Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc


Ҳуқуқий, меъерий ва институциявий шароит: 2001 йилдан сўнгги ўзгаришлар ва ҳозирги



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

7.2
Ҳуқуқий, меъерий ва институциявий шароит: 2001 йилдан сўнгги ўзгаришлар ва ҳозирги 
шароит
 
Ҳуқуқий ва тартибга солувчи доира 
1993 йилда қабул қилинган “Сув ва сувдан фойдаланиш ҳақида Қонунига 2003 ва 2007 йилларда 
тузатишлар киритилган. Сув ва сувдан фойдаланиш ҳақида қонуннинг янги лойиҳаси ишлаб 
чиқилмоқда ва бошқа масалалар билан биргаликда суғориш учун ишлатиладиган сувни бошқаруви 
кўриб чиқилган. Бу қонунда ер бошқаруви ва муҳофазасига оид модда ҳам бор, чунки истеъмол 
қилинадиган сувнинг 90%, йилнинг ва сувнинг келишига қараб, суғориш учун ишлатилади. Қонун 
лойиҳасида атроф-муҳитга оид параграфлар муҳофаза чораларини ҳар-хил томонларини батафсил очиб 
беради, мисол учун, сув ишлатувчининг мажбуриятларини белгилаш йўли билан.
1998 йилги Ер кодексига 2003, 2004 ва 2007 йилларда тузатишлар киритилди. Янги ер кодекс лойиҳаси 
ишлаб чиқилди ва ҳозирда мутасадди раҳбарлар томонидан кўриб чиқилмоқда. Асосий масъулият Ер 
ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига юклатилган. Янги ер кодекс 
1998 йилдаги кодексга солиштирганда, атроф-муҳит масалалари, айниқса ер муҳофазасига оид, 
нисбатан кўп моддаларга эга.
2000 йилги Давлат Кадастри бўйича Қонун мамлакатда 20 кадастрлар яратилганлигига ишора қилади. 
Давлат ер кадастри зиммасида ҳисобга олиш, назорат ва ерга эгалик қилиш ҳуқуқини рўйхатга олиш 
киради. 1998 йилги Давлат ер кадастри Қонунида айтилишича ер сифати, тупроқни баҳолаш, ер нархи, 
тизимлаштириш ва ер кадастри бўйича маълумотга эгалик қилишни ва уни янгилашни ер кадастри ўз 
ичига олади. Ер бўлакларига эгалик ва бошқа ҳуқуқларни, қулайликларни, чекланишларни ва ҳақларини 
узатиш ва тўхтатишни регистрация қилиш лозим.
2006 йилда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик ерлари унумдорлигини ошириш Қонуни кучга кирди. 
Қишлоқ хўжалик ерларини яхшилаш масаласида 2007 йил октябр ойида суғориладиган қишлоқ хўжалик 
ерларини яхшилашга оид Президент Фармойиши кучга кирди. Ирригация инфратузилмасини 
тайерлашга ва янгилашга қаратилган Мелиорация ва суғориладиган ерларни 2008-2012 йиллар яхшилаш 
Давлат дастури ушбу йилига 60 млрд. сум маблағ ажратилган Фармойишни қўллаб-қувватлайди. 
1993 йилги Махсус муҳофазадаги табиий ерлар Қонуни 2004 йилги муҳофазадаги табиий ҳудудлар 
Қонуни билан алмаштирилди (1-боб). 
2008-2012 йилларда Табиатни муҳофаза қилиш Ҳаракат дастури сув ва ер ресурсларини бошқарувини 
муфассал ёритиб беради. 


121 
Институциявий доира 
 
Ердан фойдаланадиган ҳар-хил субъектларни бирлаштириш йўли билан ҳукумат муҳим маъмурий 
ислоҳотларни амалга оширди. 2004 йилги Ер ресурслари Давлат қўмитаси ва Геодезия ва картография 
Маъмурияти (қишлоқ хўжалик ерлари), Техникавий инвентар бюроси (тураржой бинолари) ва Давлат 
кадастри (шаҳар ва одам яшамайдиган бинолар) бирлаштириш йўли билан Ер ресурслари, геодезия, 
картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси яратилди. Ер ресурслари, геодезия, картография ва 
давлат кадастри давлат қўмитасига қуйидагилар масъулиятига юкланган: 
• 
Ер ресурсларини оқилона ишлатиш, ер муносабатларини тартибга солиш, ер бошқарувини 
таъминлаш, ерни консервациясини мониторинги, ҳамда тупроқ унумдорлигини яхшилаш ва 
тикламоқлик бўйича давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлаш;
• 
Тупроқ унумдорлигини яхшилаш ва ер муҳофазаси, оқилона фойдаланиш давлат дастурларини 
ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; 
• 
Ер муҳофазаси ва бошқаруви бўйича давлат назоратини қўллаш; 
• 
Геодезик ва картографик фаолиятни юргизиш; 
• 
Жамоат ҳатти-ҳаракати сўраш йўлидаги давлат агентликлари ва жамоат аъзоларини 
фаолиятларини мувофиқлаштириш; 
• 
Давлат ер кадастрлари, давлат карталари ва геодезик реестрлар, жамоат бинолари ва жиҳозлари, 
ҳамда давлат реестрлари бирлашган тизимини сақлаб келиш. 
Қишлоқ хўжалиги бўйича асосий тартибга солувчи ташкилот бу Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигидир. 
Унга қуйидагилар масъулиятига юклатилган: 
• 
Профессионал билим, эффектив ва оқилона ер, сув ва ўрмон ресурсларидан фойдаланиш 
натижасида қишлоқ хўжалиги бўйича ягона сиёсат ишлаб чиқиш; 
• 
Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва ислоҳотлар тартиб-қоидаси мониторинги 
йўлида фаолиятларни ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда янги ширкатларга (катта қишлоқ 
хўжалиги кооперативлари) ва фермерларга олди-сотди ташкилотлар билан мулоқотларида 
амалий ёрдам бериш; 
• 
Эффектив сармоя сиёсатини ишлаб чиқиш; 
• 
Замонавий агро-технологияларни таклиф қилмоқлик ва экспорт тушумини кўпайтириш 
мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мониторинг тизимини яратиш; 
• 
Халқаро ва ички бозор талаблари асосида қишлоқ хўжалик дончилик тузилмаси ва хажмини 
муҳокама қилиш; 
• 
Наслдор чорвачиликни ривожлантириш, ҳамда ветеринар ва бошқа хизмат кўрсатишни йўлга 
қўйиш;
• 
Сув ресурсларини асраб-авайлаш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш, давлат сув 
кадастрини бошқаруви ва суғориладиган ерларни яхшилаш мақсадида чоралар кўриш. 
Ер ресурсларнинг мониторинги 
Ер ресурсларини мониторинг қилиш масъулияти бир нечта маъмурий ташкилотлар орасида бўлинган. 
Атроф-муҳит ифлосланиши манбаларини, ҳамда тупроқ ва заҳарлайдиган кимёвий ахлатхоналар 
яқинидаги ҳудудлар ва чиқиндилар мониторингига Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (ТМДҚ) 
масъул. Ўзгидромет Қишлоқ хўжалик ерларини ифлосланишининг мониторингига масъулиятли 
ташкилотдир. Агро-технологиялар бўйича Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ўз тавсияларини беради. 
Ер ифлосланиши ва тупроқ сифатини мониторинги билан Ер ресурслари, геодезия, картография ва 
давлат кадастри давлат қўмитаси шуғулланади. Булар қаторида Геология ва минерал ресурслар давлат 
қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларга юклатилган масъулиятли фаолият соҳасида мониторинг 
қилишда иштирок этишади.
Суғориладиган қишлоқ хўжалик ерларини сифати бўйича Ер ресурслари, геодезия, картография ва 
давлат кадастри давлат қўмитаси олдиндан асосланган комплекс бонитет сифат индикаторини (0-100 
шкаласи) ишлатиб муфассал ҳисобот тайерлаяпти. Бу иш 2013 йилда якун топади. Ер ресурслари атласи 
ва Вегетация атласи 2009 йилда чоп этилади. Ер ресурсларини ҳолати бўйича ҳисобот бошқа 
параметрлар билан бирга тупроқни миқдорий ва сифатий ҳолати изоҳи ҳар йили чоп этилади.


122 
Бухоро вилояти. Жайрон экологик маркази. Тузли кўл 
Халқаро ҳамкорлик  
Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти конвенциялари доирасида, яъни БМТнинг Кескин 
қурғоқчиликка ва/ёки саҳроланишга учраган мамлакатларда, айниқса Африкада (UNCCD) саҳроланишга 
қарши кураш конвенцияси, Биологик хилма-хилликни асраш бўйича конвенцияси ва БМТнинг Иқлим 
ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси ичида ер бошқаруви ва муҳофазаси бўйича мўл ва янги 
маълумот ишлаб чиқилган ва йиғилган.
Глобал атроф-муҳитни бошқаруви йўлида Ўзбекистон миллий салохиятини баҳолаш иши 2006 йилда 
якунланди ва барча учта Конвенциялар қамраб олди. Баҳолаш глобал атроф-мухит бошқаруви 
тарафдорларига тегишли устувор ички ривожланиш эҳтиёжларига аниқлик киритди. Ўзбекистоннинг 
Саҳроланишга қарши миллий Дастури 1999 йилда қабул қилинди ва 2002 йилда миллий ҳисобот 
тайёрланди. Шундан сўнг кўплаб халқаро ҳамкорлик проектлари бошланиб кетди, шу жумладан 
Марказий Осиёда Ер ресурсларини бошқаруви лойиҳаси (CACILM) доирасида Саҳроланишга қарши 
кураш тўғрисида БМТ Конвенцияси бўйича лойиҳа амалга оширади. CACILM шериклиги бешта 
Марказий Осиё давлатларини ва умумий донор жамоатни ўз ичига қамраб олган. Осиё Тараққиёт Банки 
мувофиқлаштирувчи вазифасини бажаради. Ўзбекистонда Ўзгидромет БМТ саҳроланишга қарши 
конвенциясини бажаришда масъул ташкилот ва Конвенция учун яратилган Миллий ишчи гуруҳни 
бошқарувчиси бўлиб, CACILM билан ҳамкорликни ҳам мувофиқлаштиради. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish