Бунинг битта сабаби дон нобудгарчилигини камайтириш ва xосилни эртароқ йиғиштириш учун
ғаллани йиғиштиришга дон намлиги 18-20 фоиз бўлганда киришилса, иккинчиси ўт босган жойларда
ғалла йиғиштирилганда дон ичига бегона ўтларнинг намлиги юқори бўлган барг, поя ва бошқа
қисмлари қўшилиб кетади ва оқибатда доннинг намлигини ҳам ошириб юборади. Шу
сабабли дон
йиғиштириб олингандан сўнг уни қуритишга ҳам тўғри келади. Кўп жойларда дон табиий шароит
етарли бўлмаганлиги сабабли катта сарф-харажатлар қилиниб, махсус қуритгичларда қуритилса [2],
Ўзбекистонда дон табиий шароитда ёйиб қуритилади. Донни қуритишда унинг сифатини ошириш ва
тезлаштириш учун донни ағдариб туриш керак бўлади. Бугунги кунда донни қуритишда уни ағдариб
туриш учун бирор бир механизм ёки восита ишлаб чиқилмаганлиги сабабли бу ишлар турли хил
примитив усулларни қўллаб амалга ошириляпти. Бу эса иш жараёнида
доннинг сифатига путур
етишига олиб келмоқда. Юқоридагиларни ҳисобга олиб биз донни қуритиш жараёнида уни ағдариб,
аралаштириб туришга хизмат қиладиган восита ишлаб чиқиш устида изланишлар олиб боряпмиз.
Маълумки ушбу техника воситасини ишлаб чиқиш ва унинг конструктив, кинематик ва
технологик ўлчамларини аниқлаш учун ушбу машина ишлов берадиган
доннинг дастлабки таркиби
xақида маълумотларга эга бўлишимиз керак бўлади. Чунки дон ағдариб турилганда унга бегона
қўшилмалар қўшилиб кетмаслиги керак.
Шу сабабли биз ЎзМЭИ тадқиқотчилари билан биргаликда буғдойнинг донли аралашмаси
таркибини ўрганиш бўйича тажрибалар ўтказдик.
Донли аралашманинг таркибини ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики,
унинг морфологик
таркиби асосан, соф дон, чала янчилган бошоқ қисмлари ёки ситилмаган қобиқли дон, енгил
аралашмалар (органик ва минерал), поя бўлаклари ва бегона ўт уруғлари ҳамда кесак, тош ва бошқа
минерал аралашмалардан ташкил топар экан (жадвалга қаранг). Шундан донли аралашма таркибида
соф дон ўртача 93,6 фоизни, унинг ўртача квадратик оғиши эса 1,9 фоизни ташкил этади.
Донли аралашманинг морфологик таркиби
№
Компонентларни
номланиши
Компонентлар миқдори, %
Х
σ
±
V
1
Соф дон
93,6
1,9
2,0
2
Чала янчилган бошоқ
2,6
0,7
26,9
3
Енгил аралашма 0,5
0,1
20,0
4
Поя бўлаклари 1,3
0,2
15,3
5
Бегона ўт уруғи 1,6
0,3
18,7
6
Кесак, тош ва бошқалар 0,4
0,1
25,0
Донли аралашма таркибидаги дондан бошқа аралашмалар миқдори яъни, чала янчилган бошоқ
қисмлари ёки ситилмаган қобиқли дон ўртача 2,6 фоизни, енгил аралашмалар 0,5 фоизни, поя
бўлаклари 1,3 фоизни, бегона ўт уруғлари 1,6 фоизни, кесак, тош ва шу каби бошқа минерал
аралашмалар эса 0,4 фоизни ташкил этиши аниқланди.
Бегона аралашмалар ичида энг кам миқдорни енгил аралашмалар, жумладан, чанг ва бошқа майда
заррачалар ҳамда кесак, тош кабилар ташкил этиб, уларнинг миқдори мос равишда 0,5 ва 0,4 фоизга
тенг бўлар экан.
Аммо донларни очиқ майдончаларга тўкиб қуритишда ва уларни ағдариб туришда бу
компонентларнинг ердан қўшилиб кетиш эxтимоли ортади.
Шу сабабли донларни қуритаётган пайтда уларни аралаштиришда ишлаб чиқиладиган
машина
ишчи қисмларини донларга тош ва бошқа минерал аралашмаларни қўшиб юбормайдиган қилиб
лойиҳалаш талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: