги ҳаво 
ифлосланишининг иккинчи энг муҳим ва доимий манбаси ҳисобланади. 
Нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳавога йилига 96,6 минг тоннадан зиёд ифлослантирувчи моддалар 
чиқаради. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, атроф-муҳит ва ҳавони 
ифлослантирувчи асосий саноат иншоотлари қуйидагилардир: 
• 
«Узгеобурнефтегаздобыча» иншоотларидаги газнинг ёниши натижасида олтингугурт 
диоксидининг ҳавога чиқиши. Бундан ташқари, мазкур жараёнда углерод оксиди, азот оксиди, 
сероводород ва қаттиқ моддалар атроф-муҳитни заҳарлайди.
• 
Қуйида ҳар йили атмосферага ифлослантирувчи моддалар ташлайдиган ташкилотлар 
келтирилган (рақамлар минглаб тонналарда келтирилган): Муборак газни қайта ишлаш заводи 


152 
(43,9), «Шўртаннефтегаз» (22,8), Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи (14,0), Шимолий Сўх ер 
ости газ омбори (10,9) ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (6,7). 
Газни транспортировка қилиш тизими (13,000 км) ҳамда иккита ер ости газ омборлари ҳам ҳаво ва 
атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбалар сирасига киради. Мазкур тизимнинг маҳсулотни йўқотиш 
йиллик кўрсатгич даражаси ҳам 12 миллиондан 78 миллионн кубометрга ортди. «Ўзбекнефтегаз»нинг 
Назорат бўлими маълумотларига кўра, 2003 йилдан 2004 йилнинг биринчи чорагигача бўлган давр 
мобайнида «Ўзтрансгаз» компанияси билдиришича 13 фавқулодда холатлар кузатилган ва улар 
натижасида 156,2 миллион кубометр маҳсулот йўқотилган. 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг жойлардаги филиаллари ҳаво ва атроф-муҳитга 
чиқиндилар ташланишининг руҳсат берилган максимал даражадан оғишнинг тизимли давомийлигини 
кузатган, жумладан, гап «Шўртаннефтегаз» хақида бормоқда: олтингугурт диоксиди - 1,2-4,4 баробар ва 
азот оксиди 1,5-1,9 баробар; ҳамда Муборак газни қайта ишлаш заводида: олтингугурт диоксиди 
чиқиндиси даражаси – 1,2 баробар. Бундан ташқари, йирик нефть ва газ компаниялари 
ифлослантирувчи чиқиндилар ташланишининг назорат қилувчи ҳеч қандай автоматлашган тизимларни 
ўрнатмаган.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish