Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


ҒАЛЛАДАН КЕЙИН ЭКИЛАДИГАН ЎСИМЛИКЛАРНИ ХИМОЯЛАШ



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet290/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   308
Bog'liq
1kitob

ҒАЛЛАДАН КЕЙИН ЭКИЛАДИГАН ЎСИМЛИКЛАРНИ ХИМОЯЛАШ 
 
М.Юсупова, М.Раззоқов, А.Норбоев, С.Юнусов 
Андижон қишлоқ хўжалиги институти 
Андижон вилоятида ғалла одатда буғдой навларига ҳамда мавсум об-ҳавосига мутаносиб равишда, 
июнь ойида йиғиб-териб олинади. Бўшаган ерларнинг бир қисми ҳайдалиб кузгача дам олиш учун 
қолдирилади. Тахминан ярмида эса фермер ҳамда шахсий хўжалик эҳтиёжлари учун турли экинлар 
экиб иккинчи ҳосил олинади. Бундай экинлар тури хар хил бўлиши мумкин, аммо водий 
вилоятлари шароитида кўпинча маккажўхори ҳамда жўхорисимонлилар қаторидан оқ ёки қора 
жўхори ва техник жўхори (супурги) экиб ўстирилади. Тахминан 30-40% ерларда кечки сабзавот, 
туруп, картошка, карам ва бошқа экинлар экилади. Бу экинларнинг деярли барчаси маълум 
зараркунандалар билан шикастланиши мумкин. Буларнинг барчаси илдизкемирар кўк қуртлар, 
365


симқуртлар каби ҳашаротлар билан шикастланади. Барги ва танаси шира, ўргимчаккана ва 
қандалалар билан зарарланади; меваларини мевахўр тунлам ва турли қўнғизлар шикастлайди. 
Маккажўхори чорва учун тўйимли ва мўл ҳосил бериши билан бир қаторда турли зараркунандалар 
билан зарарланадики, буларнинг айримлари ихтисослашган ҳашарот бўлса (жўхори тунламлари — 
леукани, маккажўхори поя парвонаси), иккинчилари эса — ҳаммахўр, айниқса ўргимчаккана 
(Tetranychus urticae) ва ғўза тунлами (кўсак қурти) – Halicoverpa drmijera HB асосийсидир.
Леукани тунлами ва маккажўхори парвонаси зараридан ҳимоя қилинмаган пайкалларда биронта 
бутун қолган маккажўхори сўтаси топилмай қолади. Макканинг пояси синади, хосилдорлик эса 
пасайиб, сифатсиз бўлиб қолади. 
Ўргимчаккана кўпроқ чет элдан келтирилган гибрид маккани хуш кўриб зарарлайди. 
Ўсимлик баланд бўйли бўлгани учун у ҳимоя қилинмайди, зарари катта бўлади. Шу жойида 
қишловга қолиб кетган қисми келгуси йили экиладиган ғўзага катта хавф яратади. 
Ғўза тунлами ғўзадан кўра маккажўхорини кўпроқ хуш кўради. У жўхорида июлдан бошлаб 1 — 
1,5 марта авлод беради, лекин шу пайтнинг ўзида сўталардаги жўхорини ифлослантириб, микдори 
ва сифатини пасайтиради.
Масаланинг бошқа тарафи ҳам муҳимдир, яъни одатда макка экилган пайкал зараркунандалардан 
ҳимоя қилинмайди. Шундай экан, дон учун экилган маккажўхори пайкалида жуда кўп микдорда 
ғўза тунламининг қишлаб қоладиган захираси қолиб кетади.Булар эса ўз навбатида келгуси йили 
шу атрофда экиладиган ғўзага катта талофат етказиши мумкин. Шунинг учун ҳам, масъулиятни 
ҳис этган ҳолда, маккажўхори ва бошқа жўхорисимон экинларни леуканийнинг тунламларидан, 
макка поя парвонасидан ва ғўза тунламидан ҳимоя қилиш тарадудини кўриб уни амалга ошириш 
талаб қилинади. Биз бу борадаги илмий изланишларни 2012 йилдан бошлаган эдик. 
Ишдан мақсад: 
1. Макқажўхори ва бошқа жўхорисимон экинларнинг зараркунандалар турини, зарарини ва ҳаёт 
кечиришини ўрганиш. 
2. Асосий зараркунандаларга қарши самарали кураш тизимлари ва воситаларини аниқлаб 
бериш. Тадқиқотлар Избоскан туманидаги Майгир Юсуфхон номли фермер хўжалигида 2012 ва 
2013 йиллари 7 гектар майдонда ўтказилди.
Тадқиқотлар қабул қилинган услублар (Мстодик кўрсатмалар, 1983; Мирзалиева, 1986; Хўжаев ва 
б., 2004, 2007; Нурматов ва б., 2007 ва б.) асосида олиб борилди. 
2012 йили ғалладан бўшаган 3 гектар ерга экилган маккажўхорини тунламлардан ҳимоя қилиш 
мақсадида трихограмма ва бракон кушандалари ёрдамида биологик курашга асосланган умумий 
кураш тизими синаб кўрилди (1-жадвал). Тажриба 3 вариантдан иборат бўлиб, 1-фақат 
трихограммани 3 марта тарқатиб ҳимоялаш, 2-трихоргаммадан ташқари 2 марта бракон 
кушандасини ҳам тарқатиш, 3-назорат, яъни ҳимоя ўтказилмаган пайкал. Тажриба леукани ҳамда 
ғўза тунламларининг 2- авлодиларига қарши ўтказилди. 
1 –жадвал 
Маккажўхорини лсуканий ва кўза тунламига қарши биологик усулда ҳимоя қилиншииг 
самарадорлиги Избоскан тум., Магир Юсуфхон ф/х, 2012 й. 
Биологик ҳимоя 
вариантлари 
Кушандаларни 
тарқатиш 
муддатлари 
ва 
меъёри 
гр/га, 
дона/га 
Биологик 
самарадорлиги 
(қурт 
зичлигига 
нисбатан), % ишловдан кейинги кунларга: 


11 
14 
Трихограмма 3 
марта 
тарқатилди 
20. VII - 0,8 г/га 
25.УП - 1 ЗО.УН - 
0,8 
Леукания тунламига қарши 
11,3 
24,8 
32,7 36,1 
Ғўза тунламига қарши 
17,2 
26,1 
29,1 
31,2 
Трихограммадан 
ташқари 2 марта 
26. VII - 700 г/га 
1.УН1 - 1000 г/га 
Леукания тунламига қарши 
13,4 
26,9 
41,4 1 46,2 
366


бракон қўйилди 
Ғўза тунламига қарши 
29,5 
37,7 
56,2 
г 
64,7 
Назорат (ҳимоя 
қилинмаган) 

100 туп ўсимликнинг зарарланиши, % 
1.Леукания тунлами билан 
14 
37 
69 
75 
2. Ғўза тунлами билан 

14 
17 
29 
Жадвалдан кўриниб турганидек, леукани тунламига қарши трихограмма кушандасини 3 марта 
тарқатиш 36% дан юқори самара кўрсатмади. Трихограмма ва браконни кетма-кет тарқатиб 
курашилган вариантда ҳам нисбатан паст (46,2%) самара олинди.
Ғўза тунламига қарши биологик курашда трихограмма — 31,2%, бракон хам тарқатилган 
вариантда эса 64,7% биологик самарага эришилди. Бу анча юқори кўрсаткич бўлиб, бу соҳага 
сарфланган маблағни окланишини кўрсатади. 
Жўхорисимон ўсимликларни зараркунандалардан кимёвий химоя қилиш маълум 
қийинчиликларга дуч келади: ўсимликлар 1 метргача баландликда бўлса уни ОВХ-28 ёрдамида 
пуркаш имконияти бўлса, ундан баланд ўсимликларни (ҳатто 2— 2,5 м гача) ичига трактор 
кираолмайди'. Тунламларга қарши кураш эса ўсимлик ривожланишининг турли даврида 
инсектицид пуркаш кераклигидан дарак беради. Бу - жўхори 1 м га етканга қадар; ўсимликлар 
султон ва попук чиқара бошлаганда ва сўталар шаклланиш давридир. Бу ишловларни ўтказиш учун 
ҳимоялаш ўсимликларни маҳсус тартибда экиш тизими таклиф қилинди.Бу тартиб бўйича ҳар 32 
қатор жўхоридан кейин 8 қатор паст бўйли экин (сабзи, туруп, карам ва б.) экилиши назарда 
тутилади. Фурсатнинг келганида паст бўйли экин ичида, ҳаракатланган ОВХ-28 ҳар иккала тарафга 
(16 қатордан — 8,6 м) қараб суюқлигини сепиб кетади ва самарали ҳимояни таъминлайди. 
2012 йили шу тартибда экилган маккажўхорини леукани тунлами маккажўхори поя парвонаси 
ҳамда ғўза тунламига қарши 3 та инсектицид (Циперфос - 1,5 л/га, Каратэ — 0,6 л/га, Циперметрин 
— 0,3 л/га) билан 2 март ишлов бериб яхши натижалар олинди. Тадқиқотлар 2013 йилларда кенг 
дала шароитларида давом эттирилиб юқори натижалар олинди. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish