Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

 
7.3
Суғориладиган ерлар муҳофазаси ва сифати ўзгаришидаги тенденциялар
Қишлоқ хўжалик ерларининг жами суғориладиган қисми 4,3 млн. га ташкил этади, ўшандан 3,3 млн. га 
йиллик ҳосил оладиган экинлар, кўпроқ пахта ва буғдойга ажратилган. 2001 йилдан кейин 
суғориладиган ерларда бирор-бир ахамиятли ўзгариш бўлгани йўқ. Иқлим ўзгариши сценарийларига 
қараганда сув танқислиги кучайиб бораверади, ва шунда қўлланилаётган жами суғориш усуллар қишлоқ 
хўжалик ерларини кенгайтира бориш салоҳиятини чеклаб турадиган асосий омиллардан саналади. 
Суғориладиган ерлардаги деҳқончилик ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 95% беради.
Ер бошқарувига тегишли асосий муаммолар 2001 йилда муҳокама қилинган Атроф-муҳит ҳолати шарҳи 
(АҲШ) бир хил, яъни тупроқ шўрланиши, тупроқ эрозияси ҳамда зарарли чиқиндилар билан тупроқ 


123 
заҳарланиши. 7.1 жадвал Ўзбекистоннинг турли вилоятларида йиллик культивация остидаги 
суғориладиган ер ҳудудлари ва пропорциялари ҳар-хил сифат классларига (бонитет сифат индикатори 
асосида, 0-100 шкаласи) тегишли бўлганини кўрсатади. Тупроқ сифати бўйича энг катта муаммолар 
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Бухоро, Навои ва Хоразм вилоятларида кузатиш мумкин. 
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси кўра олиб борилаётган 
тупроқ сифатини карталаштириш 2002 йилгача кузатилган салгина сусайиш тенденцияси барқарор 
ҳолатга қайтди ва шунда сўнг кўпгина вилоятлар сифат кўрсаткичлари сал яхшиланди. 7.2-жадвал 
суғориладиган ер ҳудуди ва фоизларини “яхши”, “қониқарли” ва “қониқарсиз” тоифалар остида 
кўрсатади. Шу манбага кўра ўхшаш тупроқ сифатида салгина яхшиланиш тенденцияни 2002 йил ва 
2008 йил оралиғида кузатиш мумкин. Жадвал ернинг қониқарсиз ҳолатининг схемасини деградацияни 
асосий сабаб ёки сабабларига кўра кўрсатади (тупроқ сув режими ёки шўрланиши, ёки иккиси). 
1990 йиллар салбий тенденциядан сўнг барқарорлашишга қарамасдан ер бошқаруви ва тупроқ 
муҳофазаси ҳолати ташвиш уйғотишга сабаб бўлади. Суғориладиган ҳудудларда ер деградация умумий 
даражаси юқори, шу жумладан 55% деградациядан азият чекувчилар ва серпуштлик даражасини маълум 
кўринишда бўлиши. 78,000 га суғориладиган ер шўрланиш ва/ёки зах сувларини юқорига чиқиши 
натижасида батамом ишлов беришдан чиқариб ташланган. Мамлакатнинг 8 фоиз суғориладиган ерлари 
ирригацион эрозияга мойил (2 фоиз салгина ёки кучли эрозияланган). Суғориладиган ерларни 15 фоизи 
тупроқ кўчишига мойил. Суғориладиган ерда пастқам жойларни эрозияси ҳам муаммо. Бунинг сабаби 
суғориш суғориш каналларини ўпирилиши ҳамда сатҳ қиялиги муҳим бўлган даштларда бошқа 
тартибсиз йўналишли ирригацион сувлар келиши.
Суст бошқарув практикаси кенг тарқалган ва деградация кучайиш хавфига замин яратади. Уйғунлашган 
ва диверсификациялашган экин ротациясининг ҳозир бўлмаслиги ва шу билан бирга кенг пахта ва 
буғдой экиш ҳудудлари, паст миқдорда органик ўғитлар ишлатилиши ва дуккакли экинларнинг кам 
ишлатилиши ернинг устки қатламларида органик миқдорнинг камлиги ва унумдорлик даражасини 
пасайишига олиб келди. Шу билан бирга минерал ўғитларни ишлатиш камайди. Керагидан ортиқ, ва 
баъзан нодаркор, ерга ишлов бериш тупроқ тизимига таъсир этмоқда ва зичланишга олиб келмоқда. 
Қишлоқ хўжалигида сув ишлатилиши муҳим омил ҳисобланади. Тахминан 90% ер юзидаги сувлар 
суғориш учун ишлатилади. Керагидан ортиқ суғориш ва сув йўқотиш кенг тарқалган ва ернинг паст-
баландлик даражасини аниқлаш йўқлиги муаммони чигаллаштирмоқда. Шу билан бирга тадқиқот 
натижалари тарқатилиб бўлиниши ва фермерлар минимал ёрдам билан таъминланиши билан ернинг 
паст-баландлик даражасини аниқлаш озгина қўшимча саъй-ҳаракатлар натижасида беқиёс сув тежаш 
имкониятини беради. Самарали дренажсиз керагидан ортиқ суғориш сув босиш ва ботқоқлашишга олиб 
келади. Баъзи бир мисолларда, 50 дан 60 фоизгача суғориладиган сувларнинг асосий канал тизими ва 
даштлар оралиғида йўқотилиши ҳақида айтилади. Аммо ўрта ҳисобда бу кўрсаткич 35 фоизни ташкил 
этади. 
Юқорида зикр қилинган муаммоларнинг кўпчилиги ҳар-хил даражадаги Ўзбекистон ҳукумати аъзолари 
томонидан кўриб чиқилмоқда, мисол учун Мелиорация ва суғориладиган ерларни 2008-2012 йиллар 
яхшилаш Давлат дастури доирасида. Асосий суғориш каналларни янгилашга қаратилган махсус фонд 
яратилди (кейинги мухокамалар 7.8 қисмда). Озиқ-овқат экинлари ишлаб чиқаришини кучайтириш ва 
культивация остидаги ҳудудларни оптимизация қилиш чоралари бўйича Президент Фармойиши 2008 
йил октябр ойида кучга кирди. 2009 йилдан бошлаб пахта культивацияси учун ажратилган ҳудуд 75,8 
минг га қисқаради. Мева ва сабзавотларнинг кўпайтириш билан бирга бу Фармойиш фермерлик 
усулларини ва экин ротациясини яхшилашга имконият беради. Шу жумладан муҳим ижтимоий-
иқтисодий натижаларга олиб келади. 
Экинларнинг танланиши, сув тежами ва деҳқончилик усулига суғориладиган ерларда тупроқ 
шўрланиши ва эрозияси чамбарчас боғлиқ. Пахта учун кўп миқдорда суғориладиган сув талаб 
қилинади, буғдой билан солиштирганда эса анча кўп. Янги проектларда қишлоқ хўжалигини сақлаб 
қолиш, сувни тежаш ва тупроқни эрозиядан асраб-авайлаш ўз ифодасини топиш керак ва 
рағбатлантириш даркор.


124 
Ҳозирги илмий тадқиқот далилларга асосан 20 фоизгача ва ундан зиёдроқ ишқорини ювмоқ ва 
суғориладиган сувларни қисқартирмоқ, қолган манфаатлар билан бирга, Ўзбекистонда (3) ишлаб 
чиқилган ва қўлланган лазер нишонли ернинг паст-баландлигини аниқлаш (2) йўли билан эришиш 
мумкин. Тажриба ўтказиш усулларида тўғридан-тўғри экиш ва сомон чириндиларни ишлатиш 
(мульчирование) фаолроқ қўлланилиши даркор. ЮНЕСКО Ривожланиш ва тадқиқот марказининг (ZEF) 
Хоразмда Ер ва Сув ресурсларни барқарор бошқаруви проектининг баъзи тадқиқот натижаларига кўра 
пахта ва дон бошоқларини бирга икки қатор қилиб экиш пахта ҳосилдорлигининг албатта пасайишига 
олиб келмайди, балки бошқа аҳамиятли экин ўстиришга ва тупроқ сифатини яхшилашга имкон яратади 
(7.1 қути). Юқори даражадаги сув тежаш технологиялари шу жумладан томчили ва сачратиб юборувчи 
ирригацион қўлланмалар катта бошланғич сармояни талаб этади, ҳолбуки қисқа эгат, чиринди 
ишлатилиши, лазер нишонли ерни паст-баландлигини ўлчаш ҳамда гидрогелни қўллаш камроқ маблағ 
талаб қилади.
Деҳқонларни ўқитиш, моддий ёрдам кўрсатиш ва бошқа йўллар билан фермерлик даражасида сув 
бошқарувини яхшилашга эришиш мумкин. Шу билан бирга сувдан оқилона фойдаланиш учун сувни 
нархлаш усул сифатида ва тупроқ шўрланиши камайтириш қўлланиши даркор.
Ишлаб чиқариш тизимларида сув таннархини уйғунлаштириш йўлида биринчи қадам сувни беҳуда 
исроф қилишни олдини олиш учун кўзланган дифференциал тариф тизимини ва тўловларни жорий 
қилиш ҳозирги ҳолатни яхшилаши мумкин. Аммо сув тежаш тартиб-қоидаларини хато қўлланилиши 
тупроқни янада шўрланишига олиб келиши мумкин ва бундан сақланиш керак. Демак сув ва ер 
бошқарувини яхшилаш қўлма-қўл олиб борилиши даркор.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish