Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc


Сувдан фойдаланиш ва сув инфратузилмасининг ҳолати



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

6.4 Сувдан фойдаланиш ва сув инфратузилмасининг ҳолати 
Ўзбекистон умумий сувдан фойдаланиш трансчегара ва Орол денгизи ички бассейнининг сув 
захираларини йил қурғоқчилигига қараб 45 билан 62 км
3
/йил орасида ўзгарадиган тасдиқлаб 
белгиланган лимитга мувофиқ баҳам кўришга асосланган. Ушбу миқдорнинг 90 фоизидан ортиғи 
суғориладиган қишлоқ хўжалиги учун ишлатилади (6.3-жадвал). 
Истеъмолчи сувдан фойдаланиши тенг сув таъминоти тамойилига асосланган. Иқтисодиётнинг турли 
секторлари орасида сув етказиб бериш жиҳатидан устунликлар қўйидагича: 
• 
Ичимлик суви ва коммунал сув таъминоти; 
• 
Саноат; 
• 
Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ерларда сув таъминоти; 
• 
Хукуматнинг махсус қарори билан тасдиқланган сувдан фойдаланувчилар;
• 
Суғориш тизимлари ва кичик дарёларга соғломлаштирувчи сув чиқариш. 
Суғориш 
Сувнинг бутун ҳажмидан 90 фоизига яқини суғоришга сарфланади, бунда йилига мавжуд сув 
захираларига қараб 38,6–59,5 км
3
(2002–2008 йиллар) сарфланади. Қишлоқ хўжалигининг мамлакат 
иқтисодиёти учун аҳамияти ва қишлоқ жойларда яшовчи 16,579 миллион киши ҳаёт воситалари, 
даромад ва фаровонлик жиҳатидан сувга бевосита боғлиқ эканликлари ҳисобга олинса, ушбу тармоққа 
сувни мувофиқ равишда етказиб бериш ўта муҳимдир. 
12
Бром, бор, иод-кремний, радон, водород сульфид ва темир. 


108 
Жадвал 6.3: Сув ресурслардан ўртача фойдаланиш, 2002–2006 
 
Сув ресурсларидан фойдаланиш
км
3
%
Жами, жумладан:
55.1
100
Суғориладиган зироатчилик
49.7
90.2
Суғоришдан бошқа фойдаланувчилан, жумладан:
5.4
9.8
Уйларнинг ва ичимлик суви таъминоти
3.4
6.1
Саноат
1.2
2.2
Балиқчилик тармоғи
0.8
1.5
Манба: Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, 2008. 
Ҳозирги пайтда 4,3 миллион га ернинг суғориш тизими қуввати 1дан 300 м
3
/с гача тенг 1.600 насос 
станция ва 140.000 км коллектордан иборат бўлиб, ўртача йилига 57 км
3
сув талаб қилади. Сувдан 
нооқилона ва самарасиз фойдаланиш суғорма қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни чеклаётган асосий 
омил ҳисобланади. Бетонланмаган магистрал каналларда, хўжаликлардаги суғориш тармоғи ва бевосита 
далаларда суғориш орқали ерга фильтрланиш туфайли сувни сезиларли миқдорда йўқотиш тизим 
самарадорлиги пастлигининг асосий сабаби ҳисобланади. Манбадан олинган сувнинг фақат кичик 
қисми фойда билан ишлатилади. 
Охирги йилларда Вазирлар Маҳкамаси магистрал каналлар самарадорлигини ошириш ва шу йўл билан 
сув таъминотини яхшилашга қаратилган қатор чоралар қабул қилди. Халқаро ташкилотлар ва донор 
мамлакатлар турли даражада ва турли вилоятларда суғориш ва сувдан фойдаланишга оптимал 
ёндашувларни намойиш этиб келмоқдалар. 
Суғорма қишлоқ хўжалиги тармоғида техник, сувдан фойдаланиш ва экологик чоралар комбинацияси 
назарда тутилган. Бунга каналлар ва суғориладиган ерларда сувни йўқотишни камайтириш, сувни 
сақлаш ва сув билан кам таъминланган жойларда сувни кўпайтириш мақсадида суғориш ва дренаж 
тармоғини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш киритилган. Магистрал каналлар ва насос 
станцияларини тиклаш ва қайта таъмирлаш мақсадларига давлат бюджетидан қарийб 60 миллиард сўм 
(тахминан 41 миллион АҚШ доллари) ажратилди. 
“Оптимал” сценарий бўйича (Жадвал 6.4) суғориш тизимларининг
13
самарадорлиги 2010 йилга бориб , 
0,70 ва 2025 йилга бориб 0,75 етиши керак. Сувдан фойдаланиш усулларнинг самарадорлиги
14
яқин 
келажакда ўртача 0,69га ва 2025 йилга бориб 0,74 га етиши режалаштирилган. 
 
Ичимлик суви 
Ер ости суви 6.1-расмда кўрсатилгандек асосан уйларга сув бериш ва ичимлик суви (173,5 м
3
/с), 
суғориш ва сув захирасини ривожлантириш (70,5 м
3
/с) ва саноат ва техник сув таъминоти учун (29,6 
м
3
/с), фойдаланилади. 
Ер ости суви захиралари аҳолига етказиладиган ичимлик сувининг 80 фоизини таъминлаб беради. 
Умуман, мавжуд ер ости чучук сув захиралари аҳолининг ичимлик сувига бўлган талабини қондиради. 
Бироқ, шуни айтиш лозимки, охирги бир неча йил давомида ер ости сувининг сифати ёмонлашиб 
бормоқда, оқибатда ичимлик суви манбаи сифатида фойдаланиб бўладиган ер ости суви захираси 
камайиб бормоқда. Мамлакатнинг ғарбий ҳудудларидаги ер ости суви захираларида шўрланиш ва 
қаттиқлик ошгани ҳақида маълумот бор. 
13
Суғориш тизими самарадорлигида турли компонентлардан иборат бўлиб сақлаш давомида, транспортировка ва 
суғориладиган ерларга татбиқ этиш чоғида йўқотиш инобатга олинади. 
14
Ўзбекистонда қўйдаги сув бериш усуллари қўлланади: юза суғориш; маҳаллийлашган суғориш; томчилаб суғориш; 
ёмғирлатиш; фонтанлатиб суғориш; ферма орқали суғориш (ёнлама ҳаракат, қатор ғилдираклар); суб-суғориш ва қўлда 
суғориш. 


109 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish