Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


ФАРҒОНА ВОДИЙСИ ШАРОИТИДА ИССИҚХОНАНИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРДАН



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet287/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   308
Bog'liq
1kitob

ФАРҒОНА ВОДИЙСИ ШАРОИТИДА ИССИҚХОНАНИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРДАН 
ҲИМОЯЛАШ 
М. Атахонов, А.Норбоев, А.Турсунов 
Андижон қишлоқ хўжалиги институти 
Сабзавот ва полиз экинлари маҳсулотлари инсон ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлиб, озиқ- овқат 
рационида муҳум ўрин тутади. Шу билан бирга кўп ҳолларда экин ўсув даврида ва кейинчалик 
ҳосилни сақлаш вақтида зарарли организмлар таъсирида нобуд бўлади ва сифати кескин пасаяди.. 
Жумладан аҳоли жон бошига етарли миқдорда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва 
истеъмол қилиш бўйича энг ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқиш республикада олиб 
борилаётган аграр сиёсатнинг негизи ҳисобланади. 
Аҳолининг сабзавот маҳсулотларига бўлган ва ошиб бораётган эҳтиёжларини биргина мавсум 
давридагина эмас, балки йил давомида мунтазам равишда қондириб бориш, витаминларга бой 
сабзавотлар билан таъминлашда иссиқхоналарнинг аҳамияти каттадир.
Ҳосилдорликни оширишнинг асосий омилларидан бири – бу серҳосил, турли касаллик, 
ҳашаротлар, экстримал шароитга чидамли навлар уруғларини танлаб экиш ва экинларни юқори 
технология асосида парваришлашдир. 
Биз 
Андижон 
қишлоқ 
хўжалик 
институти 
қошидаги 
иссиқхонасида 
2011-2013 йилларда тажрибалар олиб бордик. Тажрибаларимизда иссиқхоналарда учрайдиган 
асосий зараркунандаларни биоэкологиясини ўргандик. Бу зараркунандаларга қарши кураш 
усулларини қўлладик. Тажрибалар олиб боришда Ўсимликларни ҳимоя қилишда қабул қилинган 
услублардан фойдаландик. 
Фарғона водийси шароитида иссиққхоналаридаги асосий сўрувчи зараркунанда асосийси оқканот 
хисобланади. 
Иссиқхона оққаноти асосан иссиқхоналардаги экинларни зарарлаб,очиқ шароитга бахордан 
бошлаб учиб чиқади. Очиқдаги экинларда иссиқхона оққаноти ёзнинг жазирама иссиқ кундарида 
ривожланмайди. Ғўза оққанотига еса бу тегишли емас. Оққанотларнинг бу турига хавонинг юқори 
иссиқлиги салбий тасир қилмайди. Шунинг учун хам ғўза 1990 йиддарда бошлаб Хоразм , Бухоро, 
Сурхондарё вилоятлари хамда Қорақалпоғистонда доминант турга айланди. У очиқ дала 
шароитларида ва иссиқхоналарда хам кучли ривожланиб, қисман иссоқхона оқканотини сиқиб 
чиқарди ва энг аҳамятли бўлиб қолди. Хар қандай зараркунанда сингари, оққанотнинг зарари ҳам 
360


ўсимлик ривожининг қайси фазасисидан бошлаб уни зарарлай бошлаганига боғлиқ бўлади. Яъни, 
ўсимлик қанчалик ерта зарарланса, шунча кўп ҳосилни йоқотиш мумкин. Масалан, кўчатлик 
давридан бошлаб зарарланган помидор экини (ҳимоя қилинмаса) бутунлай хосилсиз қолиши 
мумкин. Қийғос ҳосилга кирган пайитдан бошлаб зарарланса ҳосил камаяди.
Иссиқхона оққаноти Ўзбекистонда помидор, бодринг, бақлажон, гаримдори ва бошқа маданий 
ўсимликларнинг ҳам иссиқхонада ҳам очиқ даладаги асосий зараркунандалардан хисобланади..
Иссиқхонадаги кузатувларимизга кўра иссиқхона оққанотининг зарар келтириши унинг барг 
юзасини эгаллаш даражасига қараб ортиб бориши маълум бўлди, ҳамда помидор ўсимлиги 
иссиқхона оққаноти билан 4-5 балл даражада эгаллаганда амалий жиҳатдан деярли барча ҳосил 
нобуд бўлиб, қолган ҳосил ҳам қаттиқ зарарланиш натижасида ҳосил майда, сифатсиз бўлиши 
кузатилди.
Фарғона водийси тупроқ иқлимидан келиб чиқиб, иссиқхоналарда 2 марта экин экилади. Биринчи 
экин экиш (кузги-қишки) август ойида бошланиб келгуси йилнинг январ ойигача давом этади, 
иккинчи экин экиш (қишқи-баҳорги) феврал ойининг биринчи декадасидан бошланиб июн
ойининг учинчи декадасигача тўғри келади. 
Кўчат экилгандан сўнг, иссиқхоналарга оққанотни учиб келиши, ҳамда кўчат билан кириб 
келишини ҳисобга олиб энкарзияни зараркунанда сонига қараб 1:10 нисбатда қўйиб юборилади. 
Энкарзия октябр ойига келиб, оққанотнинг ривожланиб ва тарқалиб барча ўсимликларда борлиги 
кузатилди. Шу билан бирга унинг 60-70% ни энкарзия зарарлаганлиги кузатилди. Ноябр ва декабр 
ойларида ҳам оққанотнинг сонини паразит бошқариб турди. Бу даврда иссиқхонада зараркунанда 
ва паразит сони ҳам юқори бўлди.
Зараркунандаларнинг сони иқтисодий ҳавфлилик чегара мезонидан (ИХЧМ) паст ҳолатда ушлаб 
турилди. Январ ойининг иккинчи ўн кунлигида помидор ўсимлиги олиб ташланиб, тупроқ 
ишланиб, тупроққа гўнг ва минерал ўғитлар киритилди ва экин экишга тайёр қилиб қўйилди. 
Февралнинг иккинчи ўн кунлигида иккинчи экин (қишқи-баҳорги) экилди. Хулоса қилганимизда 
хозирги кунда иссиқхона оққанотига қарши энкарзия паразити билан химоя қилинганда сабзовот 
экинларида захарли кимёвий моддалар эмас кишилар саломатлиги учун хавфсиз махсулотлар 
ишлаб чиқарилди. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish