115
меъерий-ҳуқуқий шароит ва коммунал хизматларга таъсир кўрсатувчи техник ва иқтисодий шароитни
кузатишга қаратилган таклиф/ташаббусларни ишлаб чиқишдан иборат.
Ҳокимият ва агентлик раҳбарлиги остида маҳаллий даражада коммунал хизматлар учун вилоят
коммунал ва эксплуатация уюшмалари масъул ҳисобланадилар.
ТМДҚ атроф-муҳит ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш борасида бош ижроия идора ҳисобланади.
У ер усти сувини назорат қилиш ва яхшилаш ва табиатни муҳофаза қилиш борасидаги қонун
ҳужжатларига риоя қилиш учун мутасадди ҳисобланади. Шунинг учун унинг таркибида инспекциялар,
жумладан Таҳлилий назорат бўйича ихтисослашган давлат инспекцияси мавжуд. У атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижро этади. Қўмита бевосита Олий Мажлисга
бўйсунади.
Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ер ости сувининг мониторинги ва уни бошқариш учун
мутасадди.
Ўзгидромет дарёлар, кўллар ва сув омборларининг гидрология режимини кузатиб боради ҳамда
дарёлар, кўллар ва сув омборларидаги сувнинг сифатининг мониторинги учун мутасаддидир.
Санитария ва эпидемиология станциялари аҳолининг эпидемиологик хавфсизлигини таъминлайди.
Давлат даражасида станциялар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бўлимлари ҳисобланади. Вилоят ва
туман даражаларида улар тегишли ҳокимият қошида фаолият кўрсатади. Станциялар хавфли моддалар
билан ифлосланишнинг олдини олиш мақсадида ичимлик, коммунал ва суғориш сувининг сифатини
мониторинг қилиш учун масъул ҳисобланади.
СФУ яқинда барпо этилган хусусий фермер ва бошқа хўжалик субъектларининг уюшмалари бўлиб сув
таъминоти ва хўжаликларнинг суғориш ва дренаж тизимларини эксплуатация қилиш ва уларга техник
хизмати кўрсатишда хизмат қиладилар. Биринчи СФУлар 1999-2000 йилларда барпо этилган эди, унда
фойда келтирмайдиган колхозларни ислоҳ қилиш хусусий фермер хўжаликларни ташкил қилишга олиб
келган эди, улар ўз навбатида фермер хўжаликлари уюшмаларига қайта ташкил этилди. Ушбу
уюшмалар биринчи 13 СФУлари униб чиққан замин бўлиб хизмат қилди. Ҳозир Ўзбекистонда 1.693
СФУлари мавжуд. Гарчи СФУ ер ва сувдан фойдаланиш соҳасида янги тур нодавлат ташкилоти бўлса-
да, улар 2005 йилда қарийб 2,8 миллионга ерда хизмат кўрсатдилар ва тахминан 70.000 км суғориш
каналлари ва 50.000 км дренаж тармоғига масъулдирлар.
Мавжуд ҳуқуқий тизимнинг чекланганлигини бартараф этиш мақсадида 2004 йил ноябрь ойида СФУ
ривожлантиришга тегишли қарорлар қабул қилиш учун махсус ҳукумат комиссияси тузилди. Қуйидаги
қарорлар қабул қилинди: СФУ тўғрисида қонун ишлаб чиқиш, суғориладиган ерларда сув
ресурсларидан оқилона фойдаланишни режалаштириш ва бошқаришда СФУнинг ролини кучайтириш ва
барқарор ИСРБ ривожлантириш, гектарга бериладиган сув ҳажмини қисқартирадиган суғориш сувини
бериш илғор технологияларни татбиқ этиш орқали сув ресурсларидан яхшироқ фойдаланишга СФУни
рағбатлантириш, замонавий суғориш сувини бериш технологияларини татбиқ қилиш учун махсус
дастур ишлаб чиқиш ва фермер хўжаликларни молиялаш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш ва
фермерлар ишлатган сув ҳажмини аниқ ўлчаш ва ҳисоблаш учун СФУга сув ўлчагичларни татбиқ
этишда ёрдам кўрсатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: