Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc


Рамка 6.1: СамАвто: Саноатда сувдан барқарор фойдаланиш



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

 
Рамка 6.1: СамАвто: Саноатда сувдан барқарор фойдаланиш 
СамАвто Самарқандда жойлашган автобус ва юк машиналари ишлаб чиқувчи корхонадир. Саноат ишлаб чиқариш 
жараёнларининг атроф-муҳитга таъсири бўлганлиги туфайли экологик масалалар заводнинг лойиҳалаш палласида муҳокама 
этилди (ISO 9001 1991дан 2007гача, ва 2008 йил январь ойидан ISO 14000). 
Компанияда артезиан қудуқ ер ости суви ишлатилади, резерв сифатида шаҳар ичимлик сув тармоғига уланган. Бу мақсадда 
корхонага гидрогеология тадқиқоти асосидаги махсус лицензия керак. Ишлаб чиқариш цикли давомида бир транспорт 
воситасига тахминан 3 м
3
сув керак. Механик ва кимёвий жараёнлар, қайта олиб ишлатиладиган материаллар учун якуний ион 
алмашув босқичдан иборат кўп босқичли ишлов бериш жиҳозини қўллаб ишлов берилган оқава сувнинг кўп қисми бўяш 
боксида қайта ишлатилади. Тозаланган оқава сувнинг қолган қисми шаҳар канализация тармоғига оқизилади, бунинг учун 
компания сув ўлчагичи кўрсатмаси ва ифлословчиларнинг қолдиқ концентрацияси анализига кўра ҳақ тўлайди. Икки-уч йилда 
бир режали инспекциялар ўтказилади, ваҳоланки, авария ҳолатларида инспекция даври бир йилгача қисқартирилади (Қаранг: 2-
боб: Мувофиқлик ва риоя этишни таъминлаш механизмлари). 
Кейинги қадам - таркибида органик эритувчилар бор бўёқлар ўрнига сув асосидаги бўёқларни қўллаш бўлади; бу бир йиллик 
давр мобайнида текширилади. 
6.6 
Сув ресурсларига оид сиёсат ва стратегиялар 
Сиёсат мақсадлари 
Сувдан оқилона фойдаланишни жорий этиш ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш давлатнинг сув 
секторидаги сиёсатининг асосий мақсадидир. Шунингдек у кафолатли сув етказиб беришни таъминлаш 
ва мавжуд инфратузилмани қайта тиклаш, эксплуатация қилиш ва техник хизмат кўрсатиш мақсадида 
жамият ва экотизимларга муҳим хизматларни кўрсатиш йўли билан мамлакат сув секторининг 
бошқаруви самарадорлиги ва ишончлилигини яхшилашга интилади. 
Сув секторидаги ислоҳот суғориш бошқарувида маъмурий ҳудудий ёндашувдан икки босқичли бассейн 
тизимига ўтиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қароридан бошланди. Бунда 2003 йил Вазирлар 
Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш ва 2003 йил сув 
хўжалиги ташкилотларини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорлари орқали сувдан фойдаланишнинг 
барча далажаларида бозор муносабатлар киритилиши назарда тутилган. 
Қатъий марказлашган ёндашув хос бўлган ҳудудий бошқарув тамойилидан бассейн тамойилига 
асосланган кўпроқ қайишувчан тизимлар ёндашувига ўтиш ушбу қарорлар учун фундаментал аҳамиятга 
эга. Халқаро миқёсда бассейнга асосланган интеграллашган сув ресурслар бошқаруви (ИСВБ) сув 
ресурсларни бошқаришда устун парадигмадир. Суғориш тизимларининг бассейн бошқарувини (СТББ) 
ва сувдан фойдаланувчилар уюшмаларини барпо қилиш йўли билан мамлакат сув ресурсларининг икки 
босқичли бошқариш тизимини яратиш давом этаётган ислоҳотнинг энг муҳим қомпоненти бўлиб қолди. 


113 
Қонун ҳужжатлари 
1993 йил Сув ва сувдан фойдаланиш қонуни 2007 йил декабрь ойида киритилган қўшимча ва 
ўзгартиришлар билан энг муҳим ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Қонунда сув тармоғида аҳоли ва 
иқтисодиёт эҳтиёжлари учун сувдан оқилона фойдаланишни тартибга солишга, сувни ифлосланишдан 
ва камайиб кетишидан ҳимоя қилиш ва сувга бошқа салбий таъсирларнинг олдини олиш ва уларни 
бартараф қилиш, сув ҳавзалари аҳволини яхшилаш, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, хусусий 
фермерлар ва деҳқон хўжаликларнинг сувга нисбатан ҳуқуқларини муҳофаза қилишга қаратилган 
муҳим қоидалар берилган. Ҳозирда сув истеъмолчилари, сувдан фойдаланувчилар ва сув ҳавзаларининг 
турли тоифаларини киритиш таклифи билан қонун қайта кўриб чиқилмоқда. 
1999 йил Гидротехника иншоотлари хавфсизлиги тўғрисидаги қонун сув иншоотларнинг лойиҳалаш, 
қўриш, фойдаланишга топшириш, тиклаш, сақлаш ва бузиш ишларида хавфсизликни таъминларга 
қаратилган. Сув ресурсларини давлат бошқариши, улардан фойдаланиш ва ҳимоя қилишнинг кўп муҳим 
жиҳатлари қонун ости ҳужжатлар ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тартибга солинади, 2002 йил 
Чучук ер ости сувлари ҳосил бўладиган зоналарга алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар 
мақомини бериш тўғрисидаги қонуни бунга мисол бўла олади. 
Ҳукумат белгилаган устун вазифалар билан ҳамоҳанг равишда Олий Мажлис комиссияси, ҳукумат 
идоралари ва манфаатдор тарафлар билан биргаликда СФУ, шунингдек Сув ва сувдан фойдаланиш 
тўғрисидаги қонун ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг янги таҳририни тайёрламоқда. 
2001 йилдан бери Вазирлар Маҳкамасининг дарёларга тегишли саккизта ва ер ости сувига тегишли учта 
қарори қабул қилинди. Улар, жумладан, сув ресурслари ва суғоришни бошқаришининг ташкил 
этилишини, сувдан фойдаланишни тартибга солишни такомиллаш ва атроф-муҳит учун хавф 
туғдирадиган корхона ва иншоотларни саккиз асосий дарёнинг сув муҳофаза зонасидан олиб чиқиш 
орқали ҳимояланган табиий зоналарни сақлаб қолишни таъминлайди. Ҳозирги пайтда 155 шундай 
корхона ва иншоот олиб чиқилди. Ер ости сув манбалари рўйхати тузилмоқда ва ер ости чучук сувини 
қазиб олиш учун белгиланган ерлар бўйлаб сув муҳофазаси зоналарни қўриқлаш чоралари амалга 
оширилмоқда. 
Стратегия ва дастурларни бажариш 
2002 йил Интеграллашган равишда сув билан таъминлаш концепциясида 2008–2011 йилларга 
мўлжалланган сув бошқаруви ва мелиорация чораларининг асосий мақсадлари белгиланган. Ушбу 
кўрсатмаларда дренажни яхшилаш орқали ердан фойдаланишни такомиллаш, суғоришни модернизация 
қилиш ва ИСРБ жорий этиш орқали қишлоқ хужалигига сув етказиб бериш самарадорлигини ошириш 
назарда тутилган. 
2001 йил Суғориш ва дренаж тизимини ривожлантириш стратегияси ва 2000-2005 йилларга 
мўлжалланган суғоришни ривожлантириш миллий дастури мазкур концепция билан яқиндан боғлиқ. 
ушбу икки ҳужжат биргаликда қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит учун биринчи даражали аҳамиятга эга 
сув ресурсларини бошқариш сиёсатини амалга оширишнинг муҳим воситалари ҳисобланади. 
Ўзбекистон сиёсатни қўллаб-қувватлаши 2015 йилга бориб хавфсиз ичимлик сувдан ва канализациядан 
фойдаланиш имкони йўқ кишилар сонини қисқартириш ёки 2015 йилга бориб ИСРБ ва сувдан 
фойдаланишни самарали режалаш каби сув билан боғлиқ муҳим вазифаларни бажаришга Европа 
Иттифоқининг аҳди билан мустаҳкамланган Европа Иттифоқининг Сув ташаббусида қатнашади. 
Ўзбекистоннинг миллий ИСРБ стратегиясини ишлаб чиқиш мавжуд тўсиқлардан ўтиш ва кутилаётган 
демографик ўсиш, миграция ва аҳолининг ўсиб бораётган эҳтиёжлари билан боғлик сувдан ва ердан 
фойдаланишдаги ўзгаришларга мослашувга ёрдам беради. 
Тегишли дастур ва лойиҳалар доирасида мамлакатда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилди: 
(1) 
ИСРБ Фарғона лойиҳаси (2001–2005 йиллар), бунда суғориш сувининг далаларда қўллаш 
самарадорлиги 42–51 фоиздан 69–81 фоизга ошди. 
(2) 
Техник аралашув пакети билан ўнг қирғоқ коллектори учун ИСРБга йўналтирилган лойиҳа, 
шунингдек коллектор дренаж сувини бошқаришнинг имкониятли вариант ва сценарийлари. 


114 
(3) 
Амударё дельтасидаги Судочье кўлининг сув-ботқоқ ери тикланди. 
(4) 
Нурота-Қизилқум биосфера қўриқхонасини барпо этилди. 
(5) ZEF 
(Ривожланиш ва тадқиқот маркази)/Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Таълим, Фан ва 
Маданият Ташкилотининг халқаро ҳамжамиятнинг молиявий ёрдами билан амалга оширилган 
ва Ўзбекистонда ИСРБни муваффақиятли жорий этишга ҳисса қўшадиган Хоразмда Ер ва Сув 
ресурсларини барқарор бошқариш лойиҳаси каби ИСПБ тўғрисида билим ва хабардорликни 
оширишга қаратилган лойиҳалар. 
2000-2010 йилларга мўлжалланган қишлоқ аҳолисини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлаш 
давлат дастурида сув таъминоти тармоғини аҳолининг 85 фоизини қоплайдиган қилиб кенгайтириш ва 
шаҳарларда, масалан, ўлчагичлар ўрнатиб ва ставкаларни ўзгартириб киши бошига сув истеъмолини 
қисқартириш назарда тутилган. Одатдаги йўл билан сув етказиб бўлмайдиган ерларга сув 
таъминотининг муқобил манбаларини топиш ҳам дастурда назарда тутилган. 
1998 йил 1999–2005 йилларга мўлжаланган миллий экологик ҳаракат режасида ер усти ва ер ости 
сувнинг сифатини яхшилашга қаратилган давлат сиёсати белгилаб берилган. 2008–2012 йилларга 
мўлжалланган табиатни муҳофаза қилиш ҳаракат дастурига сувга қайта ишлов бериш корхоналари, 
оқава корхоналарни қайта қуриш ва сув қувурларини ётқизиш ва техник хизмат кўрсатиш ишлари 
киритилган. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish