уни табиий кушандалардан ҳимоя қилади. Бундай ўсимликдаги зараркунандаларга акарицидлар
ҳам яхши таъсир этмайди. Ўргимчаккана урғочиси ўрта толали ғўзаларда 100-160 тагача тухум
қўяди, 30-40 кун ҳаёт кечиради. Ўргимчаккана учун ҳарорат 26-330С, ҳавонинг нисбий намлиги
55-60 % бўлиши энг мўтадил ҳисобланади.
Ўргимчаккана
Ўргимчаккана ғўза, сабзавот, полиз, дуккакли экинларга ва
боғларга кучли зарар келтиради. Кана асосан, баргларнинг
орқа томонига жойлашиб олиб унга шикаст етказади,
баргини жуда ингичка кул ранг ўргимчак иплари билан
ўрайди. Унинг номи ҳам шунга қараб қўйилган.
Ўргимчаккана
оғиз
аппаратининг
хелицераларини
хужайрага санчиб киритилиб, ундаги моддаларни сўриб
озиқланади. Зарарланган баргларининг устки томонида,
бунда оч тусли, қаттиқ зарарланган жойларда эса қўнғир-
қизғиш доғлар пайдо бўлади. Кучли шикастланган барглар тўкилади. Кананинг ривожланиши ёзда
8-12 кун, баҳорда-кузда 20-30 кун давом этади. Кана тухум қўйиб кўпаяди. Ўзбекистонда
зараркунанда йилига 12-20 марта насл беради. Урғочи ўргамчаккана қишлаш даврида совуққа
чидамли бўлиб, ҳарорат 290С совуқ бўлганда батамом қирилиб кетади.
Бу сўрувчи зараркунандаларнинг сони юқори бўлганлигидан Андижон вилояти Избоскан
тумани
“Майгир-Юсуфхон”
фермер
хўжалиги
шароитида
2012-2013 йилларда тажрибалар олиб бордик. Май ойида тут новдалари кесиб олингандан кейин
дала атрофидаги тутқаторлардаги увотлар йўл ариқ бўйларидаги бегона ўтлар сўрувчи
зараркунандалар уяси бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун Суми - алфа - 0, 5% , БИ-58 -0,2 % ,
фазалон 0,3 % билан ишлов берганимизда зараркунандаларга 75-85 % самара берди. Бунинг
натижасида атрофдаги экинларнинг эрта зарарланишига барҳам берилди. Ниҳолларнинг нозик
даври
ҳимояланиб
қолинди.
Бундан
ташқари,
уватлар
экин
майдонининг
8-12 %ини ташкил қилиниши назарда тутилди. Кимёвий модда ва маблағ иқтисод қилинди.
Тадқиқотларимизда кимёвий ишловдан ташқари, биологик усул ҳам амалга оширилди. Май
ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида олтинкўз личинкаларини зараркунандага нисбатан 1:5 ва
1:10 қилиб тарқатилди. Чигитни уруғдорилагич инсектицидлар билан дорилаб экиш сўрувчи
зараркунандаларга юқори биологик самара беради. Биологик усул сўрувчи зараркунандаларни
уясини йўқ қилиш билан бирга ипак қурти боқиш даврида зарарсиз ишлашни таъминлади.
Хулоса қилиб айтганимизда илмий амалий синовлардан ўтган чора тадбирларни ўз вақтида амалга
оширилса қишлоқ хўжалиги экинлари сўрувчи зараркунандалардан талофат кўрмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: