Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


ҒЎЗАНИ КЎСАК ҚУРТИДАН ҲИМОЯЛАШ



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet288/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   308
Bog'liq
1kitob

ҒЎЗАНИ КЎСАК ҚУРТИДАН ҲИМОЯЛАШ 
 
М.Н.Юсупова, М.Раззоқов, А.Норбоев, М.Атахонов 
Андижон қишлоқ хўжалиги институти 
Кўсак қурти (Heliothis armigera Hb) 120 дан ортиқ турдаги ўсимликлар билан озиқланади. Аммо 
ғўза, помидор, нўхот, ғалла ва бошқа 15-20 хил экинларда доимо учраб, жиддий зарар келтиради. 
Кўсак қурти баҳорда тупроқ ҳарорати 16 0Сдан ошганда капалаклар учиб чика бошлайди ва учиш 
30 кундан кўпроққа чўзилади. Ғўза тунламининг биринчи бўғини одатда кам бўлади ва эртаги 
экинлардан нўхот, тамаки, зиғир, памидор ва маккажухорида ривожланади. 
Ғўзада кўсак қурти капалаклари ўз тухумларини ғўзанинг ўсув нуқтасига, ёш баргларига ва ҳосил 
органларига якка-якка ҳолда қўяди. Тухумлар аввало оппоқ рангда бўлиб, кейинчалик қораяди. 
Капалак 20-30 кунлик 
ҳаётида
1000 - 4000 донагача тухум қўяди. Биринчи авлоди ғўза шоналай бошлаганда тухум қўяди. 
Кейинги насл капалаклари эса ўртача 500-600 донага тухум қўяди. Тухумдан чиққан кичик ёшдаги 
қуртлар ғўзанинг гул куртаклари ва ўсимликнинг тепа қисмидаги шоналарни зарарлайди. Қуртлар 
катталашган сари ғўза тупининг ўрта, пастки ярусларидаги шохларига тушиб йирик шона ва 
гулларини шикастлайди. Улар сўнгги ёшда кўсакларнинг ичига кириб олиб чигит қотгунча унинг 
ҳисобига озиқланади. Шикастланган гул ва шоналар, тугунчалар тўкилади. Ўсимликда қолган 
йирик кўсак чирийди. Битта қурт ўз хаётида 24 донагача ҳосил органини шикастлайди, 5500С 
фойдали температуради 1 та авлод беради. Ўзбекистонда 3-4 марта авлод беради. 
361


тухуми
қурти
ғумбаги
капалаги 
Зараркунандаларга қарши курашнинг биологик усули зарарли организмларнинг табиий 
кушандаларидан ҳамда микробиологик препаратлардан фойдаланишга асосланган.
Зараркунандаларнинг кушандалари паразитлик ёки йиртқичлик қилиши мумкин. Паразит ва 
йиртқичларнинг маҳаллий турлари лаборатория шароитида урчитиб кўпайтириш ва зараркунанда 
тушган далага қўйиб юбориш (тарқатиш) йўли билан зарарли ҳашорот ва каналарнинг зичлигини 
безарар ҳолатда ушлаб туриш имконияти яратилади. Трихограмма тунлам тухумларига қарши, 
кўсак қуртига қарши бракон, олтинкўз ҳаммахўр йиртқич кушанда сифатида сўрувчи ва кемирувчи 
зараркунандаларга қарши ишлатилади.
Фарғона водийси шароитида кўсак қуртининг зарари жуда 
катта, бу зарарни камайтириш учун кўсак қурти 
тухумларига қарши трихограмма тухум ёки етук зот 
шаклида ишчилар қўл кучи ёрдамида тарқатилди.
2012-2013 
йиллари 
Андижон 
қишлоқ 
хўжалик 
институтининг ўқув тажриба хўжалиги шароитида 
ғўзанинг “Андижон-36” навида кўсак қуртига биологик 
кураш бўйича тажрибалар олиб бордик. 
Тажрибаларимиз 3 та вариантдан иборат. 
Вариант: (назорат) ишлов берилмаган вариант. 
Вариант 
(андоза) 
трихограмманинг 
етук 
зотлари 
тарқатилди. 
Вариант 
(тажриба) 
трихограмманинг 
ғумбаклари 
қадоқланган ҳолатда тарқатилди. 
Расм 1. Ғўза тунламининг қурти шикастлаётган маккажўхори сўтаси (Х.2012, Андижон вил.) 
Тажрибалар олиб боришда 2004 йилда нашр этилган Ш.Т.Хўжаев қўлланмасида кўрсатилган 
услублардан фойдаланилди. 
Биринчи вариантда, кўсак қурти тухумларига қарши ҳеч қандай ишлов берилмади. 
Иккинчи вариантда, кўсак қурти тухумларига трихограмманинг етук зотлари кўсак куртининг ҳар 
бир авлодига қарши 3 марта 5х5 метр схемада тарқатилди. Кўсак қурти тухумларига қарши 65-70 
% биологик самара берди. 
Тажриба вариантида эса кўсак қурти тухумларига қарши трихограмманинг ғумбаклари махсус 
елим ёрдамида ёпиштирилиб, қадоқланган ҳолатда кўсак қуртининг ҳар бир авлодига 1 марта 
тарқатилди. Кўсак қурти тухумларига қарши 75-80 % биологик самара берди.
Қишлоқ хўжалик экинларини зараркунандалардан биологик ҳимоя қилишда 
трихограммани катта аҳамияти бор. Янги усулда қадоқланган ҳолатда тарқатилганда 
трихограммани биологик самарадорлиги 35-40 % ошади. Трихограммани ҳаётчанлиги 15 кунга 
ошади. Меҳнат сарфи 30-40 % камаяди. Трихограмма қадоқланган ҳолатда сифатли ихчам 
тарқатилади. 
Хулоса қилганимизда, ҳозирги кунда қишлоқ хўжалик экинларини зараркунандалардан биологик 
ҳимоя қилишда трихограммани янги қадоқланган ҳолатда тарқатиш биологик ва иқтисодий 
самаралидир. 
362



Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish