Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


“Чу” деганда учиб кетаётган қушга етиши, шамолига етти дарёнинг музлаши



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet226/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   308
Bog'liq
1kitob

“Чу” деганда учиб кетаётган қушга етиши, шамолига етти дарёнинг музлаши каби
тасвирлар, албатта, муболаға. Аммо бу муболағалар ғайритабиий эмас, балки xаётий фактлар 
асосида яратилган. Масалан, 1975 йилда ғарбий германиялик К.Бергмани ўз отида 22 метру 16 
см.га сакраб жаxон рекордини ўрнатган.
Сурхондарё воxасида кенг тарқалган ривоятга кўра, лақай қўрбошиси Иброxимбекнинг оти 
узунлиги 100 метрлик жардан сакраб, уни қизил аскарлардан қутқариб қолган. Гўрўғли туркум 
достонлар таркибидаги термаларда Ғирот таърифига бағишланган “Бедовсан” номли терманинг 
кўплаб вариантлари мавжуд. Улар Гўрўғли, Аваз, парилар тилидан Ғиротга худди одамга 
мурожаат қилгандай айтилган. Ғирот xақиқатан ҳам достонларда инсон гапини тушунади, 
баъзан ўзи ҳам тилга киради. Ўзбек халқ термаларида Ғиротдан бошқа отлар ҳам инсоннинг 
яқин ўртоғи, элни душмандан ҳимоя қилувчи ҳамкори сифатида тасвирлана-ди:
Отни боқсангиз ошириб, 
Сағрисини тошириб. 
293


Душман келса бетма-бет, 
Солсанг найзани шишириб. 
Олисдан юрган душманни, 
Олиб келсангиз тушириб, 
Отдан бошқа мол бекор.
 
Термаларда отнинг уй xайвони эканлиги, хўжаликдаги ёрдамчилиги- дан кўра жанговар 
хусусиятларига кўпроқ урғу берилади. Шунинг учун отни эътибор билан боқиш, уни от 
қадрини билмаганларга ташлаб кетиш, от бошига уриш мумкин эмаслиги алоxида уқтирилади.
“Отдир йигитнинг йўлдоши” каби мақол даражасига кўтарилган мисралар, фақат
термаларда эмас, барча мавзудаги қўшиқларда фаол такрорланиб келади. Демак, Ғирот ва 
Бойчибор каби от образлари халқимизнинг чинакамига севиб, ардоқланиб келган образлар 
силсиласига киради. Қадимда шогирд-бахшилар ўз устозларига от ва тўн xадя қилганлар. От 
доимо xалқимизда улуғқорлик касб этган. Чунки от душмандан ҳимоя қилувчи, оилани боқувчи, 
энг оғир дасларда қадрдон дўст деб эътироф этилган. Дўстга эса xиёнат қилиш доимо 
қораланган. Маълумотларга қараганда отнинг эгаси оламдан ўтгач, от бу дардни кўтара олмай 
ўзини-ўзи қурбон қилган. Юқорида халқимиз маънавиятининг сарчашмаларидан ҳисобланган 
фольклор асарларидан кўриб турибдики, от ардоғи ҳамиша халқимиз томонидан эъзозланиб 
келинган. Ўзбек отлари дунёга машхўр бўлган. Юртимизга босиб келган босқинчилар ўзбек
отларининг қудратига ва чаққонлигига лол қолишган.
Афсуски, кейинги йилларда маънавий лоқайдлик туфайли мамлакатимизда йилқичиликка 
эътибор бироз сусайди. Бироқ маънавияти бой халқимиз келажакда бу соҳани ҳам 
ривожлантиришга ишончимиз комил.

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish