СУҒОРИЛАДИГАН БУҒДОЙЗОР БЕГОНА ЎТЛАРИ
К.Х.Бухоров, И.В. Белолипов, А.Шералиев, М.Тўйчиева
Тош ДАУ
БуҒдой экилган далаларда учрайдиган бегона ўтлар тупроҚдаги сув ва унда эриган минерал
моддаларни ўзлаштирибгина Қолмасдан, буҒдойнинг меъёрида ривожланишига салбий таъсир
кўрсатади. Натижада, буҒдойзорларда учрайдиган бегона ўтлар юҚори ярусларни эгаллаб, унинг
ривожланишини тўсиб ҚўймоҚда, натижада ҳосилдорлик сифати ва миҚдорини камайишига сабаб
бўлмоҚда. Энг муҳими, бегона ўтлар буҒдойзорларда учрайдиган ҳашаротлар ҳамда
касалликларни тарҚалиш ва инфекцияларни саҚланиш манбаи бўлиб ҚолмоҚда.
Бегона ўтларга олимлар томонидан турли даврларда турлича таъриф берилган. Бегона ўт деб,
экинзорлардаги экин турига мос бўлмаган барча ўсимликлар тушунилади (4).
Бегона ўтлар кенг тарҚалган далаларда Ғалла экинларининг 10,6%, дон ва дуккак экинларининг -
13,4%, пахтанинг - 7,5%, канопнинг - 10,3%, Қанд лавлагининг - 8,2%, картошканинг - 6,5%,
сабзавот экинларининг - 10,0% ҳосили нобуд бўлмоҚда (6). Бу кўрсаткич агротехник тадбирлар ўз
ваҚтида ўтказилмаганда, алмашлаб экиш Қоидаларига амал Қилинмаганда янада ортиб бормоҚда.
Ўзбекистоннинг бегона ўтлари 70 оилага таллуҚли бўлиб, уларни турлар таркиби, келиб чиҚиши,
биологик ва экологик хусусиятлари, тарҚалиши ҳамда келтирадиган зарарига Қараб турличадир
(1; 7 ).
БуҒдойдошлар оиласига мансуб буҒдой экин далаларида учрайдиган бегона ўтларнинг турлар
таркибини ўрганиш бўйича илмий тадҚиҚот ишлари Тошкент вилояти Ўрта ЧирчиҚ тумани
ТошДАУ ўҚув тажриба хўжалигида олиб борилди.
358
БуҒдой экин далаларида учрайдиган бегона ўтларни миҚдорини ҳисоблашда А.ЖўраҚулов,
В.Соловьев, К.Бабаев (1985) таклиф этган усулдан фойдаланилди.
ТадҚиҚ Қилинаётган экин даласининг умумий майдони аниҚланиб, унинг ҳажмига Қараб 7-8 та
ҳисобга олинадиган майдончалар (1 м2) аниҚанади. Белгиланган майдончалардаги бегона ўтлар
турлар таркибини аниҚлаш учун гербарийси таёйрланади, уларнинг сони, тарҚалиши, ҳаётий
шакли, баландилиги, Қайси ярусда жойлашганлиги, Қандай агротехник тадбирлар неча марта
ўтганлиги аниҚланади.
Экинзорлардаги бегона ўтлар тулар таркибини ўрганиш давомида 200 дан ортиҚ гербарий
йиҒилди.
Бегона ўтларни систематик ўрнини аниҚлашда Қуйидаги аниҚлагичлардан фойдаланилди: Ўрта
Осиё ўсимликларини аниҚлагичи, I-X боблар (1968-1983 й. Бегона ўтларнинг турлар таркибини,
учраш даражасини аниҚлашда М.В.Марков, Н.М.Куликов (1964) усуллари асосида 5 балли
шкаладан фойдаланилди. Бунда – оз учрайдиган турлар «un» - 1 балл, кам учрайдиган турлар –
«sol» - 2 балл, тез-тез учрайдиганг турлар – «sp» - 3 балл, кўп учрайдиган турлар – «cop» - 4 балл,
жуда кўп учрайдиган турлар – «soc» - 5 балл. Бегона ўтларнинг ярус ҳосил Қилиши А.И.Мальцев
(1962) усулида аниҚланди.
Барча экин турлари сингари, буҒдой ҳам ўзига хос биокомплексга эга. Бунинг вужудга келишида
ўзига хос бегона ўтлар, микроорганизмлар ва ҳашаротлар Қатнашади. Маълум бир муҳитда, бир
хил шароитда ўсимликларни ўстириш шу жой учун хос бўлган микроорганизмлар ва экин турига
мослашган бегона ўтлар кенг тарҚалишига олиб келиб, уларнинг салбий таъсиридан экинларнинг
ҳосилдорлиги кескин камайиб кетади.
Биз илмий тадҚиҚот ишларимизни ТошДАУ ўҚув тажриба хўжалигида олиб бордик. Геоботаник
кузатишларни олиб бориш учун шу майдонларда икки диогнал бўйлаб юриб бир неча нуҚтадан
бегона ўтлар йиҒиб олинди. Бегона ўтлар сонини аниҚлаш 1 м2 дан 4 такрорланиш
майдончалардан ажратиб олинди. Геоботаник кузатишлар натижасига кўра буҒдой экин
далаларида учрайдиган бегона ўтлар 30 та оила, 100 та туркум ва 116 турга оид юксак
ўсимликларга мансубдир. Шундан энг кўп учрайдиган оилаларга Asteraceae 14 та туркумга мансуб,
17 тур, Brassicaceae 14 та туркумга мансуб 14 тур, Poaceae 12 та туркумга мансуб, 14 та турдаги
бегона ўтлар киради. (2).
Баҳорда вегетациясини давом эттирувчи Қишки бегона ўтлардан Nonnea melanocarpa, Fumaria
vaillantii, Ranunculus arvensis, Neslia apiculata, Atriplex tatarica кабилар буҒдойнинг ўсиш ва
ривожланишига салбий таъсир кўрсатади.
Қишловчи бегона ўтларнинг 1 м2 жойдаги миҚдори
№
Бегона ўтларнинг илмий номлари
Бегона ўтлар
сони,
дона/м2
Ифлосланиш
даражаси, балл
1
Capsella bursa-pastoris - Оддий жаҒ-жаҒ 43-60
3
2
Ceratocephalus testiculatus - ТўҒритумшуҚ учма 22-48 2
3
Lamium amplexicaule - Пушти ламиум 21-28
2
4
Fumaria vaillantii - Вайян шотараси 14-28
1
5
Spinacia turkestanica - Туркистон исмолоҒи 18-27
2
6 Stellaria
media
-
Ўртача юлдузўт 28-48
2
7
Euphorbia helioscopia - КунгабоҚар сутлама 7-14
1
8 Nonnea
melanocarpa
–
Ноннея 28-56
2
9 Lepyrodiclis
holosteoides
-
Холостеумсимон ле-
Пиродиклис
22-46 3
10
Sisymbrium loeselii - Лёзел Қуртанаси 7-22
2
11
Descurainia sophia - София шуварани 38-78
3
12
Cuscuta approximata - Зарпечак
Кўп 3
359
Жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турибдики, энг кўп бегона ўтларнинг сони Descurainia
sophia-38-78 та, Capsella bursa-pastopis-43-60 та, Nonnea melanocarpa-28-56 тани ташкил Қилади. Бу
бегона ўтларнинг далаларни ифлослантириш даражаси ҳам 2-3 баллни ташкил Қилади.
АДАБИЁТЛАР
1. Бурыгин В.А, Джангуразов Ф.Х.-Сорная растительность поливных земель Узбекистана и
биологические основые борьбы с ней .Труды ТошСХИ вып. 43 1975.
2. Бухоров К.Х., Белолипов И.В., Шералиев А. СуҒориладиган кузги буҒдойзор ва унгинг теварак
атрофидаги бегона ўтлар турлар таркибини ўрганиш. Ўзбекистон аграр фани хабарномаси. 2002.
№4 (10). Б.26-29
3.Журакулов А., Соловьев В.П., Бобаев К. Методика учета степени засорения посевов хлопчатника
и других культур в системе севооборота Ташкент. Изд-во. ФАН. УзССР. 1985.
4. Мальцев А.И.- Сорная растительность СССР и меры борьбы с ней. Москва, Наука 1962.
5. Марков М.В., Куликов Н.М. Сорно-полевая растительность и методика ее изучения. Казань.
1964.
6.Никитин В.В.-Сорные растения флоры СССР. А.наука 1983
7. Собиров Б.З., Джангуразов Ф.Х., Типы засорения посевов хлопчатника учебного хозяйства им.
С.М. Кирова- Труды ТашСХИ, вып.78.1978.
8. Ўрта Осиё ўсимликларини аниҚлагич Тошкент «Фан» 1980-1987. Т.I-IX
Do'stlaringiz bilan baham: |