Биринчи бўлим. Фалсафанинг моҳияти, ривожланишининг асосий босқичлари ва йўналиши фалсафа: унинг предмети, мазмуни ва жамиятдаги



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/30
Sana25.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#286090
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
1-мавзу Фалсафанинг максад ва вазифаси

Биринчидан, фалсафий тадқиқот оқилона билишнинг фанда олинган 
натижаларни текшириш (верификация қилиш) ёки рад этиш (фальсификация қилиш) 
имконияти йўқлиги туфайли лозим даражада самара бермаган ёки умуман ожиз 
бўлиб чиққан соҳасида амалга оширилади. Инсоният оқилона билишнинг бундан 
бошқа усулларига эга эмас.
Иккинчидан, фалсафий рефлексия муаммони кўриш уфқини кенгайтиради, 
уни тадқиқ этишга нисбатан янгича, ўзига хос ёндашувларни таклиф қилади, шу 
жумладан фанга бундай ёндашувларни илгари суришга кўмаклашади. Зеро, аниқ 
таърифлар ва ишончли далилларга таянадиган фан ўз фикрлари ва хулосаларида 
бундай эркинликларга йўл қўя олмайди. Ваҳоланки, фалсафий тафаккур мулоҳаза 
юритиш ва баҳолашларга нисбатан эркин ёндашувсиз ўзининг бетакрорлигини 
йўқотади. 
Ҳамонки плюрализм фалсафада меъёр ҳисобланар, ҳар бир алоҳида мияда 
эса монизмга, яъни қарашларнинг тартибга солинган, яхлит ва нисбатан 
зиддиятлардан холи тизимига келиш лозим экан, фалсафани қандай ўзлаштириш, 
ундан қандай сабоқ бериш мумкин?


Бутун дунёда аксарият файласуфларни биринчи навбатда айни шу масала 
қизиқтиради. Хусусан Суқрот, Сенека ва ўтмишнинг бошқа мутафаккирлари 
тажрибасига таянган ҳолда: Фалсафа фактларни эслаб қолишни ўргатмаслиги, 
балки мулоҳаза юритиш ва саволларга жавоб бериш қобилиятини ривожлантириши 
лозим. Фалсафадан сабоқлар инсон ҳар бир масала юзасидан мутафаккирлар 
фикрига мурожаат этмасдан, ўзи мустақил ўйлашни ва ўз ақлига қулоқ солишни 
ўрганишини назарда тутмоғи даркор. Айни шу сабабли фалсафанинг вазифаси 
инсонга мулоқот қилишни ўргатиш, у ўз шахсиятининг аҳамиятини кўрсатишга 
эмас, балки ҳақиқатнинг тагига етишга ҳаракат қилишига эришишдан иборат. Бу, 
ўз навбатида, барча одамлар ўзига атрофдагилар қулоқ солишига лойиқ эканлигини 
назарда тутади.
Бу жуда топиб айтилган сўзлар фалсафани фан сифатида ўрганиш, уни 
билимлар, тайёр қоидалар ва таърифларнинг муайян йиғиндиси сифатида 
ўзлаштириш мумкин эмас, деган фикрни яна бир карра тасдиқлайди. Инсонга 
таълим беришда пайдейя йўлини танлаш – унга «нимани кўриш лозимлиги»ни эмас, 
балки «қаерга ва қандай қараш кераклиги»ни ўргатиш лозим. Ўз-ўзидан равшанки, 
мазкур вазифани ижодий ёндашувсиз, ўқувчи ва ўқитувчининг қизиқувчанлиги ва 
интилувчанлигисиз ҳал қилиб бўлмайди, фалсафа эса ўзининг соф кўринишида 
йўқолади, «ҳавога совурилади», пировардда кимдир баён этадиган, кимдир “ўтиши”, 
ўрганиши ва қолаверса, имтиҳон топшириши лозим бўлган “фан”гина қолади. 
Бошқача айтганда, фалсафадан таълим бериш ва уни ўзлаштириш замирида ҳам, 
албатта ижод ётиши лозим.

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish