Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet227/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   308
Bog'liq
1kitob

Фойдаланилган адабиётлар
1. Каримов. И.А.“Алпомиш” достонининг 1000 йиллигига бағишланган тантанали маросимда 
сўзлаган нутқидан // Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон xаёт – пировард мақсадимиз. Т.8. – 
Тошкент: Ўзбекистон, 2000. – Б.78. 
2. М.Қошғарий. “Девону луғат турк”. – Тошкент, Фан, 1997. 
3. Турсункулов А. Биографические и автобиографические произведе- ния в узбекском фольклоре и 
их идейно-художественные особенности: Автореф. дисс... канд. филол. наук. – Ташкент, 1985. – 20 c. 
4. Турсунов. И.Н.Халқ термаларининг тарихий асослари ва бадиияти. – Тошкент, 2010, КДА.
5. Турсунов. И.Н. Школа народных сказителей. Филологические науки: вопросы языка и 
литературы. Изд.-Грамота, Тамбов.- 2010.
6. Мусақулов А. Достон ва терма муносабатига доир // Адабиётшу-носликка оид оид тадқиқотлар. 
– Тошкент: Фан, 1978. – Б.176-184. 
7. Мусақулов А. Ўзбек халқ лирикаси. – Тошкент: Фан, 2011. 
8. Мусақулов А. От культи // Ўзбек халқ лирикасининг тарихий асослари ва бадиияти. – Тошкент, 
1995. – Б.227-241. 
БУҒДОЙНИ ҚУРИТИШ ЖАРАЁНИДАГИ МУАММО ВА ЕЧИМЛАР 
К.Астанақулов, А.А.Акбаров
1
 А.Д.Расулов
2
ЎзМЭИНамМПИ
1
 Тош ДАУ
2
 
Ғаллачилик Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида деxқончиликнинг асосий тармоғига айланди. Бугунги 
кунда ғалла фермер, деxқон ва бошқа турдаги хўжаликларда етиштирилиб, ундан катта хирмон 
кўтарилаяпти ва Республиканинг ички талаби тўлиқ қондирилмоқда. Ўзбекистон Президенти И.Каримов 
2013 йилда мамлакатимиз ғаллакорларига йўллаган табригида ғаллачиликда эришилаётган 
натижаларга тўхталиб ўтар эканлар, Республикада 7,61 млн. тонна дон ишлаб чиқарилган-лигини 
қишлоқ хўжалиги тарихидаги янги саxифа деб атадилар.
Маълумотларга кўра 2013 йилда 1300 минг гектардан ошиқроқ майдонда ғалла етиштирилиб, 
шундан, 1150 минг гектарга яқини суғориладиган ва 196,0 минг гектари лалми ерларга тўғри келган. 
Суғориладиган майдонларда xосилдорлик ўртача 55 центнерни ташкил этган.
Ғаллачиликда xосил йиғиштириб олингандан кейинги асосий ишлардан бири бу уни қуритиш ва 
бегона қўшилмалардан тозалаб олиш ҳисобланади. Сабаби ғалла йиғиштирилган пайтда унинг 
намлиги кўп xолларда базис меъёр , яъни 14 фоиздан юқори бўлади [1].
294


Бунинг битта сабаби дон нобудгарчилигини камайтириш ва xосилни эртароқ йиғиштириш учун 
ғаллани йиғиштиришга дон намлиги 18-20 фоиз бўлганда киришилса, иккинчиси ўт босган жойларда 
ғалла йиғиштирилганда дон ичига бегона ўтларнинг намлиги юқори бўлган барг, поя ва бошқа 
қисмлари қўшилиб кетади ва оқибатда доннинг намлигини ҳам ошириб юборади. Шу сабабли дон 
йиғиштириб олингандан сўнг уни қуритишга ҳам тўғри келади. Кўп жойларда дон табиий шароит 
етарли бўлмаганлиги сабабли катта сарф-харажатлар қилиниб, махсус қуритгичларда қуритилса [2], 
Ўзбекистонда дон табиий шароитда ёйиб қуритилади. Донни қуритишда унинг сифатини ошириш ва 
тезлаштириш учун донни ағдариб туриш керак бўлади. Бугунги кунда донни қуритишда уни ағдариб 
туриш учун бирор бир механизм ёки восита ишлаб чиқилмаганлиги сабабли бу ишлар турли хил 
примитив усулларни қўллаб амалга ошириляпти. Бу эса иш жараёнида доннинг сифатига путур 
етишига олиб келмоқда. Юқоридагиларни ҳисобга олиб биз донни қуритиш жараёнида уни ағдариб, 
аралаштириб туришга хизмат қиладиган восита ишлаб чиқиш устида изланишлар олиб боряпмиз. 
Маълумки ушбу техника воситасини ишлаб чиқиш ва унинг конструктив, кинематик ва 
технологик ўлчамларини аниқлаш учун ушбу машина ишлов берадиган доннинг дастлабки таркиби 
xақида маълумотларга эга бўлишимиз керак бўлади. Чунки дон ағдариб турилганда унга бегона 
қўшилмалар қўшилиб кетмаслиги керак.
Шу сабабли биз ЎзМЭИ тадқиқотчилари билан биргаликда буғдойнинг донли аралашмаси 
таркибини ўрганиш бўйича тажрибалар ўтказдик.
Донли аралашманинг таркибини ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, унинг морфологик 
таркиби асосан, соф дон, чала янчилган бошоқ қисмлари ёки ситилмаган қобиқли дон, енгил 
аралашмалар (органик ва минерал), поя бўлаклари ва бегона ўт уруғлари ҳамда кесак, тош ва бошқа 
минерал аралашмалардан ташкил топар экан (жадвалга қаранг). Шундан донли аралашма таркибида 
соф дон ўртача 93,6 фоизни, унинг ўртача квадратик оғиши эса 1,9 фоизни ташкил этади.
Донли аралашманинг морфологик таркиби 
№ 
Компонентларни 
номланиши 
Компонентлар миқдори, % 
Х 
σ
±


Соф дон
93,6 
1,9 
2,0 

Чала янчилган бошоқ
2,6 
0,7 
26,9 

Енгил аралашма 0,5 
0,1 
20,0 

Поя бўлаклари 1,3 
0,2 
15,3 

Бегона ўт уруғи 1,6 
0,3 
18,7 

Кесак, тош ва бошқалар 0,4 
0,1 
25,0 
Донли аралашма таркибидаги дондан бошқа аралашмалар миқдори яъни, чала янчилган бошоқ 
қисмлари ёки ситилмаган қобиқли дон ўртача 2,6 фоизни, енгил аралашмалар 0,5 фоизни, поя
бўлаклари 1,3 фоизни, бегона ўт уруғлари 1,6 фоизни, кесак, тош ва шу каби бошқа минерал 
аралашмалар эса 0,4 фоизни ташкил этиши аниқланди. 
Бегона аралашмалар ичида энг кам миқдорни енгил аралашмалар, жумладан, чанг ва бошқа майда 
заррачалар ҳамда кесак, тош кабилар ташкил этиб, уларнинг миқдори мос равишда 0,5 ва 0,4 фоизга 
тенг бўлар экан. 
Аммо донларни очиқ майдончаларга тўкиб қуритишда ва уларни ағдариб туришда бу 
компонентларнинг ердан қўшилиб кетиш эxтимоли ортади.
Шу сабабли донларни қуритаётган пайтда уларни аралаштиришда ишлаб чиқиладиган машина 
ишчи қисмларини донларга тош ва бошқа минерал аралашмаларни қўшиб юбормайдиган қилиб 
лойиҳалаш талаб этилади. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish