Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

 
8.6 
Хулоса ва тавсиялар 
Энергия самарадорлиги – бу иқтисодиётнинг барча бўғинларини қамраб олувчи предметдир. Халқаро 
тажриба шуни кўрсатадики, фаолияти айнан мазкур масала ечимига йўналтирилган идоранинг ташкил 
қилиниши ушбу соҳадаги миллий сиёсат доирасида ўзининг анча фойдали жиҳатларини намоён этади. 
Бугунги кунда, дунё бўйлаб барқарор энергия масалалари билан шуғулланувчи 30та идора мавжуд. 
Мазкур ташкилотлар фаолияти қамрови кенг ва уларнинг баъзилари нафақат энергия самараси масаласи 
билан, балки атроф-муҳит ҳимояси ёки қайта ишлаб чиқаришга мойил энергия турларининг тадқиқоти 
вазифалари билан ҳам шуғулланади. Бу идоралар уларга берилган мақом билан ҳам ажралиб туради: 
баъзилари давлатга қарашли, баъзилари эса – ярим-хусусийдир. 
Ўзбекистонда эса, бу каби идора энергия самарадорлиги масаласи бўйича миллий сиёсатни ишлаб 
чиқиш ва уни ҳаётга татбиқ этиш ҳамда энергия заҳираларини, жумладан, коммунал хўжалик тизимида 
ва айниқса иситиш мақсадларида қўлланиладиган ўтин ва кўмир билан боғлиқ атроф-муҳитга аниқ 
таҳликаси бўлган қишлоқ шароитида оқилона ва атроф-муҳитга камзарар ишлатиш вазифаларига ўз 
улушини қўшган бўларди. Бундан ташқари, мазкур идора энергия самарадорлиги ва қайта ишлаб 
чиқаришга мойил энергия турларини ишлаб чиқишга йўналтирилган самарали механизмни яратган ва 
тавсия қилган бўларди. Масалани амалий жиҳатига тўхталадиган бўлсак, бу каби идорани тузишда 
хозирда мавжуд институционал моделларни осонгина кўчирибгина қолмай, балки мамлакатга энг 
маъқул ташкилотни тузиш жоиздир. Бу жараён эса масалани ўрганиш ва мавжуд бошқа идоралар 
стандартлари билан солиштиришни талаб қилади.
Тавсия 8.1. 
«Ўзбекэнерго» «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан 
хамкорликда халқаро тажриба асосида энергия самарадорлиги ва қайта ишлаб чиқаришга мойил 
энергияси бўйича давлат идорасини ташкил қилиш имконияти ва мумкинлиги масаласини кўриб чиқиши 
лозим. 
Ўзбекистон расмий доиралари мамлакатнинг энергия заҳираларини оқилона бошқарувини таъминлаш 
доирасида мамлакат танлаган тараққиёт моделини сақлаб қолиши учун катта саъй-ҳаракат керак 
бўлишидан ҳабардор, ва бу эса, ўз навбатида, миллий ғазнадан жуда катта сарф-харажатларни талаб 
қилади. 
Ҳар йили янгиланиб туриладиган ва оммага ошкор қилинадиган миқдорий ва сифат жиҳатидан 
кўрсатгичлар, шубҳасиз, энергетика соҳасида олиб борилаётган сиёсат доирасида атроф-муҳит 
масалалари ечими ҳамда хусусий сармоя қўйиш учун янада қулай шароит яратиш томон муҳим қадам 
бўларди. Худди шундай фикрни расмий доираларнинг сармоядорларнинг сўнгги қарорларига таъсир 
этувчи мамлакат ички бозорида энергия ресурсларига қўйиладиган нарх-навонинг эволюцияси, 


153 
талабнинг ўсиб бориши ва энергетика структурасидаги жараёнларга тегишли бўлган мақсад-муддаолари 
ва мавжуд нормалар хақида ҳам айтиш мумкин. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон ички бозорнинг 
асосий эволюцион параметрларини олдиндан кўра билиш имкониятларидан кам фойдаланади. Бу эса, ўз 
навбатида, энергия самарадорлиги ва қайта ишлаб чиқаришга мойил энергия соҳаларига қўйилиши 
мумкин бўлган сармоялар келтирадиган фойда миқдорини сезишни мушкуллаштиради. Ишонарли ва 
давомий маълумот Ўзбекистон ҳукуматига энергетика соҳасида аниқ вазифа ва режалар белгилаш 
имкониятини беради.
 
Тавсия 8.2. 
«Ўзбекэнерго» «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва маҳаллий 
ҳукумат вакиллари билан хамкорликда жойларда энергияга бўлган талабни қондириш, энергия 
самарадорлигини ошириш ҳамда миллий энергетика балансида энергия манбалари улушини 
оптималлаштириш доирасида ўрта муддатга мўлжалланган маҳаллий даражадаги ҳаракат 
дастурларини ишлаб чиқиши лозим. 
 
Қайта ишлаб чиқаришга мойил энергия масаласини олдинга сурилиши ички энергетика бозорида 
ҳозирда мавжуд паст нархлар туфайли тўҳтатилиб турибди. Мамлакатда қуёш энергияси билан боғлиқ 
турли лойиҳаларни амалга ошириш тажрибаси шуни кўрсатадики, Ўзбекистонда ҳам шаҳар ҳам қишлоқ 
шароитида бу каби технологияларни ривожлантириш учун аниқ салоҳият мавжуд. Бироқ, лойиҳанинг 
илк экспериментал (пилот) босқичидан унинг тўлиқ фаолият босқичига олиб ўтиш жараёни ҳукумат 
аралашувини талаб қилади. 
Тавсия 8.3. 
Ҳукумат қуйидагиларни амалга ошириши лозим: 
(а) 
Уч асосий таркибий қисмдан иборат бўлган чора-тадбирлар пакетини ишлаб чиқиши ва қабул 
қилиши керак. Улар қуйидагича: қайта ишлаб чиқаришга мойил энергия манбаларидан ҳосил 
бўлувчи энергияни узоқ муддат давомида сотиб олиш учун кафолат, уларнинг харид тарифлари 
учун субсидиялар ва солиқ кредитлар; 
(б) 
Қайта ишлаб чиқаришга мойил энергияни ишлаб чиқаришда халқаро кўмак излаши керак. 
 



155 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish