Биринчи бўлим. Фалсафанинг моҳияти, ривожланишининг асосий босқичлари ва йўналиши фалсафа: унинг предмети, мазмуни ва жамиятдаги


Ҳозирги дунёда фалсафанинг аҳамияти



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/30
Sana25.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#286090
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
1-мавзу Фалсафанинг максад ва вазифаси

Ҳозирги дунёда фалсафанинг аҳамияти. Бугунги кунда, тезликлар ва 
юксак технологиялар асрида фалсафа керакми, у эскиргани йўқми? Узлуксиз 
ахборот оқими ва сурункали вақт танқислиги шароитида муайян билим фалсафани 
сиқиб чиқармайдими? Бундай саволлар мутлақо ўринлидир, лекин уларга жавобни 
ҳаётнинг ўзи беради, у ҳозирги замон одами олдига кўп сонли, шу жумладан илгари 
ҳеч қачон мавжуд бўлмаган, бутунлай янги фалсафий муаммоларни қўяди.
Жаҳон ҳамжамияти III минг йилликнинг бошланишини, биосфера ҳолати ва 
Ерда ҳаётнинг давом этиши учун ўз жавобгарлигини тобора теранроқ англаган ҳолда 
қарши олди. Айни шу сабабли инсоннинг баркамол ривожланиши, одамлар, халқлар 
ўртасида, шунингдек жамият ва табиат ўртасида инсоний, яхши қўшничилик 
муносабатларини ўрнатиш масалалари азалий фалсафий мавзулар билан бир қаторда 
фалсафий тадқиқотларда биринчи ўринга чиқмоқда. Шу муносабат билан 
файласуфлар аввало Ер юзида таълимнинг ҳолати ва ривожланиш даражасидан 
қаттиқ ташвишда эканликларини билдирмоқдалар. Кўпгина файласуфлар фикрига 
кўра, ҳозирги муаммоларнинг аксарияти замирида айнан қониқарсиз таълим ва 
лозим даражадаги тарбиянинг йўқлиги ётади. Бу муаммоларни ечишда фалсафа ҳам 
ўз ролини ўйнаши лозим.
Фалсафа дунёни англаш усули сифатида. Бугунги кунда нафақат айрим 
халқлар, балки бутун жаҳон ҳамжамияти фалсафага, ўзининг ҳаётдаги ўрни ва 
вазифасини фалсафий англаб етишга айниқса муҳтождир. 
Фалсафа реал ҳаёт билан узвий боғлиқ ва доим инсон борлиғининг энг 
муҳим муаммоларини англаб етишга қараб мўлжал олади. Айни шу сабабли ҳозирги 


даврнинг муҳим муаммоси – глобаллашув ва уни фалсафадаги бутунлай янги мавзу 
сифатида фалсафий англаб етиш муҳим аҳамиятга эга. Фалсафа предмети ва 
муаммоларини муҳокама қилишда алоҳида диққатга лойиқ бўлган бошқа бир мавзу 
инсонни шахс сифатида тарбиялаш ва камол топтиришда фалсафанинг роли ва 
аҳамиятидир.
Ҳозирги замон файласуфлари бундай муаммоларни ечиш устида ишни 
давом эттирар эканлар, “Фалсафа нима? У кимга ва нима учун керак?”, 
“Фалсафанинг вазифаси нимадан иборат?”, “Фалсафадан қандай, қайси ёшдан ва 
нима мақсадда таҳсил бериш лозим?” қабилидаги бир қарашда аллақачон ўз 
ечимини топган масалаларни яна кун тартибига қўймоқдалар. Бу ҳақда кўп ва 
атрофлича сўз юритилган жаҳон конгресслари дунёда фалсафа предметига, 
шунингдек у ижтимоий ривожланишга изчил таъсир кўрсатишга қодир ёки қодир 
эмаслигига, агар қодир бўлса, буни у қай тарзда амалга ошириши мумкинлигига 
нисбатан ягона ёндашув аввалгидек мавжуд эмаслигини тасдиқлайди. Фикрларнинг 
бундай ранг-баранглиги, юқорида қайд этиб ўтилганидек, фалсафанинг ўзига хос 
хусусияти, яъни у фикрлар плюрализми, ҳар хил фикрлаш имконияти бор жойдагина 
мавжуд бўлиши мумкинлиги билан белгиланади.
Фалсафанинг унга яхлит таълимотга айланиш ва тилнинг бирлигига, 
умумий қонунлар ва методологияга таяниш имконини бермайдиган бу камчилиги 
айни вақтда, у фанлараро комплекс муаммоларни ечиш талаб этиладиган мураккаб 
тизимлар билан иш кўрган ҳолда унинг афзаллигига айланади. 
Қуйидагилар ҳозирги вақтда инсоният учун энг муҳим фанлараро комплекс 
муаммолар 
ҳисобланади: 
барқарор 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишни 
таъминлаш; экология муаммолари; жамият ҳаёти барча жабҳаларининг 
глобаллашуви. Бу муаммоларни фалсафий нуқтаи назардан англаб етиш алоҳида 
аҳамият касб этади. Илмий ёндашувлардан фарқли ўлароқ, муаммога нисбатан 
фалсафий ёндашиш далилларни талқин қилишда кўпроқ эркинлик берилиши, илгари 
сурилаётган қоидаларни исботлашга нисбатан енгилроқ талаблар қўйилиши, 
мушоҳадага асосланган таърифлар бериш, субъектив баҳолаш ҳуқуқи ва шу кабилар 
билан тавсифланади. Бундай тадқиқотлар бир қарашда унча катта аҳамиятга эга 
эмасдек бўлиб туюлиши ҳам мумкин. Лекин амалда бундай эмас.

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish